М. А. Тошмирзаев, О. У. Отамирзаев ва З. Р. Тошбекова


 Релеларнинг асосий турлари



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#30040
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
elektr energiyasini ishlab chiqarish uzatish va taqsimlashni avtomatlashtirish

4.2. Релеларнинг асосий турлари
Реле-бу белгиланган қийматли ўлчамдаги электр сигналидан (ток, кучланиш,
қувват) таъсирланиб электр занжирини туташтирувчи ёки ажратувчи ва виключателга
механик таъсир кўрсатувчи электромеханик аппаратдир. Ишлаш принципига кўра релелар
электромагнит, индукцион, иссиқлик ва бошқа турларга бўлинади. Асосий релелар ўзи
таъсирланадиган сигналларни турига кўра максимал ток релеси, максимал ва минимал
кучланиш релеси, қувват йўналиши релеси, частота релелари бўлади. Релели химояда
асосан электромагнит ва индукцион релелардан фойдаланилади.
Максимал ток релелари. Бундай релелар ток трансформаторини иккиламчи
чулғамига уланади ва химояланаётган занжирдаги токни ортишидан таъсирланиб
ишлайди. Ҳар қандай ток релеси маълум ток мослаш чегарасига эга бўлади. Баъзи ток
релелари токнинг мослаш чегарасига етган моментидан то релени ишга тушган
моментгача бўлган оралиқда токка боғлиқ бўлмаган кечикиш вақти ҳосил қилувчи
механик мосламага эга бўлади.


49
Виключателларни юритмаларида тезкор ҳаракатли РТМ русумли ва кечикиш
вақтли РТВ релелардан фойдаланилади. РТМ русумли релелар ишлаб кетиш токини
қиймати бўйича 4 вариантда ишлаб чиқарилади:
РТМ I-5 дан 15 А гача; РТМ II-10 дан 25 А гача; РТМ III-30 дан 60 А гача; РТМ IV-
75 дан 250 А гача.
Максимал ва минимал кучланиш релелари. Бундай релелар кучланиш
трансформаторининг иккиламчи чулғамига уланади. Максимал кучланиш релеси
кучланиш ортишидан таъсирланади ва унинг якори магнит ўтказгич қутбларига кучланиш
белгиланган кучланиш қийматига етганда тортилади. Минимал кучланиш релеси
кучланиш камайишини сезади ва кучланиш белгиланган кучланиш қийматигача
камайганда ишга тушади, шунинг учун ҳам бу реленинг якори кучланиш нормал бўлганда
магнит ўтказгич қутбларига тортилади, унинг қарши таъсир қилувчи пружинаси эса
буралган холда бўлади. Бевосита таъсир этувчи минимал кучланиш релеси кенг
қўлланилади, улар виключател юритмаси ичига жойлаштирилади.
Тез таъсирли РН русумли минимал кучланиш релесини ишга тушиш ва қайтиш
кучланишни ўзгартириб бўлмайди ва у U
ит
*(0,35
¸0,65)U
н
ва U
қ
*(0,65
¸0,85)U
н
бўлади.
РНВ русумли минимал кучланиш вақт релелари соат механизмли бўлади. Нормал
иш режимида, яъни реле чулғамига номинал кучланиш берилганда уни якори (ўзаги)
тортилган холатда бўлади. Кучланиш U<0,65 U
ном
гача камайганда ўзаги ўзининг
оғирлиги билан туша бошлайди. Уни тез тушишига соат механизми халақит беради.
Кечикиш вақти 0
£ t £ 4 с оралиқда ўрнатилади. Бундай релеларни камчилиги уларда ишга
тушиш кучланишини ўрнатиш мосламасини йўқлиги ва нисбатан катта истеъмол
қувватидир (Р
» 30 Вт).
Индукцион реле. Бундай релелар чекланган кутиш вақтини ҳосил қилувчи дискли
индукцион элемент ва реле чулғамида катта ток бўлганда ишга тушувчи тез таъсирли
электромагнит элементлардан ташкил топган, иккала элементи ҳам битта умумий магнит
тизимдан ишлайди.
Индукцион релелардан электр машиналар, трансформаторлар ва электр узатиш
линияларини қисқа туташув ва ўта кучланишдан химоялашда фойдаланилади. Индукцион
релеларни РТ-80, РТ-81, РТ-85, РТ-90 русумли турлари химоя тизимларида кенг
қўлланилади. Бу релелар ишга тушиш токини қиймати, ток тури, кутиш вақтини оралиғи,
контактлар тизими ва энергия истеъмол қуввати билан фарқланади.
+увват йўналишининг индукцион релеси. Бундай релелар бир томонга йўналган
махсус химоя схемаларида ишлатилади, ҳамда бу релелар ёрдамида икки томонлама
энергия билан таъминланувчи электр тармоқларидаги химоянинг селектив (танлаб олиб)
ишлаши таъминланади. Реле қувват катталиги ва йўналишдан таъсирланади, релени ишга
туширувчи қувват қиймати кичкина бўлади ва ростланмайди. +увват йўналишининг
индукцион релеларини РБМ-170, РБМ-171, РБМ-270, РБМ-271, РБМ-177, РБМ-178 каби
турлари ишлаб чиқарилади. Бундай релеларни сезгирлиги юқори, номинал кучланиши 100
В, қайтиш коэффициент
³0,6 ишлаб кетиш вақти £0,04 сек.
Частота релеси. Частота релелари ўзгарувчан ток частотасини номиналдан камайиб
кетишидан назорат қилувчи автоматика ва химоя схемаларида қўлланилади.
ИВЧ-011 русумли частота релесини техник кўрсаткичлари қуйидагича: номинал
кучланиши-100 В; номинал частотаси- 50 Гц; ишлаш частотасини ростлаш оралиғи- 49-45
Гц; истеъмол қуввати-10 Вт.


50

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish