O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732


Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y



Download 2,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/86
Sana19.02.2022
Hajmi2,82 Mb.
#457657
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86
Bog'liq
5ddce5d70835f

 

Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
55 
_____________________IQTISODIYOT / ЭКОНОМИКА____________________
-
замонавий ахборот ва индустриал жамиятнинг шаклланиши ва аҳоли фаровонлик 
даражасининг етарли эмаслиги; 
-
молиявий ресурслар ҳажми ва давлат бюджети доирасида молиявий салоҳиятнинг 
ҳамда молиявий институтларнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган молиявий 
сиёсатни шакллантиришнинг заифлиги. 
Иқтисодиётнинг молиявий ва реал секторлари ҳамкорлигини ўрганишдаги назарий 
ёндашувлар турлилиги ҳали ҳам кўпгина фундаментал масалалар бўйича мунозараларга 
сабаб бўлмоқда. Бир томондан, Ўзбекистон иқтисодиётида инновацияларнинг вужудга 
келиши ва сингдирилиши, янгиликларнинг тарқалишига тўсиқлар бўлиб, иқтисодиётнинг 
молиявий ва реал секторлари ўртасидаги мувозанатли ўзаро таъсирнинг йўқлиги, биринчи 
ўринда молиявий институтларнинг ривожланиши даражаси ва сифати. Бошқа томондан, 
эркин пул маблағларига эга иқтисодиётнинг реал сектори институтлари ушбу маблағларни 
янги техника ва технологияларга қўйилмаларни амалга ошириш ўрнига, уларни ўзлари учун 
юқори даромад олиш мақсадидаги чайқовчилик операциялари учун молиявий секторга 
йўналтиришмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, иқтисодиётнинг молиявий ва реал 
секторлари ўртасидаги муносабатни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. 
Кўпинча тадқиқотларда иқтисодиётнинг реал ва молиявий секторлари ўзаро 
солиштирилади. Ҳақиқатда ушбу секторларни ўзаро таққослаш, ички алоқадорлигининг 
мавжудлиги ва бу алоқадорлик мавжуд бўлса, у қанчалик мустаҳкамлиги тўғрисидаги савол 
ўз ечимини кутмоқда. 
Бир гуруҳ тадқиқотчилар молиявий секторни реал сектордан ажралганлиги ҳақида 
фикр юритишса, бошқалари ушбу секторлар ўртасидаги мустаҳкам алоқадорлик 
мавжудлигини исботлашмоқда. Аммо ушбу иккала қараш ҳам бир-бирига қарама-қарши 
эмас. Негаки, молиявий сектор реал сектордан ажралган ҳолда ўз қонуниятлари бўйича 
ривожланганлиги билан бирга реал секторга таъсир кўрсатиши, шунингдек реал сектор ҳам 
молиявий секторга таъсир кўрсатиши мумкин. 
Молиявий бозорлар фаолиятининг бирламчи мақсади-капиталга эҳтиёж сезаётганлар ва 
ортиқча даромадларнинг инвестицияга айланиши, бу икки субъект ўртасида алоқаларни 
ўрнатиш йўли билан иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш механизмини таъминлашдир. 
Фонд бозори орқали кредитор турли хил манбалардан маблағларни қарзга олиши, 
инвесторлар ўз маблағларини киритишнинг кенг турдаги йўналишларига эга бўлиш тизими 
шаклланади. Карзга олувчи оддий кредитдан кўра анча катта бўлган маблағларни олиш 
имкониятига эга бўлади, кредитлаш эса турли инвесторлар инвестицион маблағларини 
бирлаштириш ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Биринчи акционерлик жамиятлари ва 
акционерлик капиталлари пайдо бўлишининг асосий сабаби-катта корхона ва саноат 
объектларини барпо этиш учун катта ҳажмдаги молиявий капитал зарур эди. Ушбу жараённи 
кўпчилик турли хил инвесторларга акциялар сотиш орқали амалга ошириши мумкин. 
Шундай қилиб, молиявий сектор нафақат реал сектор асосида барпо этилган, балки 
реал сектор фаолиятига кўмаклашиш учун яратилган. Реал сектор фаолиятига воситачилик 
қилиш, яъни ишлаб чиқариш жараёнининг давомийлигини ва реал такрор ишлаб чиқаришни 
таъминлаш молиявий секторнинг асосий функциясидир. 
Фонд бозорларидаги юқори даромадликка эга чайқовчилик туридаги операцияларнинг 
кенг тарқалиши реал сектордан капиталнинг молиявий секторга оқиб ўтишига олиб келади. 
Бу ҳолатда молиявий секторнинг реал секторга салбий таъсири кузатилади. Таъкидлаш 
жоизки, салбий таъсирнинг мавжудлиги молиявий ва реал секторлар ўртасида 
алоқадорликнинг мавжудлиги ҳақида далолат беради.

Download 2,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish