Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Файл 
номини киритиб, 
тугмасини 
босамиз (17-
А
ва 
В
расм.). Шу билан 
Credo Dat 
дастурда бажариладиган 
босқичлар якунланади.
 
УДК. 631.67 
Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора 
тадбирлари 
(Қашқадарё вилояти мисолида) 
Д.Норматова (ТАҚИ), И.Х.Омонов, Х Амирова (СамДАҚИ) 
 
Мамлакатимиз аграр сиёсатининг бош мақсади давлатимизда қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни тўлароқ қондириш, мамлакат озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд табиий ресурслар салоҳиятидан 
самарали фойдаланиш орқали давлатимизнинг иқтисодий қудрати ва аҳоли 
яшаш фаровонлигини янада яхшилашдир. Мамлакатимизда иқтисодий 
ислоҳотларнинг энг аввало аграр сектордан бошланишида чуқур маъно бор, 
чунки мамлакат аҳолисининг 66 фоизидан кўпроғи қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштириш соҳасида меҳнат қилишмоқда. Мамлакатимиз 
ялпи ички тушумининг 63 фоизи, товар маҳсулот алмашувининг 70 фоизи, 
озиқ-овқат маҳсулотлари аломашувининг 90 фоизи аграр сектор зиммасига 
тўғри келади. 
Мамлакатимизда аграр тармоққа йиллар давомида асосий эътиборни 
қаратилиши натижасида ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш, 
хусусан, деҳқон-фермер хўжаликларини устувор ривожлантириш, уларда 
ерга эгалик ҳуқуқини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 
Суғориладиган ерлар Республикамиз ер фондининг атиги 9.5% ташкил этади. 
Асосий чўл ва саҳро минтақаларида жойлашган табиий яйловларнинг 
ҳосилдорлиги жуда пастлиги, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган 
ерларнинг пайдо бўлаётганлиги республикамиз ер фондининг самарали 
фойдаланишни ташкил этиш масаласининг долзарблигини кўрсатиб 
турибди.Ер қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлса, 
тупроқ унинг энг муҳим табиий ресурси, ҳалқ ҳаёти, фаолияти ва 
фаровонлигини ифодоловчи омил ҳисобланади. 
Шу боис мавжуд ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш, 
унумдорлигини мунтазам равишда қайта тиклаш ва ошириш давлат 
томонидан назорат қилинади. Мазкур ўта муҳим муаммонинг ечими 
Қашқадарё вилоятида қуйидаги тамойилларга асосланади: 
- мавжуд ер захираларидан оқилона, самарали ва мақсадга мувофиқ 
фойдаланиш; 
-
қишлоқ 
хўжалигида фойдаланиладиган, айниқса суғориладиган 
ерларни муҳофаза қилиш, белгиланган мақсадда фойдаланиш; 


310 
-
тупроқ унумдорлигин ошириш, сақлаш, қайта тиклаш, ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларни муҳофаза қилишга йўналтирилган 
чора-тадбирларни қўллаш; 
-
ерга, атроф муҳитга зарар етказишнинг олдини олиш, экологик 
хавфсизлигини таъминлаш; 
-
ердан фойдаланишнинг янги шакллари асосида қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришни ташкил этувчиларнинг (фермер, деҳқон хўжалиги) тенг 
ҳуқуқлигини таъминлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш. 
-объектларининг тегишли техник ҳолатини таъминлаш, ихтисослашган 
сув хўжалиги, қурилиш ва эксплуатация ташкилотларининг моддий-техник 
базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий техника билан жиҳозлаш 
масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилган. 
Республикамизнинг суғорма деҳқончилик билан шуғулланадиган ерлар 
4290,1 минг гектар, шундан 2135,5 минг гектари шўрланмаган, 1351,2 
гектари кучсиз, 653,4 минг гектари ўрта ва 150,3 минг гектари кучли ҳолатда 
шўрланган. 
Пахтачилик илмий-тадкикот институти маълумотларига қараганда 
кучсиз шўрланган ерларда шўрланмаган ерга нисбатан ғўза ҳосили 15-20, 
ўрта шўрланганда 30-50, кучли шўрланганда 70-80 фоизга камайган. 
Бу маълумотлар шундан дарак берадики, ерлар мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш муҳим омил бўлиб, ҳосилдорликни тубдан ўзгаришига шароит 
яратади. 
Ерларнинг 
шўрланишига 
биринчи 
сабаб, 
шўр 
тупроқларни 
ўзлаштирилган бўлса, иккинчидан завур, коллекторларни ўз вақтида 
таъмирлаб, тозаланмаганлик оқибатидир. 
Қашқадарё вилоятида суғориладиган ер майдонлари 2015-йил 1-январ 
ҳолатига мувофиқ 515749 гектарни ташкил этади. Асосан бу майдонларда 
пахта ғалла сабзавот, полиз, ем – хашак экинлари экиш жараёнида 
фойдаланилади. 
Маълумотларга кўра, ушбу майдонларнинг 46% дан зиёди турли 
даражада шўрлангандир. Шунга қарамай қашқадарё вилоятида ҳам 
ирригация 
тизимларини 
мустаҳкамлаш, 
зовурларнинг 
сув 
ўтказиш 
имкониятини ошириш йўлида саъй – ҳаракатлар туфайли ерларни шўрини 
йўқотишда сезиларли натижаларга эришилди. Соҳада олиб борилаётган 
ислоҳатлар боис йил сайин шўрланган майдонлар қисқариб унумдорлик 
ортмоқда. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда суғориладиган ерлардан оқилона 
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш айниқса катта аҳамиятга эга, чунки 
суғориладиган ерларда лалмикор ерлардагига нисбатан 3-4, айрим ҳолларда 
эса 5-10 баравар кўпроқ ҳосил олинади.Суғорма деҳқончилик шароитларида 
табиатдан 
оқилона 
фойдаланишнинг 
хусусиятларидан 
бири 
ер-сув 
ресурсларидан узвий боғлиқ равишда тўғри фойдалана билишдир, чунки сув 
ресурсларидан нотўғри фойдаланиш суғориладиган ерларда экологик-
иқтисодий нуқтаи назардан номақбул жараёнларнинг кучайишига ва 
натижада 
ерларнинг 
маҳсулдорлигини 
камайишига 
олиб 
келади. 
Суғориладиган ерларнинг табиий имкониятларидан фойдаланиш табиий-


311 
ҳудудий комплексларнинг тубдан ўзгаришига, табиат комплекслари 
орасидаги мувозанатни бузилишига олиб келади. 
Бугунги кунда мавжуд ер-сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, 
камайиб бораётган қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириб бориш 
билан бирга маҳсулот етиштириш ҳажмини, ер майдони бирлигидан энг кўп 
фойда олиш мақсадига бўйсундириш масаласи долзарб муаммога 
айланмоқда. 
Тажриба тахлилларга асосланиб Қашқадарё вилояти ердан фойдаланиш 
ва қишлоқ хўжалиги ерлари мелиоратив ҳолати яхшилаш учун қуйидаги чора 
тадбирларни қўллаш мумкин: 
- ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишда юзага келаётган асосий 
тўсиқлардан бири ерлар шўрланиш даражаси ортишидир. Бундай сувли 
майдонларда коллектор зовурлар тармоғини тўлиқ қайта қуриш, бошқа 
майдонларда эса коллектор зовурлар тармоғини таъмирлаш ишларини амалга 
ошириш орқалигина ер майдонларига сарф қилинган маблағлар қайтишига 
эга бўлиш мумкин; 
- фермер хўжаликларига тегишли бўлган ички хўжалик зовурлари ва 
шунингдек хўжаликларда зовур тармоқларини тозалаш ишларини бажариш 
мумкин; 
- эррозияга қарши тадбирларни амалга ошириш; 
- шамол эрозиясига моил бўлган майдонларда ихота дарахтлари барпо 
қилиш лозим.
- экинларни суғоришда янги технологияларни қўллаш хўжаликларга 
иқтисодий жиҳатдан самара келтириши билан биргаликда, сув эррозиясига 
қарши курашда ҳам катта самара беради; 
Юқорида айтилган чора тадбирларни амалиётга тадбиқ этилиши, 
келажакда 
вилоятда 
ердан 
фойдаланиш 
самарадорлигини 
ошириш 
имкониятларини яратади. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish