Ижтимоий педагогика
Жамият тарбияси бу ижтимоий тарбия деганидир. Ижтимоий тарбия
муаммолари билан эса ижтимоий педагогика шуғулланади. Ижтимоий педагогика
— бу педагогик фанларнинг мухим йўналишларидан бири, унинг тадқиқот обеъкти
шахс бўлиб, у аниқ манзилга эга. Яъни ижтимоий педагогиканинг обекти
жамиятдаги барча шахслар эмас, балки ижтимоий хаётда адашган, одоб-ахлоқ,
меъёрларидан оғишган, ижтимоий педагогик ёрдамга мухтож шахслар, шунингдек,
жамият аъзоларининг онгини тарбиялашдан иборатдир. Ижтимоий педагогиканинг
предмети эса — боланинг ижтимоийлашуви жараёнидир. Ижтимоий педагогика —
бу шахсларнинг ижтимоийлашуви хамда уларга ижтимоий таълим ва ижтимоий
тарбия бериш қонуниятларини ўрганувчи педагогика фанининг тармоғидир.
Шахснинг ижтимоийлашуви эса — бу маълум жамиятга мос билимлар, қадриятлар,
меъёрлар, хатти-харакатлар тизимидан иборат ижтимоий хаётга кириша бориш
жараёнидир.
4-Илова
Do'stlaringiz bilan baham: |