Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 
УДК349.4(575.1) 
Ерга оид қонунчиликни ривожланиш хусусиятлари
204-ГКК гуруҳ талабаси Хаққулова Адиба 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Лазизбек (СамДАҚИ). 
 
Ер табиий ресурслар ичида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб 
туради. Ер мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини таъминлайди, 
республикамизнинг иқтисодий салоҳияти учун моддий негиз яратади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конститутциясининг 
55-моддасида 
таъкидланишича “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси 
ҳамда бошқа табиий захиралари умуммиллий бойликдир, улардан оқилона 
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”. Ер қонунчилигида 
мустаҳкамланган 
ердан 
фойдаланиш 
ҳуқуқининг 
мерос 
қилиб 
қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига 
доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи турлари фуқаролик 


40 
қуқуқи нормаларига кўра мулк ҳуқуқига тенглаштирилган ашёвий ҳуқуқлар 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 36-моддаси ҳар бир 
шахсни мулкдор бўлиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди. Фуқароларнинг ердан 
фойдаланишида мулк ҳуқуқи алоҳида аҳамият касб этади. Қонунга мувофиқ 
ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назорат – 
давлат ва жамоатчилик назорати асосида олиб борилади. Ер кодексининг 84-
моддасига кўра ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш 
устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 
шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари томонидан амалга 
оширилади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан 
тасдиқланган “Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат 
назорати тўғрисида низом” ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш 
устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини, шунингдек ердан 
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга 
оширирувчи 
давлат 
органлари 
фаолиятининг 
ҳуқуқий 
асосларини 
белгилайди. Низомга кўра Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, 
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўзбекистон 
Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ердан фойдаланиш 
ва муҳофаза қилиш устидан давлат назорат бўйича махсус ваколатли давлат 
органлари ҳисобланади. Қонунчилик ушбу органларни ердан фойдаланиш ва 
муҳофаза қилиш борасида давлат назоратини олиб боришдаги функциялари, 
ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўрнатади. 
Ушбу 
даврда 
авваламбор, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг қабул қилиниши ҳамда унда ер соҳасидаги ижтимоий 
муносабатларнинг 
конституциявий 
даражада 
тартибга 
солиниши 
аҳамиятлидир. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ер 
соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи-ерга нисбатан мулкчиликни, 
ерларни муҳофаза қилиш ва ундан оқилана фойдаланиш талабини 
белгиловчи қатор моддалар (50, 54, 55, 100-моддалар) ўрин олди. 
Жумладан, мазкур босқичда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга 
Тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги”ги 
06.07.1994 йилдаги 346-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 29.11.1994 йилдаги “Ердан фойдаланиш самарадорлигини 
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 575-сонли Қарори ва унинг асосида 
тасдиқланган “Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус 
комиссия 
тўғрисида” 
Низом, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг “Корхоналар, иморатлар ва иншоотлар қурилиши учун 
танланган ерларда лойиҳалаш ишларини бошлашга рухсат бериш ва шу 
мақсадлар учун ер ажратиш тўғрисида”ги 29.12.1994 йилдаги 626-сонли 
Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Савдо ва 
хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан 
биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан 
умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби 


41 
тўғрисида”ги 11.04.1995 йилдаги 126-сонли Қарори ва унинг асосида ишлаб 
чиқилган “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган 
ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб 
қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида 
сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом кабиларни киритишимиз мумкин. 
Иккинчи 
босқич, 
бозор 
муносабатларига 
ўтиш 
шароитида 
ер 
муносабатларини тартибга солишнинг барқарор асосларининг шаклланиши, 
ер қонунчилигининг кодификациялашуви амалга оширилиши, ер соҳасида 
давлат бошқарувининг институтларининг ҳуқуқий асослари ишлаб 
чиқилганлиги билан тавсифланади (1998-2006 йиллар). 
Учинчи босқич. Бозор муносабатларига ўтилиши туфайли ерларни 
фуқаролик муомаласига жалб этишга йўналтирилган, ер соҳасида ипотека ва 
бозор 
муносабатларини 
ривожлантиришга 
қаратилган 
қонунчилик 
ҳужжатлари қабул қилинганлиги, ердан фойдаланишнинг асосий ташкилий-
ҳуқуқий шакли сифатида фермер хўжаликлари фаолиятига тааллуқли, 
хусусан, фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш билан 
боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи қабул қилинганлиги каби 
хусусиятлар билан тавсифланади. (2006 йилдан ҳозирги вақтга қадар бўлган 
давр). 
Хулоса қилиб айтганда мустақиллик йилларида ердан фойдаланиш ва 
муҳофаза қилишга оид қонунчилик ўзига хос йўлни босиб ўтиб мамлакатда 
ижтимоий иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислохатларнинг муҳим 
жиҳати хисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Усмонов М. Ўзбекистон атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг 
конституциявий-ҳуқуқий асослари// ТДЮИ Ахборотномаси.-Тошкент, 2011. 
-№5. –Б. 68-71.:
2.Холмўминов Ж.Т.Конституцияда атроф табиий муҳитни муҳофаза 
қилиш масалаларининг тартибга солиниши //ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2010. -№6. –Б. 124-126.;
3.Кенжаев Р. Ерларни муҳофаза қилишнинг конституциявий асослари// 
ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2011. -№5. –Б 75-76.; 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish