Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/44
Sana19.02.2022
Hajmi45,77 Mb.
#459010
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

 Энг қизиғи, гидроксихлорохинга қарши чиққан му-
тахассислар айнан ўзи айтгандек амалиётчи шифо-
корлар, Соғлиқни сақлаш Миллий палатасига аъзо 
бўлган олимлар эди. Бу шифокорлар Соғлиқни сақлаш 
вазири Шодмонов имзолаган ҳужжатни илгари сура-
ётган эдилар. Вазир эса уни имзолаганини тўсатдан 
«эсидан чиқариб қўйди», жон-жаҳди билан бу дори-
ни ҳеч ким йўриқномадан чиқармаганини исботлаш-
га ҳаракат қилди. 
фарқи йўқ, хоҳланг олинг, хоҳланг олманг, ўзингиз 
учун ўзингиз жон куйдирасиз. Салихбаева бизга ҳам 
теккизиб гап ташлаб қўйди: «Амалиётчи шифокор-
ларга қулоқ солиш керак, ўзича аллақандай сайтлар 
очиб олган оракул (азайимхон)ларга эмас…»
Беморлар бу доридан воз кечаётгани учун «Тез 
ёрдам» кўрсатувини айблашди. Чунки энди одамлар 
клиникаларда «осма укол» олишдан бош тортадиган, 
ўзларига берилаётган дориларнинг ножўя таъсири 
йўқми, деб докторлардан сўрайдиган, тавсия этилган 
дориларнинг йўриқномаларини ўқийдиган бўлиб қо-
лишди. Илгари бизда бунақаси бўлмаган эди. Чунки 
биз шифокорларга тўлиқ ишониб келардик. Нима бўл-
ганда ҳам, бу ўзгаришлар сабаб кўпчиликнинг соғ-
лиғи, балки ҳатто ҳаёти ҳам сақлаб қолингандир.
Биз бирорта қонунни бузмадик, кўрсатувимиз-
да Бешинчи йўриқнома кўрсатмалари ҳақида гапир-
274 / ССВ БИЛАН ГИДРОКСИХЛОРОХИН ТУФАЙЛИ КУРАШ


дик, одамларга фақат Миллий инновацион соғлиқ-
ни сақлаш палатаси маъқуллаган нарсаларнигина 
тавсия қилдик. Буни қарангки, дорини тарғиб қила-
ётган Оқиловнинг ўзи гидроксихлорохин чиқариб 
ташланган Бешинчи йўриқномани ишлаб чиққан Па-
лата ишчи гуруҳининг аъзоси эди. Кейин ҳеч қандай 
тадқиқотсиз, ЖССТ тавсияларига зид равишда бу до-
рини яна йўриқномага киритиб қўйишди. Навбатдаги 
матбуот анжуманида бир журналист: «ЖССТ бу до-
рини йўриқномадан олиб ташлаган эди, бутун дунё 
ундан воз кечди, сиз бўлсангиз уни яна бемалол ки- 
ритяпсизми? Бу борада республика миқёсида тад- 
қиқотлар ўтказилдими?» — деб сўради. Унга жаво-
бан Оқилов: «Ҳозир тадқиқот ўтказишга вақтимиз
йўқ», — деб жавоб берди. Гидроксихлорохин яна 
аҳолига тарқатила бошланди. Қонунга кўра, қатор 
тадқиқотлар ўтказилмаган дорилар оммавий даволаш 
учун қўлланилиши мумкин эмас. Лекин бунга биров 
бошини қотирармиди…
Миллатнинг саломатлиги деган муҳим бир қадри-
ят бор. Ҳар бир давлатнинг соғлиқни сақлаш тизи-
ми фуқароларининг барча оғриқли нуқталарини ўр-
ганади, синчиклаб статистика юритади ва бор кучини 
салбий кўрсаткичларни камайтиришга ташлайди. 
Спортни тарғиб қилади, ахборот-соғломлаштириш 
дастурларини олиб боради, одамларни соғлом бўлиш-
га қизиқтиради. Лекин кимнингдир манфаати деб 
ҳеч қачон аҳоли устида тажриба ўтказмайди. Тибби-
275 / ССВ БИЛАН ГИДРОКСИХЛОРОХИН ТУФАЙЛИ КУРАШ


ёт соҳасида айниқса эҳтиёт бўлиш керак, ҳалол бўлиш 
шарт.
Миллий ТВ ва Массмедиа фондининг йигирма ки-
шилик жамоаси бу кўрсатувни етти кун давомида тай-
ёрлаб, эфирга узатиб борди. Етти кун тайинли уйқу-
сиз, дам нималигини билмай, халқ учун фойдали 
маълумотларни иложи борича кенгроқ тарқатиш учун 
барча имкониятларни ишга солди. Бир кунга қолмай, 
кўрсатувнинг рамзи, концепти тайёр бўлди, сцена-
рийси ёзилди. Энг муҳими — студияга тинмай қўнғи-
роқ бўлиб турган ҳолда, орада касалхоналардан ҳам 
жонли репортажлар бериб, ўта мураккаб жонли эфир 
олиб борилди.
Мен эса ўша етти кун давомида ўзимни Познердек52 
ҳис қилдим. Қизиғи шундаки, деярли ҳеч ким мени 
танқид қилмади, кўрсатувнинг фойдалилиги ва дол-
зарблиги ортиқча гапга ўрин қолдирмади, шекилли.
Лекин ССВ билан келишмовчилик туфайли бошим 
жанжалга қолиб кетди ва кўрсатувни тўхтатишга маж-
бур бўлдим. Яна ким айбдор? Алламжонов-да!

Download 45,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish