Охирги узатма.
Охирги узатмалар, асосан, тракторларда қўлланилади. Одатда улар
дифференциал механизм билан етакчи ғилдираклар орасига (ғилдиракли
тракторларда) ёки планетар механизм билан етакчи юлдузча ўртасига (занжир
тасмали тракторларда) ўрнатилади.
Охирги узатманинг вазифаси,
қўшимча равишда, етакловчи ғилдирак ёки
юлдузчанинг айланишлар частотасини пасайтириш хисобига, ундаги буровчи
моментни кўпайтиришдан иборат.
Охирги узатманинг сони етакчи ғилдиракларнинг (юлдузчаларнинг) сонига
тенг бўлади, яъни хар бир етакчи ғилдиракдан олдин қўйилади.
Охирги узатмалар қуйидаги белгилари бўйича хилланади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |