Масофавий таълим
- масофавий ўқитишга асосланган таълим.
Масофавий ўқитиш
- ўзаро маълум бир масофада Интернет технология
ёки бошқа интерактив усуллар ва барча ўқув жараёнлари компонентлари -
мақсад, мазмун, метод, ташкилий шакллар ва ўқитиш усулларига асосланган
таълим олувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабат.
Масофавий ўқитиш тизими
- масофавий ўқитиш шартлари асосида
ташкил этиладиган ўқитиш тизими. Барча таълим тизимлари сингари
масофавий ўқитиш тизими ўзининг таркибий мақсади, мазмуни, усуллари,
воситалари ва ташкилий шаклларига эга.
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
214
Масофавий ўқитишнинг педагогик технологиялари
- танланган
ўқитиш концепциясига асосланган масофавий таълимнинг ўқув-тарбиявий
жараёнини таъминловчи ўқитиш методи ва услублар мажмуаси.
Телекоммуникация ва компютер тармоғи орқали видеомулоқотларнинг
ташкил этилиши, уларнинг масофавий таълим воситаси сифатида
шаклланаётгани малака ошириш тизими янги методик ва техник
таъминотини амалга ошириш имкониятини яратмоқда. Сифатли
видеоалоқалар компютер ёрдамида видеосеминар ва видеоконференсиялар
ташкил этишнинг энг ишончли воситаларидан ҳисобланади. Бундай воситалар
педагог-ўқитувчиларнинг масофавий малака оширишларида, хусусан, бир
неча ўнлаб кишилар гуруҳи билан таълим масалаларига тегишли
муаммоларни ҳал қилишда, индивидуал шаклда тингловчини ўқитиш, унга
методик ёрдам кўрсатиш, инноватсион технологияларни амалиётга самарали
жорий этилишини таъминлаши билан муҳим аҳамият касб этади. Бунда
тингловчиларнинг овоз ва видеотасвирлар орқали мулоқот қилишларидан
ташқари, тингловчи билан педагогнинг ҳамкорликда компютер мониторидаги
тасвирларини бошқариш имкониятлари вужудга келади.
Масофавий малака ошириш таълими қуйидаги методларга таянади:
- тингловчиларни масофавий таълим ресурслари ва воситалари асосида
ўқитиш методи;
- индивидуаллаштирилган ўқитиш методи;
- тингловчи томонидан ўқитувчи ёки экспертга тақдим этиладиган ўқув
материалларини ўзлаштиришга асосланган метод (мулоқот жараёнида
тингловчи фаол иштирок этади);
- ўқув жараёни барча иштирокчиларининг ўзаро фаол таъсирлашуви
асосида ташкил этилган метод.
Бунда биринчи метод учун мултимедиали ёндашув характерли бўлиб,
турли ўқув воситалари ёрдамида нашр, аудио-видеоматериалларга асосланган
таълим ресурслари яратилади ва компютер тармоғи орқали тингловчиларга
қуйидаги ўқув материаллари етказилади:
- маълумотларнинг интерактив базаси;
- электрон журналлар;
- ўргатувчи компютер дастурий маҳсулотлари (электрон дарсликлар).
Масофавий таълимда бу тамойил, тингловчини билиш фаолиятининг
креатив тавсифи тамойили кўринишида талқин қилинади. Креатив ахборот
технологияси интерактив хусусиятга эга бўлиб, тингловчидан қабул
қилинадиган умумий ахборотлар тавсифини хусусий вазиятларга татбиқ
қилишни талаб этади. Ўқитишнинг илмийлик тамойилини масофавий таълим
жараёнида амалга ошириш тингловчиларнинг маълум фан мазмуни бўйича
илмий далиллар, тушунча ва қонуниятлар ҳамда назарияларни
ўзлаштиришини назарда тутади. Илмийлик тамойили тингловчилардан илмий
изланиш кўникмаларини ривожлантиришни талаб этади. Бунинг учун
лаборатория ва амалий машғулотларни бажаришда муам-моли таълим
Do'stlaringiz bilan baham: |