Болаларнинг ҳаммаси ҳам ўз ўрнига ўтирган ва тинчланишган
эди. Халфа домланинг қаршисига келди. У букун ҳам домла ундан
«гуноҳкорларнинг» номларини сўрар деб ўйлаган бўлса керак,
бироқ унинг ўйи янглиш чиқди, домла ҳеч нарса сўрамагани
ҳолда:
— Дарров бор-да, ҳовуздан тунови кунги сувга ташланиб
қўйилган тдёқларни олиб кел! Улар яхшн намланиб, сизларга одоб
бериш учун созланган бўлса керак,— деди.
Халфа бошини қаший-қаший ҳужрадан чиқди, болаларнинг
ранг-қутлари ўчди; аъзойи баданлари тол баргидай титради. Ёлғиз
менгина домланинг: «Сен ақлли боласан», деган сўзи билан тинч-
ланган эдим.
Халфа таёқларни келтирди-да, домланинг олдига ташлади.
Домла ҳам ҳеч сўроқ ва бошқасиз катта болаларга қараб:
— Аввал
бунинг
ўзини
босинглар!— деб
халфани
кўр-
сатди.
Бир неча катта болалар ўринларидан ирғиб туриб халфани
ерга босдилар ва домланинг иккинчи «буйруғини» кутмасдан, фал-
лоқни олиб унинг оёқларига ўрадилар ҳам калтаклашга боплаб
тутишиб турдилар. Унинг оёғида эса тунови кунги калтакнинг
яралари қатқоқланиб кўриниб турар эди.
— Ур!— деб буюрди домла.
Болаларнинг бири ҳовуздаи келтирилган таёқларнинг бири-
сини олиб, у билан халфанинг оёгига урди, лекин таёқ бир уриш-
даёқ синиб, уч бўлак бўлиб тушди. Бола иккинчи таёқни олди,
126
www.ziyouz.com kutubxonasi
у хам оирнпчи уршнда сииди: шу тармқада .хадфаипмг осгмга
озо|) бсрмасдам таёк,чармммг бармсм смммб бмтдм.чар.
Домла гааабламдм ма спмгам табк.тарммш бмрммм олмб кўздам
ўтка.тдм.
— М
рн
Do'stlaringiz bilan baham: |