www.ziyouz.com кутубхонаси
12
очинг.
С о т т и. Ҳаммаси тайёр. Бошладик.
А с қ а р. Буни қаранг-а, сал бўлмаса эсимдан чиқай депти. Ассалому алайкум, ҳозир-ҳозир.
Ф а р м о н. Бўла қол, полковник, пул оляпсанми ё қўлтиғингни қашлаяпсанми?
А с қ а р. Мана, мана, ойижон.
Ф а р м о н (пулни олиб эринмай санайди. Чўтга тош ташлайди). Ёзиб қўйинг, Соттиниса.
Қани, берироқ кел, полковник. Энгаш: энгаш деяпман. (Асқарнинг қўйин чўнтагига қўл тициб
иккита ўн сўмлик олади.) Бу нима?
А с қ а р. Ия, қолиб кетибди-ку. Буни қаранг-а.
Ф а р м о н. Бўлди, кетавер, полковник. Соттиниса, манаву йигирмани ҳам ёз!
Л у т ф и. Мана, ойижон.
Ф а р м о н (пулни санаб чўт ташлайди). Чўғи ўлгур пас-ку. Беш сўми қани? Сумкангни
қара!
Л у т ф и. Мана, ойижон, ўзингиз берган 50 тийин қолди. Э-ҳа, смена инженеримизнинг
туғилган кунига коллектив совға олмоқчи. Мендан ҳам беш сўм ушлаб қолишди.
Ф а р м о н. Туғилмай ўлсин, туғилмайгина ўлсин. Манавуни, 20 сўмни қизингга жўнат.
Москва деган шаҳарда ўқиса-ю, ҳолидан хабар олмасаларинг. Авжи имтиҳон пайтида
болагинам бировга зор бўлиб қолмасин. Билиб қўй, қиз боланинг зориқиши ёмон йўлга юриши.
Почтадан жўнатиб квитанциясини ўзимга опкелиб кўрсатасан.
Л у т ф и. Раҳмат ойижон.
Ф а р м о н. Шошма. Ўтган ой 25 сўм жўнатганман. Мана яна 10 сўм. Ўттиз сўм бўлди.
Соттинисо, «чиқим дафтари»га 30 сўм харжни ҳам ёзиб қўйинг. Ўзингга нима керак?
Л у т ф и. Ўғлингизга битта кастюм олсак.
Ф а р м о н. Ҳукумат мелисаларга текинга ялтироқ тугмали кастюм-шим беради. Бошқа
гапинг йўқми?
Л у т ф и. Ахир тўй-ҳашамларга милиция формасида борадиларми?
Ф а р м о н. Ннма, бориб бўлмайдими? Ор қиладими? Кимсан полковник. Учраганки
милиция зоти бўлса, ҳаммаси ёғочдек тик котиб, честь беради. Ўзингга нима керак?
Л у т ф и. Ҳеч нарса керакмас.
С о т т и. Следуюший.
Маҳкам билан Бўстон киради. Улар кампирга салом бериб ўз уйлари томон кета бошладилар. Кампир уларни
тўхташга ундаб имо қилади. Икковлари нима гаплигини дарров пайқаб шошиб чўнтак кавлай бошлайдилар.
Ф а р м о н. Жуфтакни уриб қочиб қолмоқчимидиларинг?
М а ҳ к а м. Оз бўлмаса эсдан чиқай деган экан-да. Ҳозир, ҳозир боплаймиз.
Ф а р м о н. Ҳамманг ҳам шунақасанлар. Маош олганда эсларинг кирди-чиқди бўлиб қолади.
М а ҳ к а м (ёнидан ҳамёнини олиб ичидаги пулларни, ҳатто танга-чақаларини ҳам
онасининг олдидаги дастурхонга тўкади). Бўлдими? Қутулдимми?
Ф а р м о н. Йўқ, ҳали бўлгани йўқ. Нега оқсаяпсан? Оёғинг оғрияптими? Қани, ўша оғриган
оёғингни туфлисини ечгин-чи.
М а ҳ к а м. Ие, ие, қўйинг-е.
Ф а р м о н. Еч деяпман.
М а ҳ к а м. Ойи, қизиқмисиз? Келинларим олдида мулзам қилманг.
Ф а р м о н. Гапни айлантирма, еч.
М а ҳ к а м. Хўп бўлади, мана.
Ф а р м о н. Йўқ, ўнг оёғингникини еч.
М а ҳ к а м. Хўп.
Ф а р м о н. Нима, ўнг билан чапни фарқига бормай қолдингми? (Маҳкам ўнг оёғидан
Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони
Do'stlaringiz bilan baham: |