Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Академик Ҳалил Аҳмедович Рахматулин механика



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Академик Ҳалил Аҳмедович Рахматулин механика 
фанига қўшган ҳиссаси 
СамДАҚИ "ҚМваМҚ" кафедраси катта ўқитувчиси Эгамов Н, "Қурилиш" 
факулътети 202-АЙваА гуруҳи талабаси Равшанов Н. 


242 
 
“Одам юзга кирса ҳам, у ишлаб турса, қаримайди. 
Ёш бўлса-ю, у ишламаса, қарийди…” 
(Ҳ.А.Раҳматулин) 
Жамиятда инсон нафақат ўзини, балки келажак авлодалари гамини хам 
ейди. Шунинг учун хам жамиятда, ижтимоий хаётда шундай одамлар борки 
асирлар оша нафақат ўзи, балки номи хам умрбод яшайди анна 
шундайлардан бири академик Ҳалил Аҳмедович Рахматулин бўлиб у 
кишининг механика фанига кўшган хиссаси ва машаккатли хаёт йули хакида 
фикр юритишни ният килдик . 
Ҳалил Аҳмедович Рахматулин 1909-йил 23-апрел куни Еттисувда
таваллуд топган. Унинг отаси Аҳмад Раҳматулла ўғли Ҳ.А.Рахматулин 
туғулганча вафот этган бўлиб, унинг оиласида бир акаси ва икки опаси, 
ҳамда онаси Гулсум она қолишган. Ҳалил ёшлигидан тиришқоқ, 
меҳнатсевар, илмга чанқоқ бола бўлган. Онасининг эрта вафоти ва акасининг 
урушга кетганлиги туфайли 10 ёшли болакайнинг зиммасига оилани боқиш 
маъсулияти 
тушади. 
Бу 
вақтда 
Ҳ.А.Раҳматулин 
одамларни 
уйида 
мардикорлик қилиб оила тебратади, уни устига опасини техникумда ўқиши 
учун пул топиб бериб туради. Шунча ташвиш ичида ҳам у мактабга булган 
меҳрини, ўқишга бўлган иштиёқини ҳеч ҳам юқотмайди. Опаси Ашрафий 
техникумни битиргач қишлоққа қайтиб мактабда ишлай бошлайди. Энди 
Ҳалилга икки опаси Ашрафий ва Ҳалима ўқишини давом эттиришига 
кумаклашади. У 1925-йил Тошкентга боргач, Тошкент педагогика 
техникумига ҳужжат топширади ва имтихонларни аълога топширади.
Техникумни тугатгач ўш ерда ишлашга қолиб, Марказий Осиё 
университетининг физика-математика факультетида ўқишни давом эттиради.
У ерда биринчи босқични якунлагач, иккинчи босқични ўқиш учун Москва 
Давлат Университетига ҳужжатларини топширади. Москва Университетига 
талаба сифатида қабул қилиниши осон кечмайди. Шундай бўлсада 
Ҳ.А.Рахматулин ўз билими ва тиришқоқлиги билан барчани кўнглига йўл 
топа олади. Ҳалил ўқишни тугатгач, уни Москва Давлат Университетининг 
механика институтида аспитантурага олиб қолишди. У уч йил физика, 
назарий механика, гидродинамика, эластиклик, пластиклик назарияларини, 
аэродинамика, ҳар хил техника фанларини, хусусан, самолётсозликни пишиқ 
ўрганиб, ўзи ҳам илмий иш олиб борди. 
Ҳалил 
Аҳмедович 
Раҳматулин 
1937-йилда 
“Катта 
тезликлар 
аэродинамикасининг баъзи масалалари”, деган мавзуда кандидатлик 
дессиртатциясини ёқлади. Кейинчалик у Москва Давлат Университетининг 
Аэродинамика кафедрасида дотцент, сўнгра аэродинамика лабараториясига 
мудирлик қила бошлади. 1936-йилда Москва Давлат Университетига 
парашют аэродинамикасини текшириш топширилди. Бу борада асосан 
Ҳ.А.Раҳматулин муҳим иш олиб борди. Натижада у 1943-йилда мукаммал 
парашют назарияси бўйича докторлик дессиртатсиясини ёқлади.Ҳалил 
Аҳмедович Раҳматулин парашют очилиш вақтида гумбаздаги босим 
тақсимланиши қонунини дунёда биринчи бўлиб аниқлади. У парашютни


243 
пневмо-пушка деб аталувчи робот синовдан ўтказишини ёқлаб чиқди ва фан 
оламида бу ажойиб пушка “Раҳматулин пушкаси” деб юритилади. 
1940-йилнинг баҳорида Ҳалил Аҳмедовичнинг “Кўндаланг зарба 
назарияси” 
ёки 
бошқача 
айтганда 
“Мудофаа 
аэростатлари 
пўлат 
арқонларидан ҳосил бўлган тўрлар ҳисоби назарияси” яратилди. Бу назария 
уруш вақтида Москва, Ленинград, Боку каби шаҳарларни ҳимоя қилишда 
жуда ката рол ўйнади. 
1945-йилда Ҳ.А.Раҳматулин “Юксизланиш тўлқинлари назарияси”ни 
яратди. Бу назария эластик-пластик материаллар динамик қаршилиги 
қонунларини тажриба асосида аниқлайдиган усулни яратишга тўла имкон 
берди. Шундан сўнг у очган юксизланиш тўлқинлари жаҳон фанида 
“Раҳматулин тўлқини ” деб атала бошлади. У мазкур иши бўйича “Қисқа 
муддатли кучли зўриқишларда мустаҳкамлик” деган йирик монография ҳам 
ёзди. Профессор Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин бу иши учун 1945-йилда 
Ломоносов номидаги мукофотга сазовор бўлди. 
Ҳалил Аҳмедович Татъяна Самайловна исмли қиз билан танишди ва 
улар турмуш қуришди. Икковлон аҳил, бахтли яшаб, икки қиз кўришди. 
1947-йилда Ҳ.А.Раҳматулин Фрайбургдаги симпозиумда ўзи яратган 
“Чегарадош қатламларнинг икки тезликли назарияси ” ҳақида доклад қилди. 
Бу назария кейинчалик аралашмалар учун ишқаланиш қонунини аниқлашга 
имкон берди… 
1968-йилда Ҳалил Аҳмедович “Туташ муҳитлар механикаси”га оид 
ишлари учун Абу Райҳон Беруний Мукофотига сазовор бўлди. Шу йилнинг 
куз-қиш мавсумида у “Грунтларда ва серчанг ҳавода тўлқин тарқалиш 
назарияси”, “Пулъпанинг (тоғ ишлари, гидро транспорт) ҳаракатланиш 
назарияси”, “Нозик майдалаш назарияси”, “Юқори параметрлар (ўлчовлар) 
оқими билан жисм сиртидан массани камайтириш назарияси”, “Ғовак 
жисмларнинг оқиб ўтиш назарияси”, “Кўп каналли этажлар назарияси”, 
“Ёниб улгурмаган зарраларга эга бўлган порох газларининг ҳаракатланиш 
назарияси”, “Суюқ ёнилғининг реактив двигател камерасида ёниш назарияси 
” каби талай назарияларни яратди… 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин Ўзбекистонга келган чоғларида, 
курсдош дўсти Муҳаммад Ўразбоев ҳамда бошқа дўстлари, хусусан, Одил 
Ёқубов, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Қори Ниёзий, Иброҳим Мўминов, 
Тошпўлат Ширинқуловлар билан учрашувлар ўтказар, ёш олимлар билан 
биргаликда суҳбатлашар ва Самарқандни зиёрат қилишар эди… 
Тошкентда бўлиб ўтган зилзиладан сўнг, Ҳалил Аҳмедович шу кунни 
ўзидаёқ келиб, дўсти Муҳаммад Ўразбоев билан зилзиладан азият чеккан 
жойларни кўздан кечириб чиқди. Уларга Александр Львович Цитович
ҳамроҳ бўлди. Учовлон уч минг гектар ерни кўздан кечириб, янги Тошкентни 
бунёд этишнинг хомаки режасини тузиб чиқишди. Янги Тошкентнинг бунёд 
этилишида уччовининг хизмати жуда катта бўлди. 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин илмий изланишлар билан бир қаторда 
жуда кўп талабаларга ҳам назарий, ҳам амалий билим ва кўникмалар берган 
ва кўплаб шогирдларни етиштириб чиқарган. Алберт Эйнъштейн Москвага 


244 
ташриф буюрганда Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин билан учрашиб суҳбат 
қуришади ва у ҳақида “У туғма механик!”деб айтади. 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин “Дунёда энг ноёб адиабатик қисишга 
асосланган газодинамик труба ” кашф этган. У бу ноёб ва жуда ҳам мураккаб 
машинанинг қурилишида, ишга туширилишида ва унда тажриба ўтказиш 
услубини ишлаб чиқишда шахсан ўзи иштирок этган. Мустаҳкамлик 
праблемаларини(муомоларини) ҳал этишда бу ноёб трубанинг хизмати жада 
ҳам беҳисобдир… 
Академик Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин узоқ йиллар меҳнати маҳсули 
бўлган бу ноёб кашфиёти учун 1974-йилда иккинчи марта СССР Давлат 
Мукофоти лауреати деган юксак унвонга сазовор болган! 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин машхур олим бўлиш билан бир қаторда 
меҳрибон оила бошлиғи, меҳрибон отадир. У фарзандларининг яхши одам 
бўлиши учун доимо жон куйдириб келган. Шу боис ҳам икки қизи ҳам 
отасининг изидан боришган… 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин 1979-йилда “Меҳнат қаҳрамони” унвони 
билан тақдирланди. У тўрт марта “Ленин” ордени, “Фахрийлик” ордени, 
“Меҳнаткаш Қизил Туғнинг” орденлари ва кўплаб медаллар билан 
тақдирланган. 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин 1988-йилнинг 10-январида Москвада 
вафот этган.Унинг қабри Москвадаги Кунцевском қабристонида жойлашган. 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулиннинг кашфиётларини ХХI-асрдаги 
кўплаб ўзгаришлар давридаги аҳамияти беқиёсдир. Ҳалил Аҳмедович 
Раҳматулиннинг қилган кашфиётлари ҳозирда ўз самарасини янада ёрқинроқ, 
янада такомиллашган тарзда ҳаёт тарзимизда ифодаланмоқдадир. Қолаверса, 
у кишининг ёзган илмий асарлари ва назариялари бугунги кунда юксалиш 
сари илдам қадам бўлиб ҳизмат қилмоқда. 
Ҳалил Раҳматулин бутун жамият, қолаверса, бутун инсоният учун жуда 
кўп ҳизматлар қилган. Айниқса, у киши яратган асарлар, кашфиётлар билан 
бир қаторда у кишининг шогидлари ҳали-ҳануз илм аҳлига, бутун инсониятга 
юксалиш ва такомиллашиш сари эшикларни кенг очиб боришмоқдадирлар. 
Ҳалил Аҳмедович Раҳматулин биз учун нафақат олим, кашфиётчи, 
устоз, балки, буюк сиймолардан бири деб атасак менимча муболаға 
бўлмайди… 
Адабиётлар 
1. Р. Худойбердиев ва М.Махмудов., «Орзу ва канот», Ёш 
гвардия нашриёти, Тошкент 1976 йил. 
2. www.google.uz
3.www.edeuportal.uz 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish