«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
84
электрон ҳужжатлар айланиш комплекс-таҳлилий ахборот тизими”га киритиб
бориш яхши натижалар бериши муқаррар.
Кредит-модуль тизими ва HEMIS платформасини киритилиши
рақамлаштириш борасидг ишларни тубдан янгилаш учун ва таълимни юқори
савияга кўтариш учун дастурурамалдир, ишларни жуда енгиллаштириб
фаоллаштиради ва қоғоз ресурсарини тежашни таъминлаб, умуман йўқотади.
Юқорида
таъкидлаб
ўтилган
талаблар
фундаментал
ва
умуммухандислик фанларини рақамлаштиришда ҳам ниҳоятда долзарбдир.
Зероки, фундаментал ва умуммухандислик фанларининг интеграциялашуви ва
ўқув жараёнида рақамлаштириш, ахборот-коммуникация, янги педагогик ва
инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш таълим сифатини
оширишдаги асосий омиллардан бири ҳисобланади. «Назарий механика» фани
олий техника ўқув юртларида ўқитиладиган асосий фундаментал фанлар
туркумига кириб, умуммухандислик фанларини ўрганиш ва ўзлаштиришда
дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Ушбу фанни ўзлаштириш учун
талабалардан “Олий математика”, “Физика”, “Информатика ва информацион
технологиялар”, “Чизма геометрия ва мухандислик графикаси” каби
фанларидан чуқур билим талаб қилинади. Шу билан бирга, “Материаллар
қаршилиги”, “Механизм ва машиналар назарияси”, “Амалий механика”,
“Машина деталлари” ва бошқа умуммухандислик фанларини ўзлаштириш
учун юқорида қайд этилган фундаментал фанлар пойдевор ҳисобланади.
Рақамлаштириш ва АКТдан самарали фойдаланиш фундаментал ва
умуммухандислик фанларининг ўқув жараёнида маъруза, амалиёт дарслари ва
ҳисоб-графика, курс лойиҳаси ишларини бажариш жараёнида талабаларда
фазовий ва тадбиқий фикрлаш жараёнини, назариядаги асосий формулалар,
теоремалар, тенгламаларни конкрет технологик жараёнлар таркибига кирувчи
механизм ва машиналарни лойиҳалашда қўллай олиш кўникмаларини,
инновацион ғояларни шакллантиришни ҳосил қилади. Хусусан, умумий ва
аниқ машинасозлик, прецизион вибромеханика, микророботлар ва
манипуляторлар техникаси, асбобсозлик, қурилиш, табобат, космик ва махсус
техника, тоғ-кон, нефть ва газ саноати ва ишлаб чиқаришнинг бошқа
соҳаларига механизм, машина ва қурилмаларнинг янги авлодини яратиш ва
тадбиқ этишда ёш мутахассислардан фундаментал ва умуммухандислик
фанларидан олган чуқур билимлари талаб этилади.
Замонавий техника ва технологияларни яратиш ва такомиллаштириш,
самарали техник ечимларни асослаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўп жиҳатдан илмий ишланмаларнинг
долзарблиги ва сифатига, уларни яратувчи асосий куч ҳисобланган
мутахассис-олимларга боғлиқдир. Бу маъсулият эса фундаментал ва техника
фанлари соҳасида, чет тилларини ва IT технологияларини мустаҳкам
эгаллаган ҳолда, бакалавриат, магистратура, таянч докторантура каби таълим
босқичларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг
сифатини оширишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |