С а д р и д д и н а й н и й э с к и м а к т а б


— Гадойбачча! Сен нималар дейсан? Бирор хотинталоқ йўл-



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/340
Sana18.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#455049
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   340
Bog'liq
Sadriddin Ayniy. Eski maktab (qissalar)

Гадойбачча! Сен нималар дейсан? Бирор хотинталоқ йўл-
дан оздирганга ўхшайди!.. Сен шуни билгинки, ўлганингдан кейин
сенинг суякларинггина менинг қўлимдан қутула оладир. Ўшан-
да ҳам сен мендан бўлган қарзингдан қутула олмассан. Бор!
Додингни худога айт...— деди.
Одина одоб билан бўйин эгиб, қўлидаги чўпон таёғига суяниб,
кўзини оёқлари устига тиккани ҳолда:
— Бувим айтадирки...— деди.
Арбоб Одинага ўз сўзини битирмак учун эрк бермай, унга
қараб югурди ва қўлидаги таёқни тортиб олиб, Одинанинг бошига
солиб юборди. Одина ерга йиқилди, унинг ёрилган бошидан қум-
гон жўмрагидан келадиган сувдек қон оқа бошлади. Бу билан
ҳам Арбобнинг ғазаб ўти сўнмади. Кетма-кет бошига, орқасига ва
биқинларига таёқ билан тағин бир неча бор туширди. Одина жон
талвасаси билан дод деганча, ёрдамга одам чақирди. Аммо бирорта
қутқарувчидан асар йўқ...
Арбоб, тўсатдан бирорта иш эсига келгандек, таёқни бир томон-
га улоқтириб, кўча бошига югуриб чиқди ва бир неча мўйсафид-
ларни топиб:
«Келинг, бу ҳолни кўринг»,— деб уларни бошлаб келди. Улар
ҳали воқеадан хабарсиз эдилар. Арбобдан:
— Нима гап, нима воқеа бўлди?— деб сўрадилар.
— Келинг кўрасиз, ўзингиз қилган ишни ўзингиз тузатарсиз,—
дегандан бошқа жавоб эшита олмадилар. Аммо Арбобнинг уйига
келгандан кейин воқеани англаб, қонга бўялиб ётган Одинанинг
бошига уймалашиб, унга насиҳат қила бошладилар.
Мўйсафидлардан бири деди:
— Сени ҳали нодон бир боласан, дунёнинг иссиқ-совуғини
тотиб кўрмагансан, сен ҳали пулнинг қандай топилишини, қайси
йўл билан қўлга киришини билмайсан. Буни билиб қўйгинки,
дунёда бекор пул йўкдир. Бир кишига узоқ муддатли, қарзи
ҳасана1 берадиган одам ҳам йўқ. Сенинг отангнинг ўлигига

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish