Жисмоний шахсларнинг хорижда ҳисобварақлар очишдаги чекловлар олиб ташланади



Download 137,68 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi137,68 Kb.
#41862
Bog'liq
Жисмоний шахсларнинг хорижда ҳисобварақлар очишдаги чекловлар олиб ташланади



Жисмоний шахсларнинг хорижда ҳисобварақлар очишдаги чекловлар 
олиб ташланади 
 
Кейинги йилларда мамлакатимизда валюта сиѐсатини эркинлаштириш
миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш йўлида изчил ва кўламдор 
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада валюта операцияларини амалга 
оширишда резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги 
маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини, валюта операцияларининг 
барча жабҳаларида очиқликни таъминлашга тўлиқ эришилди, десак муболаға 
бўлмайди. 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 
сентябрдаги “Валюта сиѐсатини либераллаштириш бўйича биринчи 
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганини 
алоҳида қайд этиш лозим. Сабаби, мазкур ҳужжатнинг ҳаѐтимизга кенг 
татбиқ этилиши иқтисодиѐтимизда 2017 йилнинг сентябрига қадар мавжуд 
бўлган валюта муомаласи соҳасининг ҳаддан зиѐд маъмурий тартибга 
солинганлик, алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиѐз ва 
преференцияларнинг асоссиз равишда тақдим қилиниши натижасида бизнес 
юритишда тенг бўлмаган шарт-шароитларнинг вужудга келганлик 
ҳолатларига тўлиқ барҳам берди. 
Ислоҳотлар ҳар доим қонунчиликни замон талабларига ҳамоҳанг тарзда 
такомиллаштириб боришни тақозо этади. Шу маънода, валюта операциялари 
иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг норматив-ҳуқуқий асосларини 
янада такомиллаштиришга қаратилган “Валютани тартибга солиш 
тўғрисида”ги қонунининг нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш 
ҳамда баъзи нормаларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурати мавжуд. 
Шу боис, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги 
йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари қатори “Валютани тартибга солиш 
тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокама қилинди. 
Мазкур қонун лойиҳаси валюта сиѐсатини янада либераллаштириш, барча 
тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг 
шароитлар ва адолатли тизим яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 
Шунингдек, валютани тартибга солиш соҳасидаги давлат сиѐсатини 
амалга 
оширишда 
иқтисодий 
чораларнинг 
устуворлиги, 
валюта 
операцияларига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл 
қўймаслик, валюта курсини аниқлашда фақатгина бозор механизмларини 
қўллашга қаратилган нормалар ҳам киритилмоқда. Хусусан, қонун 
лойиҳасида халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ташқи савдо операциялари 
бўйича активларни репатриация қилиш тушунчаси, шунингдек, унга бўлган 
талаблар киритилмокда. Активлар репатриацияси – бу норезидент 
мажбуриятларининг бажарилиши ҳисобига активларнинг Ўзбекистон 
Республикасига келиб тушишини таъминлаш ҳисобланади. Валюта 
операциялари турларини аниқлаш мақсадида, норезидент мажбурияти юзага 
келган санадан бошлаб ташқи савдо операциялари бўйича репатриация 


муддати 180 кундан ошган тақдирда, мазкур операция капитал ҳаракати 
операцияси сифатида таснифланиши белгиланмоқда. 
Шу билан бирга, резидент жисмоний шахсларнинг хорижда 
ҳисобварақлар очишдаги чекловлар олиб ташланмоқда. Халқаро тажрибага 
мувофиқ, жисмоний шахсларнинг чет элдаги ҳисобварақларини назорат 
қилишнинг имкони йўқлигини ва шу сабабли, чекловлар ўрнатилиши 
мазмунан ҳеч қандай натижа бермаслигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу норма 
киритилмоқда. Норезидентлар жорий халқаро операциялар бўйича чет эл 
валютасини сотиш ва сотиб олишлари мумкинлиги белгиланмоқда. 
Норезидентлар томонидан жорий халқаро операциялар учун хорижий 
валютанинг сотиб олиниши ва сотилиши ХВФ (Халқаро валюта фонди) 
тавсияларига асосан, алоҳида норма сифатида киритилмоқда. Шу билан 
бирга, ушбу норма мамлакатимизда инвестицион муҳитнинг яхшиланишига 
ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг кўпайишига сабаб 
бўлади. 
Бундан ташқари, валюта операцияларини соддалаштириш мақсадида 
бир қатор нормалар белгиланмоқда. Жумладан, Марказий банк томонидан 
резидент жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетишга 
рухсатнома бериш тартиби бекор қилинмоқда. Лойиҳада билан эндиликда 
100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ нақд пул маблағларини олиб 
чиқишда жами олиб чиқилаѐтган сумма декларация қилиниши белгилаб 
қўйилмоқда. Шунингдек, резидентлар ўртасида хорижий валютада 
операциялар уларнинг фаолияти ва жойлашган жойидан қатъи назар амалга 
оширилиши мумкин бўлган ҳолатлари белгиланяпти. Амалдаги таҳрирда 
резидентлар ўртасида фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги валюта 
операциялари назарда тутилган. Янги таҳрирда эса, ҳудудий жиҳатдан эмас, 
балки резидентлик мақомидан келиб чиққан ҳолда валюта операциялари 
амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. 
Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши 
валюта 
операцияларини 
амалга 
оширишда 
резидентлар 
ва 
норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағларини эркин тасарруф этиш 
ҳуқуқларини руѐбга чиқариш, барча ташқи савдо қатнашчиларига 
адолатлилик тамойили асосида тенг шароитлар яратиш имконини беради. 
Абдуғани УМИРОВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати 

Download 137,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish