ультрабинафша нурларни ютиш хусусиятига эга. Оқсилларнинг бу
хоссаларидан уларнинг миқдорини, молекуляр массасини аниқлашда
фойдаланилади.
Оқсиллар оқ кристалл (рангли оқсиллар ҳам бор-гемоглобин)
модда
бўлиб, молекуляр массаси 6000 дан бир неча юз дальтонгача боради.
Оқсиллар катта макромолекуляр бўлганлиги учун сувда коллоид эритмалар
ҳосил қилади. Улар сувда эриганда молекуласи маълум зарядга эга
бўлганлиги учун сувнинг қутбли молекулалари билан ўзаро
муносабатда
бўлади. Бунда оқсил молекуласи сув пардаси (дипол) билан ўралади.
Оқсилларнинг эрувчанлиги уларнинг таркибидаги аминокислоталарга
ва эритмаларга боғлиқ. Мисол учун, альбуминлар
сувда ва кучсиз тузли
эритмаларда эрийди. Каллоген ва каратинлар кўпчилик эритмаларда
эримайди. Эритмаларда оқсилларнинг стабил, турғун ҳолатда бўлиши ундаги
зарядларга ва гидратли қобиқларга боғлиқ. Эритманинг pH муҳити
оқсилнинг зарядига бу эса ўз навбатида эрувчанлигига бевосита таъсир
қилади.
Гидрофил коллоидларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири гель ҳосил
қилишидир. Бунда коллоид заррачалари бир-бири билан ѐпишиб, ғоваксимон
структура ҳосил қилади. Мазкур бўшлиқлар ғоваклар ҳисобига сув
бириктириб, улар турли даражада бўкиши мумкин.
Уларнинг бундай
хоссалари биологик вазифаларни бажаришда муҳим аҳамият касб этади.
Оқсиллар ўз сатҳларида кичик молекулали органик бирикмаларни ва
анорганик ионларни адсорблаш хусусиятига эга. Бу уларнинг транспортли
вазифани бажаришида қўл келади
Оқсилларнинг
кимѐвий
хоссалари
ранг–барангдир,
чунки
аминокислота радикалларида (-NH
2,
-COOH,-OH,-SH ва бошқалар) турли хил
функционал гуруҳлар мавжуддир.Полипептид
занжирида эркин карбоксил,
эркин амино гуруҳлари кислотали ва асосли хусусият берувчи радикаллар
бўлганлиги учун улар амфотер хоссага эга.
Агар n > m бўлса, оқсил заррачасининг йиғинди заряди манфий, n
ҳолатда мусбат, n
m бўлганда оқсил молекуласи
эритмада электронейтрал
бўлади. Бир вақтда ҳам манфий, ҳам мусбат заряд тутган бундай ион
амфиион ѐки цвиттерион деб аталади. Оқсил молекуласининг заряди 0 га
тенг бўлган ҳолатни унинг изоэлектрик муҳити дейилади. Оқсил изоэлектрик
ҳолатда бўлган эритманинг рН кўрсаткичи шу оқсилнинг изоэлектрик
нуқтаси деб аталади. Улар бу ҳолатда беқарор бўлиб,
турли таъсир
натижасида чўкмага осон тушади.
Оқсилларнинг нейтрал тузлар (NaCl, KCl, MgSO
4
, Na
2
SO
4
, (NH
4
)
2
SO
4
)
таъсирида чўкиши тузланиш ҳодисаси дейилади. Тузланиш орқали чўктириш
Do'stlaringiz bilan baham: