протекционизм (ташқи таъсирдан ҳимоялаш)
ва
фритредерлик (савдога тўлиқ эркинлик бериш)
каби шакллари кенг
тарқалган.
3. Жаҳон бозори ва жаҳон хўжалиги. Жаҳон иқтисодиётида
мамлакатларни таснифлаш.
Жаҳон бозори
– халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бирларига
боғланган
турли
мамлакатлар
ўртасидаги
барқарор
олди-сотди
муносабатларидир.
Жаҳон бозори
товарлар, хизматлар, илмий ишланмалар ва меҳнат
бозоларидан иборат. Жаҳон бозори миллий бозордан фарқ қилгани ҳолда
ишлаб чиқаришнинг мамлакатлараро ихтисослашувига ва шунга кўра уларнинг
бир-бирига товарлар етказиб бериш зарурлигига асосланади. Миллий бозордаги
кўпгина товарлар жаҳон бозорида бўлмайди.
Жаҳон бозоридаги савдо-сотиқ турли мамлакатлардаги товар ишлаб
чиқариш харажатлари ўртасидаги фарққа асоланади. Агар товарларни мамлакат
ичида ишлаб чиқариш харажатлари унинг жаҳон бозоридаги нархидан паст
бўлса, экспорт қулай бўлади, яъни фойдали бўлади, агар бу харажат юқори
бўлса, импорт юз беради.
19
Жаҳон бозорида махсус нархлар – контракт нархлари бор, бу нархлар
байналминал харажатларни, халқаро миқёсдаги талаб-таклиф нисбатини ва
рақобат шароитини акс эттиради.
Жаҳон бозоридаги савдо операцияларидан кўриладиган фойда миқдори
экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг миллий ва байналминал ишлаб
чиқариш
харажатлари
ўртасидаги
фарққа
боғлиқ
бўлади.
Унинг
самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари меҳнат унумдорлигини
ошириш, ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини камайтириш,
маҳсулотнинг сифатини ошириш, ташқи савдо хизматларини яхшилаш,
шунингдек, жаҳон бозоридаги ўзгаришлардан усталик билан фойдаланиш
ҳисобланади. Жаҳон бозори ўзига хос инфратузилма орқали амал қилади. Бу
халқаро товар биржалари, фонд биржалари, банклар, аукционлар, молия-
суғурта, савдо-саноат компаниялари ва ишга ёлловчи фирмалардир.
Бозор иқтисодиёти табиатан байналминал ва шу сабабдан ҳам миллий
доирадан ташқари чиқиб халқаро миқёсда айланади. Бозор иқтисодиётининг
кўп асрлик тараққиёти натижасида XIX ва XX аср бўсағасида капиталистик
хўжалик кўринишида бўлган жаҳон хўжалиги вужудга келди ва ривожланиб
боради.
Жаҳон иқтисодиётининг энг муҳим характерли томонларидан бири
халқаро меҳнат тақсимоти асосида халқаро соҳада хартомонлама ўзаро
алоқаларнинг шаклланиши ва хўжалик ҳаётининг байналминаллашувидир.
Жаҳон хўжалиги ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши миллий,
минтақавий ва умумжаҳон миқёсда меҳнат тақсимотининг чуқурлашиб
бориши, турли мамлакатлар миллий иқтисодининг яккалик ҳолатидан чиқиб
давлатлараро хўжалик тизимига кириб боришининг натижасидир. Халқаро
меҳнат тақсимоти жаҳон хўжалигининг моддий асосини ташкил қилади.
Меҳнат тақсимотининг ривожи миллий доирадаги хўжаликларни ва
алоҳидалашган ишлаб чикарувчиларни дастлаб ягона ички бозорга, кейинчалик
эса умумжаҳон бозори дорасига тортади.
20
ХМТнинг чуқурлашиб бориши мамлакатлар ўртасидаги фан-техника,
ишлаб чиқариш, савдо-иқтисодий алоқаларнинг объектив асоси ҳисобланади ва
шу туфайли ишлаб чиқаришнинг байналминаллиги умумжаҳон жараёнига
айланади. Хуллас, ХМТ – бутун жаҳон хўжалигининг ташкил топиши ва
ривожланишининг ҳал қилувчи омилидир.
Жаҳонда машиналашган ишлаб чиқариш, энг аввало саноатнинг пайдо
бўлиши ва унинг ривожланиши алоҳида мамлакатлар хўжалигини бир-бирига
боғлаб барча махаллий майда бозорларни жаҳон бозорига бирлаштирди.
Жаҳон хўжалиги икки гуруҳ муносабатларининг синтезидан иборат.
Биринчи – соф бозор муносабатлари. Бу халқаро бозорда ташкил топган
нарх асосида эквивалент айирбошлаш, ўзаро рақобат, пул билан муомала
қилиш, фойда топишга интилиш ва бошқалар. Бу муносабатлар иқтисодий
алоқалар тизимига етакчилик қилади, аммо улар танхо эмас.
Иккинчиси – мунтазам ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам муносабатлари бўлиб,
улар фойда олиш тамойилига асосланмайди, рақобат ўрнига ҳамкорлик,
шериклик алоқалари ҳукмронлик қилади. Халқаро муносабатларда улар
иккиламчи, хали етакчи мавқега эга бўлмаган.
Ҳар қандай давлат ўзининг иқтисодий тараққиётини ўзга мамлакатлар
билан иқтисодий ва ишлаб чиқариш алоқаларисиз тасаввур эта олмайди. Бу
халқаро меҳнат тақсимоти, жаҳон бозори, жаҳон савдоси, байналминал кўламда
ишлаб чиқаришнинг умумлашуви, фан-техника тараққиётининг ишлаб чиқариш
кучининг халқаро таъсири каби омилларнинг ривожланишини талаб этади.
Мамлакатларнинг миллий хўжалик яхлитлигини сақлаб қолган ҳолда халқаро
меҳнат тақсимоти асосида жаҳон хўжалиги шаклланади.
Жаҳон муносабатлари ўз объекти ва субъектига эга. Халқаро миқёсда
ресурсларнинг тақсимланиш ва самарали ишлатилиши, ишлаб чиқаришнинг
ихтисослашуви, унинг кооперацияси, иқтисодий интеграция, савдо, илмий-
техниквий ҳамкорлик, қолоқлик ва қашшоқликка чек қўйиш, экологияга путур
етказмайдиган
иқтисодий
фаолият
юритиш
кабилар
умумжаҳон
21
муносабатларининг объекти бўлса, турли давлатлар, халқаро ва миллий
фирмалар, халқаро ташкилотлар, унинг субъекти ҳисобланади.
Жаҳон хўжалигининг ўзи меҳнат тақсимоти маҳсули, лекин бу хўжалик
ўрни тобора чуқурлаштириб ишлаб чиқаришдаги байналминалликни
кучайтиради. Бу эса, ихтисослашув асосида харажатларни пасайтириш ва
маҳсулотлар, хизматлар сифатини ошириш имконини беради.
Жаҳон хўжалигида иқтисодий алоқалар шакллари ўзгариб, унинг
кўринишлари кўпайиб боради, иштирокчилар доираси янги мамлакатлар
ҳисобидан кенгаяди. Кейинги йилларда бу доирага марказий Осиёнинг ёш
давлатлари жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам кириб келди.
Алоқаларнинг чуқурлашуви халқаро иқтисодиёт интеграциясини юзага чиқарди
ва интеграция уларнинг энг олий шаклига айланди. Интеграциялашув
жараёнида ҳал этилмаган кўпдан-кўп муаммолар мавжудки, бизнинг
Республикамиз учун бу ташқи иқтисодиёт ва валюта сиёсатини янада
эркинлаштиршдан иборат.
Жаҳон хўжалигидаги иқтисодий интеграция – миллий бозорлар ва
мамлакатлар миллий хўжаликлари ўртасидаги ўзвий боғлиқлик, ҳамжиҳат
ривожланишни таъминлаш, турли мамлакатлар доирасида ресурсларнинг эркин
ҳаракат қилиши, ягона умумий бозор ташкил қилиш максадларида
бирлашувидир.
Халқаро интеграция учун учта шарт талаб қилинади. Биринчидан,
машиналашган ишлаб чиқариш чуқр ихтисослашади ва ташқи алоқаларсиз
ривожлана олмай колади. Иккинчидан, турли мамлакатлар иқтисодий
даражасида ғоят ката тафовут бўлмайди, уарнинг даражаси бир-бирига яқин
туради. Учинчидан, турли мамлакатлар ҳудудий умумликка эга бўлиб,
уларнинг тарихан ривожланган алоқалари мавжуд бўлади. Мана шу шартлар
борлигидан 1958 йилда Европа иқтисодий уюшмаси ташкил топиб, бунга 15 та
мамлакат бирлашган.
Бу уюшманинг асосий вазифаси иштирокчи мамлакатлар доирасига
ресурслар, товарлар, хизматлар ҳаракатини миллий чегарадан холи равишда
22
эркин кўчиб юришни таъминлаш, умумий бозорларни вужудга келтириш, бозор
воситасида товарларни давлатлараро аҳоли талаб-эҳтиёжини қондириш ва
юксак иқтисодий ривожланишга эришишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |