Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
334
• Дарс жараёнида матн, товуш, анимация, графиклардан биргаликда фойдаланиш
имконятининг кенглиги;
• Мавзуни тушунтириш жараёнида маълумотларни таҳрирлаш ва электрон
қаламдан фойдаланишнинг мавжудлиги.
Республикамиздаги таълим муассасалари ўқув аудиторияларида Activboard
интерфаол электрон доскаларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Activboard интефаол
доскалари конференция презентацияларини намойиш этиш учун мўлжалланган қулай
техника воситаси ҳисобланади. Activboard интерфаол электрон доска аудитория
аъзоларига маълумотларни етказиш сифатини оширади. Activboard интерфаол электрон
доскаларидан фойдаланиш аудиториядаги ҳар бир қатнашувчининг фаол иштирокига
имкон яратади. Электрон қалам орқали компьютерни сичқонча каби бошқариш
мумкин. Activboard - интерфаол электрон досканинг Windows тизимининг исталган
иловасида ишлай олади. Инфрақизил портли панель ёрдамида фаол экранни
аудиториянинг исталган жойидан туриб бошқариш мумкин.
Улардан, кенг фойдаланаётган амалий ишлардан бири компьютер дастурлари
ёрдамида кузатилиши қийин бўлган физик жараёнларни электрон дарсликлар,
анимациялар виртуал тажрибалар ва тақдимотлар асосида кўргазмали тушунтиришдир.
Ҳозирги кунда бундай дастурларнинг бир қанчаси мавжуддир. Мисол учун
Word, Exsel, Internet Explorer, Opera, Macromedia Flash MX, Macromedia Authorware,
Adobe Photoshop, Crocodile Physics, Electronics Workbench дастурларидир. Word
дастурида матнли ҳужжатларни яратиш ва қайта ишлаш нусха олиш ва чоп этиш; Exsel
дастурида матнли ва сонли маълумотларини киритиш, оддий жадваллар яратиш қайта
ишлаш, нусха олиш, сақлаш ва чоп этиш; Internet Explorer, Opera ва бошқа
браузерлардан фойдаланиб, интернетдан зарур бўлган маълумотларни қидириш ва
юклаб олиш; Анимацион роликлар яратиш учун Macromedia Flash MX дастурларидан
фойдаланилади. Мульмедиа тақдимот маърузаларини яратишда Power Point ва
Macromedia Authorware дастурларидан фойдаланилади. Электрон ўқув адабиётларни
яратиш давомида кенг фойдаланиладиган таҳрирловчи Adobe Photoshop дастури
орқали расмларни таҳрирлаш, сифатини ошириш учун фойдаланилади. Crocodile
Physics дастуридан фойдаланиш физик жараёнларни моделлаштириш ва физиканинг
механика, электр, оптика ва тўлқин ҳодисаларига оид тажрибаларни кузатиш имконини
беради. Бу дастур физик ҳодисаларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва турли
мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделлаштириш имкониятини беради.
Физика фанининг электромагнит жараёнларини ўрганувчи қисми ҳисобланган
«Электр ва магнетизм» бўлимида тажриба ишларини бажаришда Electronics Workbench
дастуридан фойдаланиш электротехник жараёнларни таҳлил этишни осонлаштиради.
Electronics Workbench дастури схематехник моделлаштирилган система бўлиб,
аналогли, рақамли ва рақамли - аналогли электр схемаларни моделлаштириш ва таҳлил
қилиш имконини беради. Дастур базасида кенг тарқалган электрон компонентларнинг
катта тўплами мавжуд. Компонентлар қийматларини катталиклар тўпламидан
клавишлар ёрдамида ўзгартириш мумкин. Electronics Workbench дастурида тажриба
ишларини бажариш вақтни тежаш имконини бериши билан биргаликда алоҳида жойга
эҳтиёж туғдирмайди. Electronics Workbench дастурида схемаларни нотўғри йиғиш
ўлчов асбобларининг ишдан чиқишига ва тажриба ўтказувчининг ҳаётига хавф
туғдирмайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, таълимда мультимедиа воситаларини ва
компьютер дастурларидан фойдаланиш қисқа вақт ичида муҳим ва зарур
маълумотларни талабаларга етказиш имконияти туғилади. Бу эса ўқув
самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: