Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

 
Муҳокама учун саволлар: 
1. Уруғ пайвандтаглар деб нимага айтилади ? 
2. Уруғлар қачон ва қандай олинади ? 
3. Уруғлар қандай мақсад учун стратификацияланади ? 
4. Уруғлар қандай шароитда сақланади ? 
5. Мева экинлари турига қараб уруғлар қачон ва қандай тупроқларга экилади ? 
6. Вегетатив клон пайвандтагларни қулай пайвандлаш муддатларини айтинг? 
 
2.5. Уруғлик пайвандтагларни етиштириш 
 
Таянч иборалар – уруғ, уруғ кўчат, кўпайтириш майдончаси, экиш 
муддатлари, усуллари, нормаси, чуқурлиги, униб чиқиши. 
Кўпайтириш майдончаси (уруғкўчат кўчатзори). Уруғидан 
етиштириладиган кўчатзорларда одатда уруғмева пайвандтаглар, баъзида 


100 
данак мева (олча, олхўри, гилос ва антипка) лар пайвандтаглари 
етиштирилади. Ўрик, шафтоли, тоғолча ва ёнғоқ мевалар тез ўсадиган 
турлар сифатида бевосита шакл бериш бўлимининг биринчи даласига 
экилади. Бу турларни уруғ кўчат кўчатзорига экилганда келгуси йили 
кўчатзорнинг биринчи даласига пайвандтаглар кўчириб ўтқазилганида 
кучли ўсади ва пайванд қилинганда куртакларнинг кўпчилиги тутмайди. 
Олма, нок ва беҳи уруғларини бевосита шакл бериш бўлимининг 
биринчи даласига юқори агротехника тадбирларини қўллаб, юқори 
сифатли кондицион уруғларнигина экиш мумкин. 
Яхши тармоқланган илдиз тизимига эга бўлиш учун уруғ кўчатлар 
етиштириш даври узайтирилиб кўчатлар ёш даврида пикировка қилинади, 
яъни илдизчаларнинг учи кесилиб, яхши унумдор тупроққа кўчириб 
ўтқазилади. Лекин, Ўзбекистон шароитида бу усул кам қўлланилади, 
чунки куннинг иссиқ бўлганлигидан кўчириб ўтқазилган кўчатларнинг 
кўпи тутиб кетмайди. 
Экиш муддатлари. Уруғлар кузда ва баҳорда экилади. Бухоро, 
Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда қиши узоқ давомли, қорсиз ва 
қуруқ қаттиқ совуқ бўлиши, мева уруғларининг униб чиқишга тайёргарлик 
кўриш жараёнининг нормал ўтиши учун қулай шароит бўлмаганлиги 
сабабли бу ерларда стратификацияланган уруғларни фақат баҳорда шўри 
ювилган тупроққа экиш мақсадга мувофиқдир. Агарда тупроқ ёзда яхши 
тайёрланиб, шўри ювилган бўлса, уруғни кузда ҳам экиш мумкин. 
Уруғлар баҳорда экилганда қатқалоқ пайдо бўлиш хавфи туғилади. 
Бунинг олдини олиш учун қаторларга 1,0-1,5 см қалинликда ва 10 см 
кенгликда чиринди ёки қипиқ солинади. Енгил тупроқларда уруғ 
экилганидан сўнг кетма-кет қаторларнинг устига хаскаш билан 5-8 см 
қалинликда тупроқ тортиб қўйилади. Бу баҳорда ёмғирдан сўнгги 
бороналашда тез бузилиб кетади. 
Кузда уруғлар октябрь охири – ноябрь бошларида; баҳорда эса 
уруғлар нишлай бошлаганда экилади. Стратификацияланган уруғларни 
жанубий ҳудудларда февраль охири – март бошларида, Хоразм вилояти ва 
Қорақалпоғистонда эса март ойи охири – апрель бошларида; 
Ўзбекистоннинг қолган бошқа вилоятларида учун эса мартнинг биринчи 
ярми 
энг 
яхши 
муддат 
ҳисобланади. 
Кузда 
уруғи 
стратификацияланмайдиган қуруқ уруғлар экилади. Тоғолча, олча ва 
магалёбканинг 
уруғи, 
мевалари 
териб 
олиниши 
билан 
стратификацияланади ва баҳорда экилади. 
Уруғларни экиш чуқурлиги уларнинг катта-кичиклиги ва тупроқ 
сифатига қараб белгиланади: майда уруғлар юзароқ, йириклари чуқурроқ 
экилади. Уруғ мевалилар кузда енгил тупроқларда 3-3,5, оғир тупроқларда 
2-2,5 см чуқурликда экилади. Олча, гилос ва антипка уруғлари енгил 
тупроқларда 4-5 см, оғир тупроқларда эса 5,5-6,0 см, ўрик, шафтоли, бодом 
уруғлари 8 см чуқурликда экилади. Бу уруғ баҳорда экилганида уларнинг 
экиш чуқурлиги 0,5-1 см камайтирилади. Кузда чуқурроқ қилиб экилган 


101 
уруғлар баҳорда экилган уруғларга қараганда қишки совуқлар таъсирида 
ер бетига чиқмайди ва ёмғир ювиб кетмайди. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish