ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА COURSERA ОММАВИЙ ОНЛАЙН
ОЧИҚ КУРСЛАР ТАЪЛИМ ПРОВАЙДЕРИНИНГ АНИҚ ФАНЛАРНИ
ЎҚИТИШГА ТАДБИҚ ҚИЛИШ
Тожибоев Бобомурод Мамитжон ўғли, Андижон давлат университети,
магистр. З.Хурсанбеков, М. Мамажонова, Адижон машинасозлик
институти магистрлар
Мамлакатимиз
мустакиллигининг
дастлабки
кунлариданоқ юртимизда
таълим – тарбия соҳаларига жуда катта эътибор қаратилган.
Давлатимиз
халқаро ҳамжамиятига тобора кенг кириб бораётган бир даврда барча
сохаларнинг турли тармоқларда модернизациялаш, жумладан таълим
жараёнларида ривожланган хорижий давлвтларнинг илғор тажрибаларидан
кенг фойдаланилиб келинмоқда. Мавжуд таълим тизимини ислоҳ этишда
АКТни рўли ва унинг сифат даражасини ошириш мақсадида унинг норматив-
ҳуқуқий асослари яратилди. Жумладан, Республикамизда “Таълим
тўғрисида”ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинган
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
179
бўлиб, бу дастурда қўйилган баркамол авлод тарбияси вазифаларини амалга
ошириш жараёнларида, тайёрланаётган кадрларнинг мустақил ижодий
фикрлаш қобилиятини ривожлантириш таълим тизимининг энг муҳим
вазифаларидан бири сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 октябрда
«Рақамли Ўзбекистон - 2030» Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПФ-6079-сoнли Фaрмoнида
Аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш
мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- ёшлар орасида ахборот технологияларини оммалаштириш, шунингдек,
аҳолининг барча қатламлари орасида рақамли технологиялардан фойдаланиш
кўникмаларини ривожлантириш;
- инсон капиталини ривожлантириш, шу жумладан, ихтисослашган
таълимни ривожлантириш ҳамда IT-соҳасидаги касбларни оммалаштириш, IT-
корхоналар учун институционал шароитларни яхшилаш ва маъмурий
тўсиқларни камайтириш;
Мавжуд таълимни ислоҳ этиш жараёнлари олий таълим тизимида яққол
намоён бўлади. Бу ерда талабаларнинг аниқ фанларни ўқитиш жараёнида янги
технологиялар таълим сифатини ошириш мақсадида доимий равишда жорий
этилади. Ўз-ўзидан равшанки, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни
мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг
зарурий омили ҳисобланиб доимий характерга эга. Бу жараёнда олий таълим
сифатини таъминлашда талабаларнинг аниқ фанларни ўқитиш жараёнларига
илғор хорижий тажрибалар яъни Coursera оммавий онлайн очиқ курслар
татбиқ этиш муҳим айниқса устувор вазифалардан бири деб хисоблайман.
Coursera орқали аниқ фанларни ўқитишдаги имкониятларни кўриб
чиқамиз. Асосан ўрта мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган бўлсада, хозирги
Do'stlaringiz bilan baham: |