Ключевые слова: СМИ, общество, семья, социализация, социальные сети, сотрудник, менеджмент.
ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАМИЯТ ВА ОИЛАДАГИ ИЖТИМОИЙЛАШУВИ Аннотация
Сўнгги йилларда давлатимизда олиб борилаётган ўзгаришлар жамиятнинг барча соҳаларини бирдай қамраб олди. Бир
томондан улар давлатимизда олиб борилаётган мақсадга йўналтирилган ислоҳотлар натижаси бошқа томондан эса,
социал тизимларнинг ўзгариши янги шаклдаги социал муносабатларнинг табиий натижаси бўлиб хизмат қилади. Бундай
турдаги ислоҳотлар асосан таълим, соғлиқни сақлаш, армия, давлат хизмати каби социал институтларда амалга
оширилди. Ички ишлар тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Шундай ўзгаришлардан бири ички
ишлар органларининг ходимларини халққа яқинлаштириш, улар билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш ва
профилактика инспекторларини фаолият самарадорлигига қараб рағбатлантириш, профессионаллик даражасини
ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши ва бошқаларни келтиришимиз мумкин. Ушбу мақолада биз ички
ишлар ходимлариннг жамиятда ва оиладаги ижтимоийлашувини социал таҳлилини кўриб чиқилган.
Калит сўзлар: оммавий ахборот воситалари, ИИВ, жамият, оила, ижтимоийлашув, ижтимоий тармоқлар, ходим,
бошқарув.
Кириш. Президентимиз
Шавкат
Мирзиёев
нутқида
бу
масалага
алоҳида
эътибор
қаратиб
келаётганини таъкидлаб ўтди ҳамда "Профилактика
ишлари таҳлилга асосланиши керак. Ҳар бир ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органида жиноятчиликнинг жойи ва тури
бўйича чуқур маълумот бўлиши, бунинг учун давлат
идоралари, жамоат ташкилотлари мунтазам бирга ишлаши
зарур. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат
хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура –
ҳаммаси халққа хизмат қилиши керак. Шу билан бирга,
жамиятда ҳам жаҳолатга қарши маърифат кучли бўлиши
лозим. Муҳит шундай бўлиши керакки, ҳеч ким жиноятга
қўл ура олмасин "[1] дея бу шарафли касб эгаларининг
хизмат вазифалари деб белгилаб берди.
Янги сиёсий-иқтисодий ва социал шароитда ички
ишлар органлари ўз фаолиятларида ижтимоийлашув
билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошладилар. 2016-
йил 16-сентабр "Ички ишлар органлари тўғрисида" ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилиши
билан бу социал институтнинг фаолияти янгича
кўринишга эга бўлди. Ички ишлар тизимига қўйилаётган
замонавий талаблар ҳар бир ички ишлар ходимлари
олдига янгича масъулиятли вазифалар белгилаб берилди.
Умуман айтганда ички ишлар ходимларининг жамиятдаги
имиджини ўзгартиришга илк қадам қўйилди десак
муболаға бўлмайди.
Адабиётлардаги
назарий
таҳлиллар
шуни
кўрсатадики, Ички ишлар ходимларининг мулоқот
жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати уларнинг
профессионал фаолияти алоҳида қатлам бўлган девиант
хулқ атвор эгалари билан тез-тез мулоқотга киришиб
туришларини талаб этади. Жиноятчилар, ижтимоий