«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya Andijon 27-29 oktabr 2021 yil 80
АЙЛАНУВЧИ ДЕТАЛЛАРНИ МОЙ МУҲИТИДА ЕЙИЛИШГА СИНАШ ҚУРИЛМАСИ Қосимов Каримжон, техника фанлари доктори, доцент, катта ўқитувчи Мўйдинов Азизбек Шухратович, Андижон машинасозлик институти Илмий тадқиқот ишларини олиб боришда қўйилган мақсадга эришиш
учун белгиланган вазифалар ва назарий тадқиқотлар натижалари асосида
экспериментал тадқиқотларнинг дастури ва усуллари ишлаб чиқилади.
Экспериментларни ўтказишда тармоқ ва Давлат стандартларига мос ҳолда
танлаб олинган приборлар ва жиҳозлардан, усулий тавсияномалардан
фойдаланиш тавсия этилади.
Қишлоқ хўжалик техникалари деталлари қайта тиклаш айниқса
валсимон деталларни пайвандлаб қоплаб қайта тиклаш устида олиб
борилаётган илмий тадқиқот ишлари бугунги кунга келиб анчагина жонланиб
бормоқда, бу эса ўз навбатида лаборатория синов тадқиқотларни юқори
аниқликда ўтказиш хамда синов вақтини қисқартириш талабини келтириб
чиқаради. Асосан лаборатория тадқиқотларни ўтказиш учун ишлаб чиқилган
дастурда валсимон деталларнинг асосий детал материали ва пайванд қатлам
таркиби, структураси, қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилигини ўрганиш кўзда
тутилади. Ушбу асосий омиллар ичида валсимон деталларни мой мухитида
ейилишга синаш ишлари долзарбдир.
Юқоридаги талаблардан келиб чиқган холда
“Айланувчи деталларни
мой муҳитида ейилишга синаш қурилмаси” қуйидаги 1-расмда келтирилган.
Қурилма қуйидаги тартибда ишлайди: Тадқиқот аввалида
синалаётган намунанинг 10 диаметри микрометр ҳамда оғирлиги тарози
ёрдамида ўлчаб олиниб қайд қилиш дафтарига ёзиб қўйилади. Сўнг
синалаётган намуна 10 ни асос 9 га шундай ўрнатиладики унинг юзаси шкив 8
юзасига тегиб туриши керак, бунда динамометр 12 нинг кўрсаткичи “нол”
нуқтага созлаб олиниб, юритма шпиндели 7 электрдвигател 4 орқали ишга
тушурилади. Шпинделга ўрнатилган шкивнинг айланма ҳаракати фрикцион
йўл билан деталга узатилади ва у айланишни бошлайди. Синалаётган намуна
10 ни шкив 8 шпиндел 7 орқали фрикцион харакатлантиради. Синов вақтида
мой боки 15 дан синалаётган намуна юзасига дақиқасига 30 дан 40 томчигача
миқдорда мой юбориб турилади. Мой тармоғи 17 ни худди тиббиётда суюқлик
юборишда қўланилувчи мослама сингари созланади.Ортиқча мой воронка 18
орқали пастдаги мой идиши 19 га йиғилади ва қайта ишлатилади.
Синов вақтида шкив 8 ва синалаётган намуна 10 нинг контакт юзалари
ўзаро ишқаланиши натижасида ейилиш содир бўлади, белгиланган вақт
ўтгандан сўнг жараён тўхтатилиб намуна диаметри ҳамда оғирлиги микрометр
ёрдамида ўлчанади ва қайд қилиш дафтарига ёзилади.
Синовлар шпиндел 7 нинг турли айланишлар сонида ва намуна 10 га
тушадиган, икки елкали ричаг орқали узатиладиган ва винт ёрдамида бураб