Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

Оилага ташриф буюриш
дан кўзланган 
мақсад
– оила шароити, боланинг 
оиладаги хулқи қизиқишлари, ота-онаси ва оила аъзолари билан танишиш
шунингдек, ота-оналарни бола тарбиясининг самарали методлари билан 
таништириш ва оиланинг бола тарбиясидаги ижобий тажрибаларни ўрганиб, 
оммалаштиришдан иборат. 
Тарбиячи боланинг уйига текширувчи сифатида эмас, балки дўст, бола 
тарбиясидек мураккаб ишда ѐрдам берувчи сифатида бориши, оила аъзолари 
билан назокат ва хушмуомалалик билан муносабатда бўлиши керак. Тарбиячи 
ҳар бир оилага ҳар галл боришидан аввал ўз олдига аниқ мақсад қўйиши, қайси 
мавзуда суҳбатлашишини олдиндан белгилаб олиши лозим. Ота-оналарга 
бериладиган саволлар пухта ўйланган бўлиши керак. 
Суҳбат шундай тузилиши керакки, тарбиячи билан ота-она бир-бирларини 
яхши тушунишлари, улар ўртасида ишончли алоқа ўрнатилиши даркор. Оилага 
боришдан олдин тарбиячи шу оила тўғрисида (ота-оналарнинг феъл-атвори
оилавий муносабатлар, боланинг ривожланиш даражаси) тўғрисида маълум 
тасаввурларга эга бўлиши керак. Тарбиячи ота-оналар хурмати ва ишончини 
қозонмоқ учун аввал ота-оналарга боланинг ижобий фазилатлари тўғрисида 
фикр, мулохазаларини билиб олади ва боланинг уйидаги ҳаѐтини қандай 
ташкил этиш кераклиги, унга нималарни ўқиб ва хикоя қилиб бериш 


57 
мумкинлиги, боланинг кун тартиби, уни оила меҳнатида қатнаштириш, 
катталарга хурмат рухида тарбиялаш каби таълим-тарбия ишлари мазмуни ва 
усуллари бўйича тавсиялар беради.
Албатта, тарбиячининг оила билан олиб борадиган ишида боланинг ѐши, 
имкониятлари, ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинади. 
Тарбиячининг ота-оналарга берадиган тавсия ва маслаҳатлари ишонарли 
бўлиши учун ота-оналар ѐки оиланинг бошқа аъзолари МТМга таклиф 
қилинади. Бунда ота-оналар боланинг навбатчилик вазифасини қандай 
бажараѐтганини ѐки сайрга чиқишдан аввал у қандай кийинаѐтганини 
кўрадилар ва болаларнинг ўқув ва имкониятларига ишонч хосил қиладилар. 
Оилага боришнинг мақсад ва мазмуни тарбиячининг режаси ва 
ҳисоботида, кундалик дафтарида акс эттирилиши керак. Тарбиячи ҳар бир 
боланинг оиласига йилиги камида икки марта бориши керак. 
Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мазмуни ранг-баранг 
бўлиб, унда айрим масалалар биргаликда муҳокама қилиниши тақозо этади. М:
o
болаларни тарбиялашда оиланинг роли, ота-оналарнинг вазифаси 
тўғрисидаги қонунлар, болаларни мактабга тайѐрлаш хақида;
o
МТМнинг йиллик иш режаси тўғрисида;
o
ота-оналар жамоатчилигининг иши хақида.
Бу масалаларни жамоа бўлиб муҳокама қилиш учун ота-оналарнинг гуруҳи 
ва умумий мажлислари, маслаҳатлар, конференциялар, ота-оналар кечалари 
каби иш шакллари жамоа иш шаклларига киради. 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish