Збекистон республикасининг жиноят кодекси


 -модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

192 -модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг
мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда
содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига
оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига
қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий
манфаатдор этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(192 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор
шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин
бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс
7
7
7
8
8
8
9
9


манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф
эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши,

Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир
йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(192 -модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,

Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда
жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш
йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
(192 -модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,

Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда
жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш
йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
(192 -модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган
бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача
миқдорда жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
(192 -модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий
қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс
жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри
9
9
9
9


билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган
бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013
йил 31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин
товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши
тўғрисида»ги қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 8-бандининг
биринчи хатбошиси.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish