Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Корхоналарни гуруҳларга ажратиш



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Корхоналарни гуруҳларга ажратиш 
А. “Барқарор” корхоналар гуруҳига “иқтисодий риск” ва 
иқтисодий нобарқарор” гуруҳларига мансуб бўлмаган корхоналар киради.
Б.Иқтисодий риск” гуруҳига 1-бандда кўрсатилган тўлов 
қобилиятини мавжуд эмаслиги ёки 3-бандда кўрсатилган ҳолатлар бўйича 
паст рентабеллик ҳамда иқтисодий риск аломатлари мавжуд корхоналар 
киради. 
В.Иқтисодий 
нобарқарор” 
корхоналар 
гуруҳига 
пуллик 
мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўлов муддатидан 3 ойдан узоқ 
муддат ичида муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган 
корхоналар киради. 
Бунда: 
 “Тўлов қобилиятини тиклашга имконияти мавжуд ” корхоналар 
қаторига юқоридаги критерияларга эга бўлган, лекин бу қарздорликларни 
тўлашга имконияти мавжуд (3 ойдан ўтган муддати ўтган кредиторлик 
қарзлари мавжуд, лекин уларни қоплаш учун маблағлари бор, рентабелли 
ёки ўз айланма маблағлари етарли миқдорда) корхоналар киради. 
Тўлов қобилиятини тиклашга имконияти мавжуд эмас” деб 
эътироф этиладиган корхоналар қаторига беш юз минимал оклад миқдоридан 
кам бўлмаган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган ҳамда уни тўлашга 
имконияти бўлмаган, паст рентабелли (зарарга ишлайдиган), шунингдек ўз 
айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгилари (4-банд) мавжуд 
бўлган корхоналар киради.
16.6. Корхонани тугатишга доир ишни юритиш 
 
Корхонани тугатишга доир ишни юритиш, кредиторларнинг 
талабларини мутаносиб равишда қондириш ва ночор қарздорни қарзлардан 
қутулган деб эълон қилиш, томонларни ўзаро ғайри ҳуқуқий ҳатти-
ҳаракатлардан ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. 
Ишончли вакил, кредиторларнинг йиғилиши (кредиторлар комитети), 
ночор қарздор ва бошқа манфаатдор томонлар тугатишга доир ишни юритиш 
қатнашчилари ҳисобланади. 
Хўжалик суди хўжалик юритиш субъектининг банкрот бўлганлиги 
тўғрисида ҳал қилув қарор қабул қилган тақдирда ишончли шахс 
бошчилигида тугатиш комиссияси тузилади. 
Тугатиш комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 


268 
- банкрот бўлган хўжалик юритиш субъекти жойлашган ердаги расмий 
матбуотда унинг тугатилиши тўғрисида ва кредиторларнинг ўз даъволарини 
тақдим этишлари тартиби хусусида эълон бериш; 
- банкрот бўлган хўжалик юритиш субъекти тугатилиши тўғрисида 
кредиторлар ва манфаатдор томонларни хабардор қилиш; 
- банкрот бўлган хўжалик юритиш субъектининг мол-мулки, шу 
жумладан гаровга қўйилган мол-мулки тўғрисида ҳисобот тузиш; 
- тугатиш балансини тузиш ва уни хўжалик судига тақцим этиш; 
- банкрот бўлган хўжалик хўжалик юритиш субъектини тугатиш 
режасини тузиб чиқиш; 
- жорий ишларни охирига етказиб бориш; 
- банкрот бўлтан хўжалик юритиш субъекти мулкини манфаатдор 
томонлар фойдасини кўзлаб, босқичма-босқич тугатиш; 
- кредиторларга, хўжалик судига, давлат назорати солиқ органларига, 
бошқа манфаатдор ташкилотлар ва шахсларга банкрот бўлган хўжалик 
юритиш субъектининг мол-мулки тўғрисида, мол-мулкни тугатиш қандай 
бораёгганлиги ҳақида ахборот бериш; 
- банкрот бўлган хўжалик юритиш субъектини тугатиш қандай 
ўгганлиги тўғрисида якунловчи ҳисобот тайёрлаш ва уни хўжалик судига 
тақдим этиш. 
Банкрот бўлган корхоналарни тугатиш режасида қуйидагилар акс 
эттирилади: 
- банкрот бўлган корхона молиявий аҳволининг тўла ва холис баёни;
- кредиторларнинг даъволарини қондириш шартлари, тартиби, навбати 
ва мутаносиблигини; 
- банкрот бўлган корхона мол-мулк эгасининг, меҳнат жамоасининг 
манфаатлари ҳисобига олинганлигини; 
- сотилиши лозим бўлган мол-мулкнинг рўйхатини;
- мол-мулкни сотиш усули, жойи ва вақтини; 
- суд харажатларини тўлаш, экспертларнинг, тугатиш комиссияси 
аъзоларининг, ишончли вакиллар ва бошқа шахсларнинт фаолиятига ҳак 
тулаш шартларини. 
Банкрот бўлган корхонани тугатиш режаси кредиторлар билан 
келишилган бўлиши керак ва у, агар даъво суммасининг камида учдан икки 
қисмнинг эгаси бўлган кредиторлар томонидан қувватланса, маьқулланган 
ҳисобланади. Агар гугатиш режаси маъқулланмаса, кредиторлар эса банкрот 
бўлган корхона тугатиш учун ўзлари тузган режани белгиланган муддатда 
тақдим этмасалар, хўжалик суди тугатиш комиссияси тақдим этган режани 
тасдиқлайди. 
Тугатишга доир ишни юритишдаги ишончли вакил жисмоний ёки 
юридик шахс бўлиши мумкин. Ишончли вакил: 
- кредиторлар талабларини қондиришга мўлжалланган мол-мулкни 
жамлайди; -қарздорнинг молиявий аҳволи ва мол-мулки тўғрисида 
давлат назорат ва солиқ органларига, шунингдек кредиторлар ахборот 
такдпм этади;


269 
- тугатиш комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади;
- ишни юритиш учун бухгалтер ва бошқа шахсларни тайинлайди;
- экспертларни жалб қилади; 
- корхона ишлаб чиқариш фаолиятини таъқиқлаб қўйишга ёки унга 
рухсат этишга ҳақли бўлади; 
- мол-мулкни яшириб қолиш ёхуд солиқлар ва қарзларни тўлашдан 
бўйин товлаш мақсадида банкрот бўлганликка доир иш бошланишидан ёки 
иқтисодий ночорлик гўғрисида ариза берилишидан олдин бир йил мобайнида 
хўжалик юритиш субъекти битим тузиш натижасида мол-мулкнинг сотиш 
пайтида бозор баҳосига нисбатан анча паст ҳақ олган ёки хўжалик юритиш 
субъекти тўловга лаёқатсиз бўлса, бундай битимларни ҳақиқий эмас деб 
топиш масаласини хўжалик суди олдига қўйиш мумкин; 
- корхона мол-мулкини бошқариб туради. 
Корхона ишончли вакил талаби бўйича унга қарз суммасини кўрсатган 
ҳолда ўз кредиторлари ва дебиторларининг тўла рўйхагини, актив ва 
пассивларининг муфассал балансини, молиявий аҳволи тўғрисидаги 
ҳисоботни, иш дафтарлари, счётлар ва бошқа ҳужжатлардаги барча зарур 
маълумотларни тақдим этиши шарт. 
Кредиторларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
- хўжалик судида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- банкрот бўлган хўжалик юритиш субъектиниш молиявий аҳволи 
тўғрисида ва унга карашли мол-мулкнинг ҳолати ҳақида маълумот олиш;
- ишончли вакилининг хатти-ҳаракатини назорат қилиш; 
- банкрот бўлган хўжалик юритиш субъектини тугатиш режаси билан 
танишиш; 
- ишончли вакилнинг, тугатиш комиссиясининг хатти-ҳаракати 
устидан хўжалик судига шикоят қилиш. 
Ночор қарздорнинг барча активлари, улар балансларида кўрсатилган 
ёки кўрсатилмаганлигидан катъий назар, тугатиладиган мол-мулкини 
жамлаш учун асос бўлади. 
Тугатишга доир иш юритиш жараёиида ишончли вакил жалб этилган 
экспертлар ёки аудиторлар ёрдамида ночор қарздорнинг мол-мулкини 
рўйхатга олади ва нархлайди, шунингдек унинг мажбуриятларини баҳолайди. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish