4-ma’ruza o’lchash vositalarining aniqlik klasslari. O’lchash vositalarining metrologik xarakteristikalarini me’yorlash va me’yorlash usullari. Me’yorlangan metrologik xarakteristikalarni keltirish shakllari



Download 321,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi321,14 Kb.
#304972
1   2   3   4
Bog'liq
olchash vositalarining aniqlik klasslari. olchash vositalarining metrologik xarakteristikalarini meyorlash...i. meyorlangan metrologik xarakteristikalarni keltirish shakllari. olchash vositasi xatoligini real foydalanish sharoitlar

2.
 
ME’YORLANGAN METROLOGIK XARAKTERISTIKALARNI 
KELTIRISH SHAKLLARI. 
Ўлчаш ўзгартгичининг номинал ўзгартириш функцияси формула, 
жадвал ёки график кўринишда тасвирланади. Бир қийматли ёки кўп 
қийматли ўлчовнинг номинал қийматлари исмли сонлар билан 
ифодаланади. Ўлчаш воситалари хатоликларининг меъёрланган 
тавсифларини абсолют, нисбий ёки келтирилган хатоликлар учун 
кириш ва чиқиш сигнали ахборот параметрининг сон ёки функцияси 
билан тасвирланади. Ўлчаш воситаларининг рухсат этиладиган 
вариацияси меъёрланган чегараси HP ни ўлчанаётган катталик 
бирликлари сонида ёки меъёрловчи қийматнинг проценти улушларида 
ифодаланади. Ўлчаш воситалари хатоликлари мунтазам ва тасодифий 
ташкил этувчиларининг автокорреляция, спектрал зичлик номинал 
функцияларини, тақсимот функциялари ёки зичликларини формула, 
график ёки жадвал кўринишида берилади. Метрологик тавсифлар 
ўзгаришларининг рухсат этиладиган чегараларини мазкур МТ нинг 
меъёрий шароитлардаги ҳақиқий қиймати атрофидаги ҳудуд чегаралари 
кўринишида тасвирланади.
ЎВ метрологик тавсифларини баҳолашда кўриб чиқилган комплекс 
ёндошув ЎВ нинг реал ишлатилиш (эксплуатация) шароитларида 
хатолигини ҳисоблаш ҳақидаги масалани ҳал этиш имконини беради. 
Кейинги вақтларда бунга жиддий зарурат юзага келмоқда. Ўлчашлар 
хатолиги умумий ҳолда қатор омиллар (факторлар) билан боғлиқдир. У, 
энг аввало, қўлланилаётган ўлчаш воситалари хусусиятларига боғлиқ, 
булар 
ўлчашларнинг 
асбобий 
хатолиги, 
шунингдек, 
ўлчаш 
воситаларини қўллаш усуллари – ўлчашларни бажариш услубияти, 
ўлчашлар ўтказилаётган шароитлар ва бир қатор бошқа омиллардир. 
Алоқа корхоналарида бошқарувнинг автоматлаштирилиши муносабати 
билан ишлатиш шароитлари мураккаблашмоқда ва ўлчаш тезликлари 
ортмоқда. Атроф муҳитнинг ўзгариши кўпинча ўлчаш хатоликларига 


таъсир кўрсатувчи омиллар бўлади. Бу шароитларда ўлчаш 
хатолигининг 
асбобий 
ташкил 
этувчисини 
баҳолаш 
ўлчаш 
воситаларининг реал ишлатилиш шароитларида мураккаб вазифага 
айланади. У фақат ўлчаш воситаларининг хоссалари ҳақидаги ахборот, 
яъни ЎВ нинг метрологик тавсифлари, таъсир кўрсатувчи катталиклар 
ва ўлчаш объектининг унга ўлчаш воситалари уланганида реакциясини 
аниқловчи хоссалари асосида амалга оширилиши мумкин. МТ ҳақидаги 
маълумотлар, одатда, эксплуатация ҳужжатларида бўлади. Меъёрланган 
намунавий МТ лар ҳақидаги маълумотлар ўлчаш воситаларини 
самарали ишлатиш учун етарли бўлмаган ҳоллардагина ўлчаш 
воситаларининг конкрет нусхаларини уларнинг индивидуал МТ ларини 
аниқлаш учун тажрибавий тадқиқ қилинади. ГОСТ 8.009-89 га мувофиқ 
фойдаланиш ҳужжатларида ўлчаш воситаларининг конкрет турлари 
учун тегишли меъёрланган метрологик тавсифлар комплекси (мажмуи) 
белгиланган. Бунда асбобий ташкил этувчи ўлчаш воситаларининг 
айрим метрологик хоссалари билан белгиланган ташкил этувчилар 
қатори билан ифодаланади. Тўртта ташкил этувчини ажратиш қабул 
қилинган: – асосий хатолик, у ўлчаш воситалари хусусий 
хоссаларининг идеал эмаслиги билан, яъни меъёрий шароитларда 
ҳақиқий тавсифларнинг номинал тавсифлардан фарқланиши билан 
боғлиқ; – қўшимча хатолик, у ўлчаш воситаларининг ташқи таъсир 
этувчи катталикларнинг ва кириш сигналининг ноахборотли 
параметрларининг уларнинг меъёрий қийматларига нисбатан ўзгариш 
реакцияси билан юзага келади; – динамик хатолик – у ўлчаш 
воситаларининг кириш сигналининг ўзгаришига (частотаси) боғлиқ 
равишда юзага келади; – ўзаро таъсир хатолиги, у ўлчанаётган хатолик 
қийматининг бу ўлчанаётган катталик ўлчаш воситасини ўлчаш 
объектига уланишидан олдин эга бўлган қийматига нисбатан мумкин 
бўлган ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, уни аниқлаш ўлчашнинг 
мақсадидир. Бу ташкил этувчилар тасодифий катталиклардир ва ўлчаш 


хатолигининг асбобий ташкил этувчиси ГОСТ 8.009-89 бўйича ташкил 
этувчиларининг статистик йиғиндиси (бирлашмаси) каби аниқланади. 
Буни ҳисобга олиш муҳим, чунки бу стандарт киритилишидан олдин 
барча илмий-техник ҳужжатларда (ИТЎ) НМХ лар хатолигининг айрим 
ташкил этувчиларининг рухсат этиладиган қийматлари чегаралари 
кўринишида берилар эди. НМХ нинг бундай берилишига фақат 
арифметик жамлаш мос келар, бу эса хатоликнинг олдиндан маълум 
ортиқча баҳосига олиб келар эди. Шу сабабли ГОСТ 8.009-89 да 
регламентланган НМХ ларнинг принципиал хусусияти шунда бўлдики, 
улар ўлчаш воситаларини реал ишлатиш шароитларида ўлчашлар 
хатолигининг асбобий (хусусий) ташкил этувчисини фақат математик 
қатъийгина эмас, балки техник ўлчашлар учун тақрибий, шу билан 
бирга етарлича ҳаққоний баҳоларини аниқлашга имкон беради.
Конкрет турдаги ўлчаш воситасининг МХ ларини меъёрлаш реал 
фойдаланиш шароитларида улар хатолигининг мумкин бўлган икки 
модели – асосий хатоликнинг муҳим ва муҳиммас тасодифий ташкил 
этувчилари (модел 1 ва модел 2 деб аталади) асосида амалга 
оширилади. 
3. 

Download 321,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish