Prezi дастури имкониятларини ўргатувчи мультимедиали қўлланма яратиш Мундарижа


Мультимедиа тақдимотларни яратиш воситалари таҳлили



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#40572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
prezi dasturi imkoniyatlarini orgatuvchi multimediali qollanma yaratish

Мультимедиа тақдимотларни яратиш воситалари таҳлили 
АРМ ларда мультимедиа ахборотларини тақдим этишда икки жиҳатни ҳисобга олиш лозим: 
техник таъминот 
дастурий таъминот 
Мультимедиали компьютер техникаси қурилмалари: 
Товуш платалари 
Акустик тизимлар 
Видеосиганалларни киритувчи-чиқарувчи платалар 
CD- ROM приводлар (фақат ўқиш учун CD дисклар) ва CDRW приводлар – ўқиш ва ёзиш 
(DVD ) 
Сканнерлар – қоғоздаги, фотосуратдаги ва бошқа кўринишдаги ахборотларни компьютер 
хотирасига киритувчи қурилма. 
Рақамли фотоаппаратлар 
WEB – камералар – видеотасвирларни компьютерга киритиш ва Интернетда трансляция 
қилиш учун Мониторлар ва ахборотларни катта экранга чиқарувчи қурилмалар ёки реклама 
таблолари 
Мультимедиа соҳасидаги дастурий таъминоти уч синфга ажратилган: 
Мультимедиали иловалар. Маълум бир функцияларни, кўп ҳолларда ўқиш ёки дам олиш 
мақсадида фойдаланиладиган дастурий воситалар комплексидир. 
Мультимедиа иловаларини яратишга мўлжалланган воситалар. Мультимедиани қўллаб-
қувватловчи тизимий дастурлар 
Мультимедиали иловалар: 
Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 
қомуслар, 
турли фанлар (соҳалар) бўйича интерфаол ўрганиш курслари, 
ўйинлар ва кўнгил очар дастурлар, 
тренажёрлар, 
савдо рекламалар восталари, электрон презентацияларва бошқалар 
Мультимедиа иловаларини яратишга мўлжалланган воситалар: 
график редакторлар (Adobe Photoshop, Illustrator, Pain.Net, CorelDraw); 
видеофильмларни монтаж ва таҳрир қилувчи редакторлар (Adobe Premiere, CamStudio, 
Ulead VideoStudio ва б.); 
товушли ахборотларни яратиш ва таҳрирлаш дастурлари(Sound Forge, Cool Editor, Software 
Audio Workshop ваб.); гиперматнни амалга оширувчи дастурлар 
Мультимедиани қўллаб-қувватловчи тизимий дастурлар: 
аудио–видео плейерлари (дастурлари) масалан, windows media player), 
Аудио ва видео ахборотларни зичловчи компрессия ва декомпрессия воситалари 
(DivX,PCM) 
мультимедиали файллар билан ишлашга мўлжалланган бошқа турли утилитaлар 
Бу бўлимда яратиладиган маҳсулот учун фойдаланишга маъқул бўлган дастурий 
воситани ажратиб олиш учун улардан фойдаланишга қулай бўлган бир нечта дастурларни 
таҳлил қиламиз. 
Prezi
— онлайн режимида интерактив тақдимотларни ишлаб чиқиш дастурий 
воситаси ҳисобланади.
Яратиладиган тақдимот ўзида кучли инструментларни ифода этиб, янада қулай ва 
кенг имкониятли намойишларни ташкил этиш имконини беради. Одатда биз 
тақдимотларни яратиш учун Microsoft Office дастурий маҳсулотлар тўпламидаги 
PowerPoint дастурий таъминоти имкониятларидан фойдаланамиз. Лекин охирги вақтларда 
тақдимот яратишга мўлжалланган дастурий мажмуалар ўзининг имконияти билан 
PowerPoint дастуридан қолишмайдиган кўплаб турлари ишлаб чиқарилмоқда. Мана шундай 
дастурий таъминотлардан бири Prezi дастури ҳисобланади.


Prezi — бу масофали хизмат кўрсатувчи интерактив тақдимот яратувчи дастурий 
восита ҳисобланади. Бу дастурий таъминотни қўллаш учун интернет тармоғидан
//prezi.com адреси бўйича ўтилади ва шу сайтда рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш 
жараёнида фойдаланувчи ўзи ташкил этган электрон почтаси номидан фойдаланган ҳолда 
регистрациядан ўтиши мумкин бўлади.
Тақдимот яратиш учун дастур ойнасидан New Prezi тугмасини босилади. Шундан 
сўнг браузер ойнасида янги ойна очилади ва бу ерда кўплаб шаблонлар таклиф этилади. 
Агар шаблонлардан фойдаланишни истамасангиз, янги бўш листдан иш бошлашни 
хохласангиз Start blank prezi вариантини танлаймиз.
ТАҚДИМОТ ЯРАТИШДА ШАБЛОН ТАНЛАШ ОЙНАСИ
Мавзуга мос келувчи шаблонни танлаш орқали ўзимизга керакли шаклни оламиз ва 
уни ичидаги мазмунларини ўзгартириш ҳисобига янги тақдимот ҳосил қиламиз. Бунинг 
учун тақдимот редакторидан фойдаланилади. Ишчи соҳани ихтирий қисмида сифқончани 
тугмасини босиб ажратиб олсак, шу қисмини таҳрирлаш имконияти очилади. У ҳолда 
шаблондаги мавжуд матн, тасври, бош сарлавҳаларни қайта таҳрирлаш мумкин бўлади.


PREZI ТАҚДИМОТИНИ ТАҲРИР ҚИЛИШ ОЙНАСИ 
Тақдимот билан ишлашда керак бўладиган асосий инструментлар экраннинг юқори 
қисмида жойлашган бўлиб, улар учта менюлар шаклида гуруҳларга ажратилган.
 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish