Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Расм 1. “Ўсиш – бозор улуши” матрицаси



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Расм 1. “Ўсиш – бозор улуши” матрицаси. 
“Бозор ўсиши” ўқига нисбатан таянч чизиқ бозорни юқори ва паст 
ўсишига мос келадиган иккита бозорга ажратади. Бозорни ўсиш тезлигини 
иккига ажратадиган ушбу чизиқ натурал кўрсаткичларда ифодаланган 
мамлакат бўйича ялпи ички махсулотларни ишлаб чиқариш даражасига мос 
келади ёки фирма фаолият кўрсатадиган бозор сегментларининг ўртача ўсиш 
даражасини ифодалайди. 
“Бозор улуши” ўқи учун бозор улушини катта ва кичикларга 
ажратадиган чизиқ одатда 1 ё 1,5 га тенг нуқталардан ўтказилади. Агар 
фирманинг бозор улуши ушбу кўрсаткичлардан юқори бўлса, у катта акс 
ҳолда кичик бозор улуши ҳисобланади. Шундай қилиб, матрица бозорнинг 
нисбий улуши тушунчасига асосланади. Агар А товар маркасига 10% бозор 
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ-4947-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-
модда) 


167 
улуши Б товар маркасига 20% бозор улуши тўғри келса, унда А товар 
маркасининг нисбий улуши 0,5 (10%, 20%) га тенг бўлиб, у паст бозор улуши 
ҳисобланади. Чунки унинг бозор улуши 1 дан кичик бўлмоқда. Б товар 
маркаси учун бозор улуши 2 (20%, 10%)га тенг бўлади.
Бозор нисбий улушини асосий кўрсаткичларидан бири сифатида қабул 
қилишининг сабаби шундаки, тажриба эгри чизиғи демак, рентабеллик билан 
бозорнинг нисбий улуши ўртасида ижобий корреляция боғланиши 
мавжудлиги тўғрисидаги илмий фаразлардир. Ушбу нуқтаи назардан маълум 
бўладики, энг яқин рақобатчи 40% ёки 5% бозор улушига эга бўлганда 
бизнинг бозор улушимиз 20% га тенг бўлиши ҳар хил рақобат вазиятларига 
мос келади. Шундай қилиб юқорида келтирилган расмдаги 4 квадрант бир-
биридан кескин фарқ қиладиган рақобат вазиятларини акс эттиради. 
Уларнинг ҳар бири стратегик менежмент ва молиялаш нуқтаи назаридан 
турли ёндашувларни талаб этилади. 
БКГ усулида таҳлиллар икки турдаги фундаментал вазиятлардан пайдо 
бўлади. Булар нисбий тажриба самарасига ва товарнинг ҳаётий циклига
асосланади. 
Уларни қуйидагича тасвирлаш мумкин 
-Тажриба самараси таъсирида катта ҳажмдаги бозор улушига эга 
бўлган фирма сарф-харажатларда рақобат устунлигига эга бўлади. Демак 
кичик бозор улушига эга бўлган фирманинг сарф харажатлари ҳам юқори 
бўлади. Ушбу фараз маълум бўладики, энг йирик рақобатчи бозор 
нархларида сотиладиган товарлар учун энг юқори рентабеликка эга бўлади ва 
унинг молиявий оқимлари ҳам максимал даражада шаклланади. 
- Ўсиб бораётган бозорда иштирок этиш молиявий маблағларга юқори 
даражада эҳтиёж мавжудлигидан далолат беради. (яъни, ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш, реклама интенсивлигини ошириш ва ҳ.к.) Тескари ҳолатда эса 
секин 
ўсиш 
анъанасига 
эга 
товарлар 
катта 
ҳажмдаги 
молиявий 
инвестицияларни талаб қилмайди. 
Шундай қилиб, мувозанатлашган товарлар номенклатурасига ва 
ассортиментига (товарнинг турли ҳаётий циклларига эга мажмуасига) эга 
бўлиш учун товарнинг ҳаётий цикли(ТҲЦ) моделига мурожаат қиламиз. 
Иккинчи фаразнинг тўғрилигини ўсиб бораётган бозорда товарнинг 
молиявий эҳтиёжлари тўрғун ёки сўниб бораётган товарлар бозорига 
нисбатан юқорироқ эканлигидан кўришимиз мумкин. 
Иккала фараз ҳам бажариладиган вазиятда тўрт гуруҳ товарлар 
бозорини ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар ҳар хил стратегик мақсадларга ва 
молиявий эҳтиёжларга мос келади. 
-“Соғин сигирлар” (“секин ўсиш/катта улуш”): ўз бозор улушини
қўллаб-қувватлаш харажатларига нисбатан кўпроқ маблағ яратадиган 
товарлар бозоридир. Диверсификацияни ёки тадқиқотларни ривожлантириш 
учун молиявий манбалар бўлиши мумкин. Бунда афзал стратегик мақсад 
“ҳосилни йиғиш”. 
-“Итлар” (“секин ўсиш/кичик улуш”): бозордаги энг ноқулай вазият 
сабабчилари ҳисобланади. Одатда ҳаражатлар юқорилиги ва бозор улуши 
кичиклиги ҳамда рақобат кураши асосан якунланганлиги туфайли улар 


168 
ноқулай 
бозор 
вазиятига 
эга 
бўладилар. 
Ушбу 
товарлар 
ишлаб 
чиқарилишини сақлаб қолиш катта молиявий харажатларга олиб келади. 
Бунда инвестиция йўналишларини қайта кўриб чиқиш афзал стратегия 
ҳисобланади.
-“Суроқ белгиси ёки муаммоли болалар” (“тез ўсиш/кичик улуш”) 
ушбу товар гуруҳлари бозорни сақлаб қолиш учун катта ҳажмдаги молиявий 
ҳаражатларни талаб қилади. Улар сардор товарларга нисбатан имкониятлари 
пастроқ, лекин бозор кенгайиб бораётганлиги туфайли муваффақият 
қозонишлари мумкин. Агар ушбу товарлар молиявий қўллаб-қувватланмаса 
улар “итлар” гуруҳига яққол даъвогар бўладилар. 
-“Юлдузлар” (“тез ўсиш/юқори улуш): улар тез ўсаётган бозорда 
сардор товарлар ҳисобланади. Уларни жиддий тарзда молиявий таъминлаш 
зарур. Лекин ушбу товарларнинг рақобатбардошлиги юқори бўлганлиги учун 
юқори фойда берадилар. Бозор ўзининг етуклик даражасига яқинлашган сари 
улар “соғин сигирлар” ўрнини эгаллайдилар. 
БКГ матрицасидан фойдаланиш учун товар рақобатлашадиган таянч 
бозорни аниқ билиш лозим. Агар бозорнинг тор сегменти тўғри аниқланган 
бўлса, фирма албатта сигмент сардорига айланади, акс ҳолда у заиф бозор 
мавқеига эга бўлади. 
Таҳлиллар қуйидаги хулосаларни назарда тутади: 
- Матрица ичидаги вазият қайси стратегиядан самарали фойдаланиш 
мумкинлигини кўрсатади: “юлдузлар” - сардорликни сақлаб қолиш; “Итлар” 
учун - бозордан кетиш ёки паст даражадаги фаоллик; “сўроқ белгиси” - 
инвестиция киритиш ёки селектив ривожланиш; “Соғин сигирлар” учун - 
максимал фойда олишини таъминлашдир. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish