65
ўтиришга тезрок кўникади. Ҳар бир бола аник
кун тартибига онгли равишда
риоя килишига боғлик . Болани мактаб режимига тайѐрлашда, унинг соғлигини
мустаҳкамлашда эрталаб маълум вактда ўриндан туриш, овкатланиш ва уйкуга
ѐтишга аник риоя килиниши керак.
Ҳар бир оила меҳнат фаолиятининг ҳарактери, маиший шароити,
болаларнинг сони ва шу кабиларга ўз яшаш тартибини ўрнатади. Бирок бир
нарсани, яъни мактабгача ѐшдаги боланинг нонуштаси ва тушлиги ўртасидаги
оралик 4 соатдан ошмаслигини, тушлик ва кечки овкат ўртасидаги оралик – бир
оз каттарок (6-7 соат), бунинг орасида енгил овкатланиш кечки чой бўлиши
муҳимдир.
Боланинг бир суткадаги уйқуси таҳминан 11 соатни ташкил килиши керак.
Бола тушликдан сунг 1-1,5 соат дам олиши, кечкурун у доимо бир вактда, яъни
9 дан кечикмай уҳлаши муҳимдир.
Болаларни тўғри дам олишлари учун куйидаги коидаларга риоя қилиш
зарурдир:
бола уҳлайдиган ҳонани яҳшилаб шамоллатинг;
болани уҳлашга ѐтишдан олдин тишини тозалашга, юз-кўли, буйни,
оѐғини ювишга одатлантиринг;
болага ўринда нонушта килишга асло йул куймаслик.
Боланинг нормал ривожланиши учун у тоза ҳавода кўп ҳаракат
килиши
керак. Тенгдошлари билан чопсин, сакрасин, нарсаларга тирмашиб чиксин.
Бола очик ҳавода киш ойларида 4 соатдан кам бўлмасин, ѐзда эса деярли бутун
кунини очик ҳавода ўтказиши керак.
Болага уззу-кун тиним билмай лакиллаб юришга йул куйиб булмайди,
бундай ортикча ўйинкарокликдан бола мактабнинг
талабчан интизомига
кўникиши кийин бўлади. Ҳаракатли ўйинларнинг тинч машғулотлар билан
алмашиниб туришини кўзатиб бориш зарур.
Боланинг кундалик тартибга амал килиши учун асосан, катъий назорат
лозим. Бола кундалик тартибни бажариш мажбурийлигига ва ҳеч
кандай гап,
илтимослар, маълум вактда овкатланмаслик ҳамда ўйнамасликка сабаб бўла
олмаслигига кўникиши керак. Шу билан бирга режимнинг зарурлиги ва унинг
фойдасини доимо тушунтириб бориш лозим.
Кун тартибининг аҳамияти бола фаолиятининг ҳар ҳил турларининг
алмашиниб туришини таъминлашдир, бу эса ѐш, ўсувчи организмни чарчашдан
саклайди, боланинг ҳар томонлама камол топишига имкон беради. Масалан,
бола расм солишга кизикиб кетиб, столдан 40 минут давомида турмади, лекин у
фаол ҳаракат килиши, яъни ўйнаши, чопиши керак. Шунинг учун у ўйнаб
бўлганидан кейингина унга тинч ўйин ѐки машғулотни тавсия килиш мумкин.
Агарда иш шу йусинда кетса, бола шундай тартибга риоя килса, у кай даражада
бўлмасин аста-секин ўз фаолиятини бошкаришга одатланади, бу уни кундалик
ва мактаб режимининг асосий коидаларига осонгина кўникишида катта
аҳамиятга эгадир.