Тақризчилар: доцентлар Н


Фуқаролик тарбиясини амалга ошириш омиллари



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

3.Фуқаролик тарбиясини амалга ошириш омиллари : 
Ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини йўлга қўйиш-уларга 
мустақил давлат тузилмасининг тавсифи, мамлакатнинг 
халқаро 
майдонда 
тутган 
ўрни, 
ватанпарварлик 
ва 
байналмилаллик 
туйғулари, 
республика 
иқтисодиётини 
ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ижтимоий 
ҳаракат, меҳнат анъаналари, миллий истиқлол ғояси ва 
мафкура асослари ҳақидаги билимларни бериш асосида 
уларда фуқаролик ҳиссига эгалик, зиммаларидаги бурч ва 
мажбуриятларни 
бажаришга 
нисбатан 
масъулият, 
ёт 
мафкуравий қарашларга нисбатан иммунитет, ижтимоий 
фаоллик ва фидоийлик каби сифатларни шалкллантиришга 
қаратилган тарбия жараёни ҳисобланади. 
Ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини амалга ошириш 
манбалари ва усул таъминотини ўрганиш натижасига кўра 
қўйидаги омиллар ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини 
амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
1)Ижтимоий-ғоявий омиллар: 
жамиятда шаклланган 
маънавий-ахлоқий муҳит; ижтимоий муносабатлар мазмуни ва 
унда етакчи ўрин тутувчи миллий ғоя асослари; тарихий 
мерос; ўтмиш сабоғларидан чиқарилган хулосалар; хорижий 
мамлакатлар тажрибаси; таълим муассасалари фаолиятининг 
мазмуни ва йўналишлари; жамият аъзоларининг турли 
соҳаларда кўрсатган каҳрамонлик намуналари; ижтимоий-
ғоявий мазмундаги адабиётлар; 
2)Иқтисодий омиллар:
мамлакатнинг ер усти ва ости 
бойликлари; жамият тараққиётининг иқтисодий йўналиши; 
эркин рақоботга асосланган ишлаб чиқариш муносабатлари; 
жамият фуқароларининг янгича иқтисодий тафаккурга эга 
бўлишлари; аҳолида меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнига 
нисбатан ижодий муносабатнинг қарор топганлиги; ишлаб 
чиқариш жараёнида эришилган ютуқлар ана шулар 
жумласидандир; 
3)Маданий 
омиллар: 
миллий-маданий 
мерос 
намуналари; илм-фан, техник ва технология тараққиёти, бу 


176 
йўналишда яратилган кашфиётлар; илмий-фан, санъат ва 
спортда эришилган жаҳоншумул ютуқлар ана шулар 
жумласидандир. 
Таълим муассасалари фаолиятини таҳлил этиш уларда у 
кутилаётган 
бир 
қатор 
ижтимоий-гуманитар 
фанлар, 
жумладан, “Ўзбекистон тарихи”, “Миллий истиқлол ғояси ва 
маънавият асослари”, “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи 
асослари”, 
“Конституциявий 
ҳуқуқ”, 
“Чақирувга 
қадар 
бошланғич тайёргарлик” каби фанлар ўқувчиларда фуқаролик 
ҳиссини тарбиялашда катта имкониятларга эга. Шунингдек, 
таълим жараёнини қуйидаги тамойиллар асосида ташкил 
этиш мақсадга мувофиқ: тарих ва замонавийлик ўртасидаги 
ўзаро диалектик бирлик; миллий ва умуминсоний қадриятлар 
уйғунлиги; ижтимоий-ғоявий дунёқарашни шакллантиришнинг 
устувор хусусиятга эгалиги; таълим ва тарбия жараёни 
бирлиги; таълим-тарбияда инсонпарварлик ва инсоний ғоялар 
устуворлиги; ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш; таълимий 
ҳамкорликни юзага келтириш. 
Таълим муассасаларида фуқаролик тарбиясини ташкил 
этишда, ўқувчиларга фуқаролик, унинг асослари, фуқаронинг 
ҳуқуқ, бурч ва вазифалари тўғрисидаги билимларни бериш, 
уларда фуқаролик маданиятини шакллантиришга ёрдам 
беради. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish