261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл
қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
1
1
1
1
Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки
гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-
идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл,
денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини
бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб
бўлса, —
(261-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги
ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч
йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
(261-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015
йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши
жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги
қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси, 8, 10, 21, 26-бандининг иккинчи хатбошиси.
262-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш
қоидаларини бузиш
Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт воситасининг техник ҳолати
ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво,
автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа
воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек
транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни
фойдаланишга чиқаришга рухсат бериши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст
етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий
жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(262-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
(262-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10
августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(262-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20
августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-
модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати
хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17 ва 18-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Темир
йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт
воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги
умумий техник регламент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24
декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 180-бандининг
иккинчи хатбошиси.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015
йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши
жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги
қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси, 8, 10, 11, 23, 26-бандлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |