160
таъминлаш даражасини кўтариш, ишлаб чиқариш инфраструктурасини
ривожлантириш ва ҳакозо) таъминлаш билан бир қаторда, иқтисодиётнинг
глобаллашув шароитида стратегик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.
Бугунги кунда мамлакат соҳаларни модернизациялашда шунга эътибор
бериш керакки дунёнинг аксарият мамлакатларида маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажми ортиши асосан инвестициялар ҳисобига илмий янгиликлардан
фойдаланиш, тармоқнинг инновацион рақобатбардошлигини ошириб бориши
ҳисобига бўлмоқда.
Жумладан, Германияда ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ)
ўсиши 100фоиз инновация ҳисобига юз берса, Тайвандда корхоналар
инновацион тадбиркорлиги ҳисобига 78 фоиз бандлик ва мамлакат бўйича
ЯИМнинг ўсиши 45 фоиз таъминланмоқда.
Эндиликда дунёдаги давлатларни бой ёки камбағал, индустриал-
лаштирилган ёки аграр мамлакатлар деб баҳо
берилишидан, хом ашё
етиштирувчи ёки товар маҳсулотлари етиштирувчи, технологиялар ишлаб
чиқарувчи, билимлар яратувчи (шу жумладан юқори технологиялар) деб баҳо
беришга ўтилмокда. Жумладан, АҚШда федерал давлат миқиёсида олиб
борилган илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик
ишлари натижалари
нодавлат корхоналари орқали амалга оширилади. Улар илмий тадқиқот ва
тажриба конструкторлик ишлари тизимида асосий бўғин ҳисобланади.
Федерал ҳукумат шулар орқали энг яхши илмий тадқиқот ташкилотларини,
талантли олимларни иш билан таъминлайди ва уларнинг олдига илмий-
тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари бўйича вазифалар қўяди.
Германияда аввал АҚШ тажрибасидан фойдаланганлар, кейинчалик эса
Англия, Франция, Японияда қўлланилаётган илмий тадқиқот тажрибасини
қабул қилмоқда.
Республикада инвестицияларни рағбатлантириш ва тармоқларни
инновацион бошқариш
самарадорлигини оширишда, шу жумладан ишлаб
чиқариш хўжалигида, соҳаларнинг технологик ва техник жиҳатдан
модернизациясига қаратилган давлатнинг мақсадли дастурлари истиқболига
қаратилган фундаментал ва илмий тадқиқотларга асосланган инновацион
дастурларни ролини ошириб бориши лозим. Ишлаб чиқариш хўжалигида
инновацион ғояларни жорий қилишни тезлатиш учун:
- инновацион ишланмалар хўжаликнинг барча бўғинларини яхлит бир
тизим сифатида қамраб олиш лозим;
-
стратегияни белгилаш, ривожланишни устувор йўналишлари, ишлаб
чиқаришни ташкил қилиш, бизнес-режа асосида олиб борилиши ва танланган
технология режалаштирилган услуб ва давомий ривожланишни маблағ билан
таъминлаши лозим.
Бугунги кунда масала шундай кўндаланг қўйилган бўлиб мамлакатни
иқтисодий, илмий ишлаб чиқариш салоҳияти қисқаришини илғор илмий
техник, технологик даражада қоплаш керак, бунинг учун барча бўғинларда,
қишлоқ хўжалик корхоналарини ҳам ҳисобга олган ҳолда,
инвестицион
фаолликни кўтариш лозим бўлади ёки мамлакатнинг ривожланиши, биргина
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмида сифати ва рақобатбардошлигида
бир неча йиллар орқада қолинади, шунингдек ишлаб чиқаришни техник
161
имкониятларида ҳам ривожланган мамлакатлардан бир неча ўн йиллар
орқада қолиб кетиши мумкин.
Натижада, инновацион маҳсулотни ишлаб чиқаришга жорий қилиш
даврида инвестицияларни жалб қилиш катта аҳамиятга эга. Бу
даврда
молиялаштиришнинг асосий манбаи хўжалик корхоналарининг маблағи
ҳисобланади. Шуни ҳам эътироф этиш керакки, сўнгги йилларда илм-фанга
ажратилаётган маблағлар бир мунча кўпайиб бормоқда.
Ўзбекистон
халқ
хўжалигининг
барқарор
ривожланиши
ва
маҳсулотлар
рақобатбардошлигининг
асосини
соҳаларни
самарали
инвестициялар ва инновацион йўналишга ўтказиш ҳисобланади. Буни
чизмада қуйидагича ифодалаш мумкин (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: