“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
217
яратди. Шунинг учун ҳам Амир Темур даври тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаси бўлиб қолди. Бу
тарихий мисолларда масаланинг шу томони ибратлики, сиёсий ва амалий ҳаётда иктисодий масалалар
билан бир қаторда ёш авлодни тарбиялаш ва унинг камолоти масалалари жамият эътибор марказидаги
туб йўналиш бўлиб ҳисобланган.
Улуғ ватандошимизнинг «Темур тузуклари» асари билан танишган ҳар бир киши сатирларда
балқиб турган кенг кўламли, пухта ўйлаб оиширилган изчил. тарбиянинг моҳиятини пайқаб олиши
мумкин.
Шунингдек, Президентимиз томонидан«Соғлом авлод учун» орденининг таъсис этилганлиги
Ватанимиз тараққиётида катта аҳамиятга эга. Соғлом авлод Республика фонди ташкил қилинди.
Мамлакатимиз халқларини, айниқса, ёш авлодни соғлом, етук, илмли, ишбилармон ва юксак одоб,
ахлоқ соҳиблари қилиб тарбиялаш улуғ ниятнинг катта ва зарурий қисмидир. «Соғлом авлод»
тушунчаси фақат саломатлик ва жисмоний кучнигина эмас, балки ҳар томонлама мукаммалликни
назарда тутади. Яқин тарихимизнинг бу соҳадаги аччиқ сабоқлари тарбияда тўла уйғунлик қанчалик
зарур эканлигини намойиш қилиб турибди. Ёш авлодни жисмонан ва маънавий томондан соғломлигига
эришмоқ ишида
ўқув юртларининг тутган ўрни жуда муҳим, аниқроғи, вазифани ижобий ҳал қилишда
бу ташкилотларнинг ўрни ва ҳиссаси катта. Шундай экан, соғлом авлод учун бошланган хайрли ва
мўътабар ишда ўқув-тарбия муассасалари ўз муносиб ўринларини оқлайдиган даражада иш тутмоқлари
лозим.
Ўқув-тарбия ишлари ва илмий-методик таълимот йўналишини шундай мазмунда ўтказиш ва
ташкил қилиш лозимки, ҳар бир ёш ўзини келажаги улуғ мамлакат ва катта тарихга эга бўлган
халқнинг фарзанди эканини идрок этсин, фахрлансин ва уни қадрласин.
Тарбиянинг олтин назарияси бўлмиш қоида ўз қадрига етган кишигина дунёвий қадриятларни
тўғри баҳолай олиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик зарур.Жисмоний тарбиянинг инсонда пайдо
бўладиган хусусиятларидан яна бири бу хафаликни, бошқаларнинг қўпол муомалаларини, оғир
қайғуни енгиб кетишига танани тайёрлайди. Жисмоний машқлар билан шуғулланиб юрувчилар
танасида эндорфин, энфеколин моддалари киши кайфиятини жуда тез тиклаб олишига, хафаликни
енгиб кетишга сабабчи бўлиши аниқланган. Ҳар бир кишининг кун тартибида жисмоний машкдарнинг
мўътадил ва
тана имкониятлари даражасида бўлиши жисмоний тарбия машғулотлари давомида
ўргатилади ва тарбияланади.
Ёшларни эрта тонгда туришга, узоқ вақт телевизор томоша қилишга йўл қўймай соат 21, 22 да
ухлашга одатлантириш жисмоний тарбия
ўқитувчиларининг тарбиявий ишида алоҳида ўрин тутмоғи
лозим. Кун тартибини тўғри ташкил қилиш ҳар бир ўтган куннинг самарадорлигини оширади. Иш куни
давомида режа билан фаолият турларини мақсадга оид ўзгартириб турган киши чарчамайди ва иши
унумли бўлади. Жисмоний тарбиянинг малака сингдирувчи қисми ва назарий бўлими ёшларга
чарчамаслик илмининг сирларини тушунтириб, уларни катта ҳаётга тайёрламоқдан иборат. Бу эса
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган сифатлардан
биридир.
Жисмоний тарбия ва спорт майинликни, меҳрибонликнигина эмас, гап мамлакат ва халқ
манфаатлари устида кетганда қатъийлик, мардлик кўрсатиб забардастликни намойиш кила оладиган
ёшларни тарбиялайди. Халқимизда «Дард букади, жисмоний тарбия тиклайди» деган мақол бор.
Хасталикни енгиб саломатликка эришмоқ учун қийин ва давомли парҳезни ушлай билиш, соғайиш
учун зарур бўлган ҳамма шартларни бажариш, кўнгилнинг кўп истакларидан ўзини тийиш керак.
Шундагина касаллик асоратидан қутулиш ва соғломлик бахтига эришмоқ мумкин. Бу сифатлар
ёшларга оила, ўқув- тарбия муассасалари билан биргаликда сингдирилади. Мактаб, бошқа ўқув
юртлари, оиланинг бу соҳада олиб борадиган иши бир-бирига зид йўналишда бўлган такдирда бундан
ҳеч қайси томон ютмайди. Соғлом авлод энг аввало оилада ота-она билими ва тажрибаси билан,
болалар боғчалари ва мактабдаги ўқув-тарбия ишининг умумий мазмуни билан, сўнгра эса болалар
улғайган сари ўз шахсий билимлари,тажрибалари ва кузатишлари билан усади ва ривожланади.
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун энг аввало ўз ижросини ўкув-тарбия
муассасаларида намоён қилаётганлиги аҳамиятлидир. Янги дастур-ларнинг моҳияти ёшликдан
соғломлик илми ва малакаларини ўргатиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига ўз саломатлигини сақлаш
тўғрисидаги зарурий маълумотлар беришдан иборат. Бунинг маъноси-давлатимиз фуқаролари асосан
касаллик дардини тортмасдан соғлом яшашни 9-синфни битириб чиққунга қадар ўзлаштириб оладилар.
Бу тадбир соғлом авлодни етиштириш соҳасидаги ишларнинг мазмуни ва йўналишларини илғор
замонавий босқичга кўтариш бўлади. Дастурлар болалар ва талабалар онгига сингиши уларда барча
зарурий малакаларни шакллантириш учун мактаб ва боғча ходимлари билан бир қаторда тиббиёт
ходимлари болалар овқатланишига масъул бўлган ташкилот ходимлари, ота-оналар ва
жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги фаолияти зарур. Ҳозирги экологик аҳвол ва илгари тарбияда йўл
қўйилган камчиликлар гигиена ва озодалик тарбиясига эътиборни кучайтиришни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: