148 -модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл
қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-
одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, худди шундай қилмиш
учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима
ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
билан жазоланади.
148 -модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача
миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан худди шундай қилмиш
учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз
бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(148 ва 148 -моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли
Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й.,
03/20/603/0071-сон — 2020 йил 24 апрелдан кучга киради)
149-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш
Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш,
ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги
маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар
муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан етмиш беш
бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд
уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади.
(149-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
IV бўлими («Интеллектуал мулк»), Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлдаги ЎРҚ-42-сон
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 61, 62-моддалари,
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 397-II-сон «Ихтиролар, фойдали моделлар
ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 5, 39-моддалари, Ўзбекистон
Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги
Қонунининг (янги таҳрири) 45-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |