69
• ойлик иш ҳақи ва товон пулларини белгилаш: ходимларни жалб қилиш, ишга
ёллаш ва ушлаб қолиш мақсадида ойлик иш ҳақи ва имтиёзлар тузилмасини ишлаб
чиқиш;
• касб йўналиши ва мослашув: ёлланган ходимларни ташкилот ва бўлинмаларга
киритиш, ходимларда ташкилот улардан нимани кутаётганлиги ва қандай меҳнат муносиб
баҳоланишини тушунтириш;
• ўқитиш: ходимлар меҳнати самарадорлигини ошририш мақсадида уларни
ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш;
• меҳнат фаолиятини баҳолаш: меҳнат фаолиятини баҳолаш услубиятини ишлаб
чиқиш ва уни ходимларга етказиш;
• лавозимини ошириш, пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш:
ходимларни жавобгарлик дарааси кўпроқ ёки камроқ юўлган бошқа ишга ўтказиш
усулларини ишлаб чиқиш, бошқа лавозим ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар
тажрибасини ошириш, шунингдек, ишга ёллаш шартномасини бекор қилиш;
• раҳбар кадрларни тайёрлаш, хизмат пиллапояси бўйлаб ҳаракталанишни
бошқариш: раҳбар кадрлар қобилиятларини ривожлантириш ва самарадорлигини
оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;
• мешнат муносабатлари: жамоа шартномлари имзолаш бўйича музокаралар олиб
бориш;
• бандлик: бандик бўйича бир хил имкониятларни таъминлаш дастурини ишлаб
чиқиш (бандлик кафолатилари ва кадрлар қўнимсизлгининг патслиги иқтисодий самарани
оширади ва ходимларни меҳнат самарадорлигини оширишга ундайди).
Кадрларга эҳтиёж жорий ва истиқболли бўлиши мумкин.
Жорий эҳтиёж бир йил муддатга, истиқболли эҳтиёж эса бир йилдан ортиқ
муддатга белгиланади. режалаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади:
мавжуд ресурсларни баҳолаш, бўлажак эҳтиёжларни баҳолаш ва уларни қондириш бўйича
дастурлар ишлаб чиқиш.
Кадрлар таркиби сонини режалаштиришда ишлаб чиқариш дастури, штатлар
рўйхати, ташкилий-техник тадбирлар режаси, кадрлар ҳарактланиши, уларнинг
қўнимсизлиги, иш вақти бюджети бошланғич маълумотлар ҳисобланади.
Ходимлар сонини аниқлаш иш ўринлари сони, хизмат кўрсатиш нормлари ва
меҳнат сиғими каби турли усуллар ёрдамида аниқланади.
Меҳнат сиғими бўйича ҳисоб-китоб усули асосан нормалаштирилиувчи ишларда
қўлланади. Бу усул ёрдамида корхонадаги ходимлар сони структура бўлинмалари бўйича,
касби ва малакаси бўйича аниқланади.
Бу катталик белгиланган иш ҳажмининг (норма-соатда) битта ишловчининг соатда
ва норма бажариш фоизида фойдали (самарали) вақтга нисбати билан топилади. Асосий
ишчи ходимлар сони шунингдек, натурал қийматда акс эттирилувчи режадаги маҳсулот
ҳажмининг ҳар бир ишчига режадаги маҳсулот нормасига бўлиш йўли билан ҳам
топилиши мумкин.
Белгиланган технологияларда зарур бўлган ходимлар сони маҳсулотт чиқариш
дастури, ишчи вақтини сарфлаш нормаси ва белгиланган иш вақти ёрдамида аниқланади:
Н
ч
Do'stlaringiz bilan baham: