52
Архитектурада замонавий йўллар, кўприкларнинг
афзаллиги ва бунёдкорлик ишлари
Илмий рахбар Жўраева Э.Ж.; Ҳайдарова М.А.- 401-КХАЛТЭ гуруҳи
талабаси (СамДАҚИ)
Истиқлолнинг ҳар бир йили улуғ бунёдкорлик ишлари, мамлакатимиз
ҳар томонлама юксалиши билан мустақил Ватанимиз тарихига зарҳал
ҳарфлар билан битилмоқдаки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан
замон талабига риоя қилган ҳолда изчиллик билан, тизимли равишда давом
эттирилмоқда. “Йўл қурмоқ – савоб, йўл юрмоқ – роҳат” деб ота-
боболаримиз бекорга айтишмаган.
Шу боисдан ҳам аҳоли учун янада кенг
қулайликлар яратиш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш борасида улкан
ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз замонавий кўприклар қуриш,
йўлларни замон талабларига мослаштириш, аҳолига қулайликлар яратиш
халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлаб
ўтдилар. Мисол тариқасида пойтахтимизда умумий узунлиги 900,
баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали пойтахтимиздаги Абдулла
Қодирий ва Себзор кўчалари кесишадиган майдонда бунёд этилган кўприк
лойиҳаси (1-расм) ҳайдовчилар ва пиёдаларга бир қанча қулайликлар яратди.
Давлатимиз раҳбари йўл ва кўприк атрофини ободонлаштириш, аҳоли ва
транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун барча зарур имкони-
1-расм
ятларни яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Мамлакатимизнинг
кўплаб
шаҳарларида
транспорт
воситалари
кўпайиб бораётгани сабабли, замонавий кўприкларнинг аҳамияти жуда
каттадир. Бу одамларимизнинг турмуш даражаси юксалаётгани, юртимиз
йилдан-йилга фаровонлашаётганининг исботидир. Зеро, мамлакатимизда
кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам аҳоли турмуш
даражасини ошириш, инсон манфаатларини тўла таъминлашдир.
Кўприклар асосан кесишган чорраҳа кўчаларида транспорт тиғизлиги
автомобил ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирмаслик учун қурилиши лозим.
Бу турдаги кўприклар мазкур муаммоларга барҳам бериш билан бирга
автомобиллар ҳаракатининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлашда
хизмат қилади. Бу кўприкларнинг афзаллиги шундаки, кўприкнинг икки
54
3-расм
Мамлакатимизда Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида кенг
ва равон йўллар, замонавий йўлўтказгич (3-расм) ва кўприклар қуриш орқали
архитекторларимиз учун улкан тажрибалар тўпланди. Замонавий кўприклар
қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш,
халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши муҳим масалалардан
биридир. Бундай кенг кўламли ва эзгу ишлар туфайли мамлакатимизнинг
барча шаҳарлари кўчаларининг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги
тубдан
яхшиланмоқда.
Бугунги
кунда
мана
шундай
замонавий
кўприкларнинг йўлсоз ва қурувчиларимиз томонидан барпо этилиши
мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг
нақадар юксалганини ёрқин тасдиғидир.
Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур
бобомиз даврида ҳам кўприклар қуриш ишларига алоҳида эътибор
қаратилган: “...Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақолар,
ҳаммомлар қуришни, мусофир йўловчилар учун йўл устида работ бино
қилишни, дарёлар устида кўприклар қуришни буюрдим...”. Ўша замонда
Зарафшон дарёсида, кейинчалик Амударё ва Сирдарё устига кўприклар
қурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: