9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган
мансабдор шахсларнинг чиқишлари ва баёнотлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг хабарлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий веб-сайтларининг материаллари;
оммавий ахборот воситаларининг материаллари.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти
тўғрисидаги ахборот манбалари бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |