Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

Ижодий ўйинлар 
қатъий белгиланган қоидаларга эга бўлмаган ва ўйин 
қоидаларини болаларнинг ўзлари ўйин жараѐнида белгилайдиган ўйинлар 
саналади. Одатда бу каби ўйинларни болаларнинг ўзлари ўйлаб топади.
Ўз моҳиятига кўра ижодий ўйинлар бир неча турли бўлади. Улар
Сюжетли-ролли ўйин
ўз хусусиятига эга акс эттирувчи фаолиятдир. 
Теварак-атрофдаги катталар ва тенгдошларининг ҳаѐти ва фаолияти бу ўйин 
мазмунига манба бўлиб хизмат қилади. Мазкур турдаги ўйинларнинг ўзига 
хослииги уларда сюжет, роль ва хаѐл қилинган вазиятнинг мавжуд бўлишидир. 
Бунинг учун албатта, болалар бирор нарса ѐки воқеа тўғрисида етарлича 
тасаввурга эга бўлиши лозим. М: болалар «паровоз» ўйинини ўйнашмоқчи 
бўлишади. Бунга ўйиннинг қандай бориши тўғрисида сюжет (воқеанинг 
бориши) керак. Сюжет болаларнинг билимига боғлиқ бўлади. Болада аввал ғоя 
туғилади, кейин мазмуни ривожланади. Баъзан болаларнинг ўйиннинг қандай 
боришини олдиндан белгилаб оладилар. М: улар орасидан ким «паровоз» 
бўлиши, қолганлар унинг орқасидан эргашиши, қаерга борганда навбат 
алмашишларини олдиндан келишиб олишади.
Асосий турлари 
Ижодий ўйинлар
Қоидали ўйинлар
МТМда қўлланиладиган болалар ўйинларининг асосий турлари 
Асосий турлари 
Сюжетли-ролли ўйинлар
Саҳналаштирилган ўйинлар
Қурилиш-ясашга доир ўйинлар
Ижодий ўйинларнинг асосий турлари 


43 
Сюжетли-ролли ўйинларда тарбиячи етакчи роль ўйнайди. Тарбиячи 
болаларнинг қизиқишларини диққат билан кузатиб, уларнинг ижобий 
томонларини ривожлантириш учун шароит яратиши ва болаларни керакли 
йўналишда тарбиялаб бориши лозим. Тарбиячи сюжетли-ролли ўйинларга 
раҳбарлик қилишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиши лозим: 
1) болалар ўйинига раҳбарлик қилиш учун уларнинг ўйинини билиш ва ҳар 
доим кузатиб бориши лозим; 
2) тарбиячи болаларнинг ўйин давомидаги мулоқотлари, хатти-
ҳаракатларини мунтазам кузатиб, тинглаб бориши лозим. Бу тарбиячига 
болаларнинг қизиқишлари, хоҳиш-истакларини билиб олиб, уларни тўғри йўлга 
солиш, ижобий хусусиятларини янада ривожлантириш имконини беради; 
3) сюжетли-ролли ўйинларни ўйнаш учун маълум жой ажратиш лозим; 
4) ўйин жараѐнида керак бўладиган ўйинчоқларни болалар мустақил 
ўзлари ясашлари учун уларга кичкина ѐғоч бўлаклари, мих, лой, қоғоз, картон, 
бўѐқ ва керакли асбоблар – болғача, қўл арра, қайчи, пичоқ кабиларни бериш 
керак. Бироқ ўйинчоқлар ясаш устида ишлаш фақат тарбиячининг раҳбарлиги 
остида бажарилиши лозим; 
5) ўйин мавзусини танлашга ѐрдам бериш болаларни ўйнашга ўргатиш 
усулларидан биридир; тарбиячи болаларнинг ролли ўйинлари мавзусини 
бойитибгина қолмай, балки унинг сюжетини, мазмунини бойитиш тўғрисида 
ҳам ўйлаши керак; 
6) тарбиячи болаларнинг барчаси ўйинга қатнашишлари тўғрсида 
ғамхўрлик қилиши керак; ўйинда кўпинча улар роль талашиб бир-бирлари 
билан келиша олмай қолади; болаларни бу каби келишмовчиликларни 
ҳаққоний ечишга ўргатиш лозим. 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish