3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/62
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#43944
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
innovatsion menezhment va lojihalarni boshqarish tahlili

ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРАСИ. 
Мавзу бўйича таянч иборалар: 
Инновация, инновацион менежментнинг циклик характери, .Инновацион жарёни 
босқичлари, инновация туркумлари, венчурли бизнес, экспленерт фирма. 
патент фирма, коммунант фирма. 
Режа: 
1.1. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари. 
1.2. Инновациялар туркумлари. 
1.3. Инновацион менежмент ташкилий тузилиши. 
1.4. Инновацион гуруҳлар. 
1.5. Фаолиятни назорат қилиш. 
Мавзу бўйича адабиётлар рўйхати: 
1.Инновационный менеджмент. Учебник Под.ред.С.Д.Ильенковой . Москва 1997г. 
2.Морозов Ю.П. Инновационный менеджмент. ЮНИТИ. Москва. 2000 3.Лутц Крушвиц. 
Инвестиционные расчеты Санк Петербург. Москва . Харьков,минск 2001. 
4.Уткин Ф.А. Морозова Н.И. Инновационный менеджмент М.- Акалип 1996 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



5.Фатхутдинов Р.А.Инновационный менежмент для вузов .Учебник для вузов М.Интел 
Синтез 1998 г. 
1.1. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари. 
Жаҳон иқтисодий адабиётларида "инновация" салохиятли илмий - техникавий 
тараққиётнинг реал ҳаётга жорий этилиши, янги маҳсулотлар ва технологияларда намоён
бўлиш жараёни сифатида таҳлил қилинади. 
Инновациянинг турли таърифларини таҳлил қилиш асосида ягона хулосага келиш 
мумкинки, инновациянинг хусусиятли мазмунини ўзгаришлар ташкил қилади ва инновацион 
фаолиятнинг асосий функцияси бўлиб, ўзгаришлар функцияси қисобланади. 
Австралиялик олим И. Шумпетер беш асосий ўзгаришларни ажратган: 
1.Янги техникадан, янги технологик жараёнлардан фойдаланиш ёки ишлаб 
чиқаришнинг янги бозор таъминоти. 
2. Янги хусусиятларга эга бўлган маҳсулотни жорий қилиш. 
3. Янги хом - ашёни қўллаш. 
4. Ишлаб чиқаришни ташкил қилишда ва унинг моддий-техник таъминотида 
ўзгаришлар. 
5. Маҳсулот сотишнинг янги бозорини очиш. 
Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион фаолият методологияси халқаро 
стандартларга асосланади. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИХРТ) 
томонидан фан ва техника кўрсаткичлари бўйича миллий экспертлар гуруҳи ташкил 
қилинган бўлиб, улар Фраскати қўлланмаси тузишган ("Тадқиқотлар ва экспериментал иш-
ларни таҳлил қилиш учун стандарт амалиёт"). 
Фраскати қўлланмасидаги кўрсатмалар вақт- вақти билан қайта кўрилади (охирги нашр 
1993 йилда чиқарилган). Ана шу халқаро стандартларга биноан инновация инновацион 
фаолиятнинг якуний маҳсули бўлмиш, бозорга жорий қилинган янги ёки такомиллашган 
маҳсулот, амалий фаолиятда қўлланиладиган янги ёки такомиллашган технологик жараён, 
ёки ижтимоий хизматларга янгича ёндашиш кабилар сифатида таърифланади. 
Инновациянинг зарур хусусиятлари бўлиб, фан - техникада янгилиги, ишлаб 
чиқаришда қўлланилиши мумкинлиги ва тижорат объекти бўлиши мумкинлигидир. 
Инновация тўғрисида гапирадиган бўлсак, қуйидаги тушунчаларни ўзлаштиришимиз 
лозим: 
1. Янгилик - бу янгича тартиб, янгича услуб, кашфиёт. 
2. Янгилик киритиш - шу янгиликнинг амалда қўлланилиши. 
3. Инновация - янгиликнинг тарқатилиши. 
Инновацион жараённинг уч шаклини ажратиш зарур: 
- оддий ташкилот ичидаги; 
- оддий ташкилотлараро; 
- кенгайтирилган. 
Оддий ташкилот ичидаги инновацион жараён бу - янгиликнинг ташкилот ичида 
яратилиши ва унинг ўзида қўлланилиши. 
Оддий ташкилотлараро инновацион жараёнда янгилик - савдо - сотиш предмети 
сифатида намоён бўлади. 
Кенгайтирилган инновацион жараён бу - янги янгилик киритувчи ишлаб 
чиқарувчиларнинг намоён бўлиши, ишлаб чиқариш монополиясининг бузилишидир. 
Оддий инновацион жараён икки фазада кенгайтирилган жараёнга ўтиши мумкин: 
1. Янгиликни яратиш ва тарқатиш. 
2. Янгилик киритиш диффузияси. 
Инновиффузияси. 
Инновация бу-коммуникациядан боғлиқ бўлган ахборот алмашиш жараёни. 
Иновация диффузияси - ўзлаштирилган инновацияни тарқатиш ва янги шароитларда 
қўллаш. 
Инновацион жараён субъектлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



1. Новаторлар (ташкилот ичида бўлади) - фан - техника тараққиёти генератори. 
2. Датлабки реципиентлар - биринчи бўлиб янгиликни жорий қилган тадбиркорлар. 
3. Дастлабки кўпчилик - янгиликни жорий қилган фирмалар. 
4. Қолоқлар - маънавий эскирган янгиликни энди жорий қилувчи фирмалар. 
Инновацион жараён циклик характерга эга ва қуйидагича ёзилади: 
ФТ - АТ - ИЧ - Л - К - У - СИЧ - М - С. 
ФТ - фундаментал тадқиқотлар (ФТР янгиликларидан кашфиёт қилиш); 
АТ - амалий тадқиқотлар (кашфиётлардан амалда фойдаланиш); 
ИЧ - ишлаб чиқиш; 
Л - лойиҳалаш; 
К - кўрилиш; 
У - ўзлаштириш; 
СИЧ - саноатда ишлаб чиқариш; 
М - маркетинг; 
С - сотув. 
Инновацион менежмент - бу инновацион жараёнларни, инновацион фаолиятни, бу 
фаолият билан банд бўлган ташкилий структура ва унинг персоналини бошқариш 
тамойиллари, услублари ва формалари тўпламидир. 
Унинг учун қуйидагилар таалуқли: 
- мақсадни кўйиш ва стратегияни танлаш; 
- цикл босқичлари: - режалаштириш; 
- шароитларни аниқлаш ва ташкил қилиш; 
- ижро этиш; 
- раҳбарлик. 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish