saida@youthcenter.uz .
Копия майдонида хат нусхалари юборилган муаллифлар, яъни, хатни
бир неча муаллифга юбориш зарур бўлганда уларнинг адресларини ёзиш
лозим.
Тема майдонида хат мавзуси кўрсатилади. Масалан, “Таклиф”. Пастки
катта дарчада хат матни ёзилади. Мисол тариқасида қуйидаги хатни ёзинг.
“Сизни 20 март соат 15.00 да ўтказиладиган “Энг яхши программ маҳсулот”
танловига таклиф этамиз. Танловда талабалар, ўқувчилар ва аспирантлар
иштирок этади [14]. Манзил.: Тошкент, Талабалар кўчаси, 14. Ёшлар
Интернет Маркази. Танлов Ташкилий қўмитаси”.
Хатни тўғри ёзганимизни қуйидаги расм билан солиштириб текшириб
кўрамиз
(4.1-расм) .