Збекистон республикасининг жиноят кодекси


XX боб. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

XX боб. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш
тўғрисида»ги Қонуни.
278 -модда. Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш
Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, яъни белгиланган ҳимоя чораларини
кўрмаган ҳолда ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва банкларини, ахборотга
ишлов бериш ҳамда уни узатиш тизимларини яратиш, жорий этиш ва улардан
фойдаланиш ҳамда ахборот тизимларидан рухсат билан фойдаланиш фуқароларнинг
ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат
манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(278 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(278 -модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
278 -модда. Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш
Компьютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва
уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш, агар ушбу ҳаракат ахборотнинг йўқ қилиб юборилиши, тўсиб қўйилиши,
модификациялаштирилиши, 
ундан 
нусха 
кўчирилиши 
ёхуд 
унинг 
қўлга
киритилишига, электрон ҳисоблаш машиналари, электрон ҳисоблаш машиналари
тизими ёки уларнинг тармоқлари ишининг бузилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
билан жазоланади.
(278 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракат:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган
бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда
жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч
йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish