Збекистон республикасининг жиноят кодекси


 -модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

41 -модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан
қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга
зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз
ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий
мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар
етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш
ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш
имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 38-моддасининг қоидалари инобатга
олинган ҳолда ҳал этилади.
(41 -модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й.,
03/18/459/0536-сон)
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ЖАЗО ВА УНИ ТАЙИНЛАШ
Х боб. Жазо тушунчаси, мақсадлари ва турлари
42-модда. Жазо тушунчаси ва мақсадлари
1
1


Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан
суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва
эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.
Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига
тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир
этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
43-модда. Жазо тизими
Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий
жазолар қўлланилиши мумкин:
а) жарима;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 44-моддаси.
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б ) мажбурий жамоат ишлари;
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига
асосан «б » банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
в) ахлоқ тузатиш ишлари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46-моддаси.
г) хизмат бўйича чеклаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 47-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-модданинг «д» банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-
сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д ) озодликни чеклаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 48 -моддаси.
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига
асосан «д » банд билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
е) интизомий қисмга жўнатиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 49-моддаси.
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 50-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси.
(43-модданинг биринчи қисмининг «з» банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11
июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2007 й., 6-сон, 248-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1
1
1
1
1


Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум
қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 52-моддаси.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-
II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазолар
фақат ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш фақат асосий жазо сифатидагина эмас, балки
қўшимча жазо тариқасида ҳам қўлланилиши мумкин.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish