www.ziyouz.com кутубхонаси
25
Б а ш о р а т. «Яхши гап билан илон инидан чиқар».
М у ҳ а й ё. Борди-ю, уришиб берсалар-чи?
М е ҳ р н. Э, кўп инжиқлик қилманг. Бўлмаса, планимизни бузиб қўясиз.
К е л и н л а р (Бўстонга). Қўрқманг, айтинг, айтаверинг.
Б ў с т о н. Шу десангиз... ойижон... Мен ҳам сиз билан борсам дегандпм. Агар рози
бўлсангиз, дарров кийиниб чиқардим. Шу десангиз...
К е л и н л а р. Хўп дея қолинг, ойижон... Ахир сингилларини тўйлари-я... Илтимос сиздан...
Ф а р м о н. Сенлар жим тур. (Бўстонга.) Сизга нима бор, ўргилай? Эрга тегаётган сизми,
синглингизми? Тўй маслаҳатинн сизсиз, ўзимиз пишитиб келамиз.
Б ў с т о н. Ойижон, шу десангиз... Мен ойимнинг бош боласиман-а. Бормасам хафа
бўладилар.
Ф а р м о н. Шу десангиз... бўлмаса сиз боринг, мен қолай. Бўлди, кўп минғирлайверма.
Бормайсан, гап тамом!
С о т т и. Тайёрман, ойижон. Калитни беринг.
Ф а р м о н (калитни беради). Уф, нима бало суртдинг? Сасиб кетибсан-ку?
С о т т и. Тугмасини босса, повиллаб отиладиган атирдан сепаман деб, адашиб пашша
ўлдирадиган «Аэрозол» ўлгурни сепиб юборибман.
Ф а р м о н. Уф, нари тур-е! Машинани ойнасини очиб қўй. Ҳой келинлар, мен
устиларингдан қулфлаб кетаман. Эрларинг дайдиб самовар-памоварга чиқиб кетмасин.
Уришмай, талашмай ўтиринглар. Бугун отдих. Ҳеч қаёққа чиқмайсизлар.
К е л и н л а р. Майли, ойижон, майли. Машина ойнасини ёпиб ўтиринг, бўлмаса шамоллаб
қоласиз.
— Яхши бориб келинг.
— Соттихон, қудахоламга айтинг, ойимга яхна чой қилиб берсинлар.
— Тинч ўтирамиз.
— Машннани секинроқ юргизинг.
Ф а р м о н (ўзича). Ё тавба, буларга бир нарса бўлганми?
Чиқиб кетади.
Б ў с т о н. Эрга теккунча қора ерга тегсам бўлмасмиди?
Б а ш о р а т. Қўйинг, йиғламанг, ўзи шундоғам юрагимиз сиқилиб турибди.
М у ҳ а й ё. Бир қориндан талашиб тушган сингиллари тўй бўламан деб турса-ю,
боролмасалар-а. Бу қандай гап бўлди?
Н и г о р а. Бу уй эмас, турма.
М е ҳ р и. Келинглар, бир ҳасратлашайлик.
Б а ш о р а т. Ҳасратга бало борми? Ҳасрат қилавериб, қилавериб бетимга ажин тушиб
кетган. Ўрта Осиёнинг харитасига ўхшайман. «Ойни этак билан ёпиб бўлармиди», ўргилай.
Менга қаранг, Нигора, кўзғолонни шу бугуноқ бошлаймиз.
Н и г о р а. Бўпти, ҳозироқ бошлаймиз. Демак, биринчи вазифа эсларингиздами?
К е л и н л а р. Ҳа. Аввал эркакларни ўз томонимизга оғдириб оламиз. Кейин улар билан
маслаҳатлашиб иш тутамиз. Ҳозир ҳовлида «биз бу уйдан кетамиз» деб бакирамиз.
Тушунарлими? Қани, бошладик.
К е л и н л а р. Биз бу уйдан кетамиз...
Меҳри, Муҳайё ва Бўстон жойларидан қимирламай турадилар.
Н и г о р а. Сизларга нима бўлди?
М у ҳ а й ё. Қандоқ бўларкин-а?!
Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони
Do'stlaringiz bilan baham: |