Курснинг мақсади ва вазифалари:
Курснинг мақсади
– тингловчиларнинг педагогик фаолиятга назарий ва
амалий тайёргарлик даражасини ривожлантириш, касбий компетентлик
даражасини ошириш асосида чет тилларни ўқитиш жараёнини самарали
ташкил этиш ва бошқариш бўйича мавжуд билим, кўникма ва малакаларини
такомиллаштириш.
Курснинг вазифалари
– педагогик кадрлар тайёргарлигига
қўйиладиган замонавий талаблар, таълим ва тарбия ҳақидаги ҳужжатлар, чет
тиллари бўйича давлат таълим стандарти лойиҳаси, таълим технологиялари
ва педагогик маҳорат, чет тилини ўрганишнинг психологик аспектлари, чет
тили ўқитувчисининг шахсий ва касбий ахборот майдонини лойиҳалаш,
чет тилини ўрганишнинг хорижий тажрибалари, маданиятлараро
коммуникацияда тилнинг ўрни, чет тилини ўрганишда тил хусусиятлари
ва интеграллашган тил кўникмаларини ўзлаштиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |