Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

13-модда. Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши
Қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган
вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат
ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган
бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб
топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят
тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш
вақти деб топилади.
Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки
шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга,
яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган
шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар
улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.
Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг
ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонунининг 31-моддаси.
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ
III боб. Жиноят
14-модда. Жиноят тушунчаси
Ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай
зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли
қилмиш деб топилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 2-моддасининг биринчи қисми.
15-модда. Жиноятларни таснифлаш
Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий
хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч
йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда
тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш
йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда
тутилган жиноятлар киради.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан
ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги
жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб,
қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда
тутилган жиноятлар киради.


(15-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн
йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган
жиноятлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга
озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда
тутилган жиноятлар киради.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-
сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-
модда)

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish