10
1.3. Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятининг
бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти қатор илмий фанлар билан
чамбарчас боғлиқ. Ҳар қандай фан фақатгина ўзининг илмий изланишлари
билан чегараланиб қолса тўлақонли натижа бера олмайди. Жисмоний тарбия
назарияси ва усулияти бир неча фанлар қўшилиши орқали махсус педагогик
муаммоларни ҳал қиладиган предметга айланган.
Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти
умумий педагогика,
психология, инсон умрининг ёши
даврларининг физиологияси ва
жисмоний
тарбия психологиясининг илмий изланишлари натижаларидан фойдаланади.
Айниқса,
спорт педагогикаси барча фанлар билан узвий боғланган. Олдинги
ягона, бўлакларга бўлинмаган жисмоний тарбия назарияси ва усулиятидан
алоҳида педагогик фанлари ажралиб чиқди, булар қаторида спорт
педагогикаси фанлари ҳам, лекин уларнинг сўнги ривожида бир-бири билан
ўзаро узвий боғлиқлик намоён бўлди, жисмоний тарбия назарияси ва
усулияти томонидан ишлаб чиқилган умумий қоидаларга таянишга тўғри
келди. Олинган далиллар янги умумлаштиришлар учун аниқ материал
вазифасини ўтади. Бу жисмоний тарбия жараёнидек бир бутун педагогик
муҳитини ўз ичига олган кенг илмий изланиш ва ўқитиш предметидан аста-
секинлик
билан махсус спорт
соҳаси фанлари
ажралиб
чиқа
бошлаганлигидир: гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари фанлари ва
бошқалар. Аммо жисмоний машқларнинг алоҳида турлари учун керакли
бўлган, нисбатан умумий қонуниятлар ҳамма турлар учун таъсир кўрсата
оладиганларигина алоҳида фан бўлиб ажралмади ва ажралиб чиқиши ҳам
мумкин бўлмасди. Ана шунинг учун барча спорт фанлари учун умумий ва
хусусий қонуниятларни ишлаб чиқиш ҳозирги замон жисмоний тарбия
назарияси ва усулияти фанининг асосий мазмунини ташкил қилади.
Биология фани билан боғлиқлиги
– жисмоний тарбия воситаларини
шуғулланувчилар организмига таъсири реакциясини ўрганиш, жисмоний
тарбия жараёнини самарали бошқаришда анатомия, физиология, биохимия,
спорт тиббиёти фанларининг қонуниятларини ҳисобга олиш билангина
амалга оширилиши мумкин.
Шуни эсда сақлаш лозимки, жисмоний тарбия назарияси ва усулияти
фанини бошқа фанлар билан боғлиқлиги бир томонлама бўлмай, икки
томонламадир. Жисмоний тарбия ҳақидаги фаннинг ривожланиши аралаш
фанларга таъсир этмай қолиши мумкин эмас. Масалан, спорт назарияси ва
амалиёти психологлар ва физиологларнинг болалар ва катта ёшдагилар
организмининг потенциал имкониятлари деган тасаввурига айтарли
тузатишлар киритилишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: