Минтақавий автомобил йўлларнинг ҳолатини яхшилаш
ободонлаштириш ва замонавийлаштириш.
Катта ўқитувчи Элмуродов Б.Э.,ШТХ ва АЙ йўналиши магистри
Ахмедов Н.Т.
Ўзбекистон
Президентининг
ПҚ-2775-сонли
қарори
билан
қабул
қилинган, 2017—2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривож-
лантириш дастури тасдиқланди. Қарор шарҳида баён этилишича, қишлоқ
автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва
овуллардаги автомобиль йўлларининг аксарият қисми белгиланган сифат ва
хавфсиз ҳаракатланиш талабларига жавоб бермайди[1].
Қабул қилинган дастурга мувофиқ, 2017—2018 йилларда 5 454
километр, жумладан, 2017 йилда 2 700 километр, 2018 йилда эса 2 754
километр хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар
посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий
таъмирлаш кўзда тутилган. Хусусан, Самарқанд вилояти бўйича-479
километр йўллар ва кўчаларни таъмирлаш назарда тутилган. Бундан
ташқари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар
посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини жорий таъмирлаш
ишларини бажариш учун минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисос-
лаштирилган ташкилотларни 330 та йўл техникаси билан таъминланиши
кўзда тутилган[2].
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль
куни «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Ушбу юқорида қайд
этилган
маълумотлар
асосида
йўлларнинг
ҳолатини
яхшилаш
ва
замонавийлаштириш мақсадида ўз тавсияларимизни бериб ўтишни лозим
топдик.
228
Бизга маълумки инсонлар учун энг асосий хизмат қиладиган
сохалардан
бири,
автомобил
йўлларининг
ҳолатини
яхшилаш,
ободонлаштириш, йўл атрофини кўкаламзорлаштириш ва техник хизмат
кўрсатиш шахобчаларини барпо этиш ҳамда йўловчиларга майиший хизмат
кўрсатиш биноларини қуриш, автомабиллар учун тўхташ жойларини барпо
этиш жараёнида йўлларининг сифатини яхшилашдан иборатлиги,
йўловчиларни эркин ҳаракатланишлари учун барча шарт-шароитларни
яратиш барчамизнинг олдимизда турган асосий муаммолардан биридир.
Шундай экан яратилаётган барча шароитлар ватанимизни равнақи ва
инсонларни
эхтиёжларини
қондиршга
йўналтирилган
бўлиб,
ушбу
мақоламизнинг асосий мақсади ҳам ушбу соҳани ривожлантиришга
қаратилгандир.
Ахоли яшаш пунктларида яқин йўлларни, масалан: 10 километр
масофа-даги жойни МЧЖ (масъулияти чекланган жамият) йўл қурилиш
ташкилот-ларига бириктириш ҳамда уларнинг ҳолатини назорат қилиш ва
яхшилаш, ободонлаштириш, йўл атрофини кўкаламзорлаштириш, ёритиш
чироқларини ўрнатиш, пиёдалар йўлакларини қуриш, пиёдаларни равон
ҳаракатланишларини таминлаш, автомобилларнинг ҳаракатланишига
тўсқинлик қилмаслигини таминлаш муҳим аҳамият касб этади. Демак йўл
атрофига қурилган маиший техник хизмат кўрсатиш шахобчалар,
овқатланиш бинолари ва дам олиш масканларини ҳамда машиналар турар
жойи билан таминлаш ва ҳолатини яхшилаш ушбу мақолада ўз аксини
топган.
Белгиланган масофадаги автомабил йўлида қурилган хизмат
кўрсатиш шаҳбчаларидан тушган маблағларни МЧЖга бириктирилган
масофадаги йўлларни тамирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларига
йўналтириш ишлари тўғри йўлга қўйилса, йўлларнинг холати замон
талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва йўловчиларни хожатини чиқариш
учун қўйилган ижобий қадам десак асло муболаға бўлмайди. Ушбу жараённи
амалга ошириш учун замонавий технологияларни қўллаш орқали амалга
оширилса сифатли хизматни йўлга қўйиш мумкин. Бунинг учун биз
бириктирилган
масофани
марказий
автоматлаштириш,
кузатув
камераларини ўрнатиш, замонавий ахборот технологияларини қўллаш,
МЧЖга бриктирилган масофадаги йўл траспорт ходисаларини олдини
олишда ижобий натижаларни келтириш учун қулай имконият яратади .
Таъмир талаб йўллар. (1-расм)
229
Таъмир талаб йўлларни кейинги босқичдаги ҳолатини кўриниши.
Йўлнинг
ҳолати
талаб
даражасига
келтирилгандан
кейин,
замонавий
технологиялардан
ва
телекоммуникация
воситаларидан
фойдаланган
ҳолда
назорат
босқичларини
марказлаштириш
ҳамда
автоматлаштиришдан иборат.
Йўлнинг ҳолатини назорат қилиш, телекоммуникация воситаларини
жорий қилиш, йўлларда ёритиш чироқларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш
шахобчаларини фаолиятини назоратини автоматлаштириш жараёни амалга
ошириш лозим.
Шундай экан, хулосада шуни айтишимиз мумкинки, мустақил
Ўзбекистонимиздаги минтақавий автомабил йўлларини ва пиёдалар
ҳаракатланишлари
учун
йўлакларни
замонавийлаштириш
ва
автоматлаштириш жараёнларини МЧЖ ташкилотларга бириктириш, ундан
тушган маблағларни ободонлаштириш ишларига йўналтирилса мақсадга
мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |