314
қуёш нур қайтаргичи асосида ишлайдиган коллекторли қурилма схемаси таклиф қилинган.
Иссиқлик таъминоти тизимида ушбу қурилмани ишлатишдан
кутиладиган натижалар
ўтказилган тажриба натижалари билан асослаб берилган.
Хулоса қисмида қуёш энергиясини концентрациялаш самарадорлигини ошириш
ечими қуёш ҳаракатига мос ҳаракатланувчи гелиотрекерни ясаш ва қиздириш юзасидаги
ҳароратни 200-300°С га етказиш мумкинлиги, қурилмадан қатта қувват эҳтиёжига эга
бўлмаган ижтимоий объектлари (мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, чойхоналар
ва бошқаларни) иссиқхоналар ва фермер хўжаликларининг иссиқлик ва иссиқ сувга бўлган
эҳтиёжларини таъминлашда фойдаланиш мумкин эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Олиб борилган таҳлилий маълумотлар шуни кўрсатадики, қиш мавсумида аҳолини
ва ижтимоий объектларни иссиқлик ва иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини қондиришга
тахминан 30 % га яқин бирламчи энергетик ресурслар талаб қилинади.
Бугунги кунда қиш мавсумида мавжуд қуёш энергияси асосида ишловчи энергетик
қурилмалар истемолчилар иссиқлик таъминоти тизимлари талабларини қондира олмайди,
бунга сабаб аввало қиш мавсуми давомийлигида қуёш нури жадаллиги даражасининг
пастлиги бўлса, ҳамда кун давомийлигида вақти-вақти билан қуёш нури йўлига
булутларнинг пайдо бўлиши ҳисобланиб, мавжуд қурилмаларнинг
самарадорлигини
пасайишига олиб келади.
Иссиқлик таъминоти тизимидаги мавжуд қуёш сув қиздиргичлари ва коллекторлари
бундай шароитда иссиқлик ташувчи (сув ёки мой) ни физик жиҳатдан қиздириш
имкониятига эга эмас, фақат хориждан катта маблағлар эвазига келтириладиган вакуум
қувурли сув қиздиргичларидан ташқари мамлакатимиз саноатида ишлаб чиқарилаётган
мавжуд қурилманинг ишлаш тартиби қуёш нури таъсири остида ёки насос ёрдамида
иссиқлик ташувчи йиғиш бакидан, аккумулятордан ва ундан қуёш коллекторига ва худди
шундай айланма циклда ишлашига мўлжалланган.
Айнан қиш мавсумида, иссиқлик ва иссиқ сувга эҳтиёж катта бўлган даврда юқорида
қайд этилганидек мавжуд 1 ёки 2 м
2
юзага эга бўлган қуёш коллектори, катта ҳажмдаги
сувни пешма-пеш қиздириб бера олмайди, буни исботини эса оддий ҳисоблашлар орқали
кўриш мумкин.
Бизга маълумки, ўрта ҳисобда 1 м
2
юзага 800-1000 Вт гача қуёш энергияси тушади.
Одатдагидек, ҳисоблаш натижаларини паст кўрсаткич ҳисобида оладиган бўлсак, мавжуд
қиздиргичнинг юза бирлиги қуввати 800 Вт га тенг бўлганда, бир соатлик иссиқлик бериш
(теплотверность) қобилияти 2900 кЖ га тенг бўлганда сувни иссиқлик сиғими 4,2 кЖ/кг
град га тенг бўлади.
Энди қуввати 1,5 кВт бўлган электр чайнакдаги 1,5 литр сувни қайнатиш учун қанча
вақт талаб қилишини кузатадиган бўлсак, бунгабир неча минутлар талаб этилади. Агар шу
қувватдаги қиздиргичдан фойдаланиб, катта ҳажмдаги сувни қиздирадиган бўлсак, бу бир
неча
соатлар давомида, катта энергия сарфи ҳисобидан эришиш мумкин бўладиган
жараёндир.
Аксарият ҳолатларда бизга қисқа вақтда ювинишга, идишларни ювишга катта
ҳажмдаги (100 литр) қайноқ сув керак бўлмасдан ҳар бир минутда ўрта ҳисобда 2-3 литр
қайноқ сув керак бўлади.
Бундай ҳолатда, қуйидаги схемадан иборат сув қиздиргичдан фойдаланиш, яъни
қуввати катта бўлмаган “қиздиргич”да ҳажми кичик 1-2 литр сувни тезда қиздириб,
қиздирилган қисмини термосга йиғиб ва худди шундай қилиб, кейинги улушни қиздириб
ва худди шу жараён қайта-қайта
такрорлаб, эҳтиёж учун зарур бўладиган қайноқ сувни
термосда тўплаб ва ундан кейин зарурий эҳтиёжни термосдаги сувдан оладиган бўлсак
эҳтиёжимизни тўла қондириш имконияти яратилади.
Таклиф этилаётган бундай схема, қиздиргични қувватига қўйиладиган талабини
пасайтиради ҳамда бир неча ўн литр қайноқ сув заҳирасини яратишга хизмат қилади.
315
Агар қиш мавсумидаги қуёш энергияси жадаллиги ва даврийлигини инобатга
оладиган бўлсак, қачонки қуёшнинг 10-15 минутлик нур таратишидан 200 Вт
соат энергия
берганда ва уни 720 кЖ эквивалент деб қаралса, у тахминан 4-5 литр сувни ҳароратини 50-
60
0
С кўтариш қувватига эга бўлади, шундай қилиб, галдаги қуёш давомийлигида яна шунча
ва яна қайта такрорланишларда, кун давомида катта ҳажмда иссиқ сув заҳирасига эга
бўлишини таъминлайди.
Тажрибалар натижаси шуни кўрсатадики, қиздиргичнинг ҳажмий сиғими қанчалик
кичик бўлса у шунчалик юқори самарадор бўлади.
Кичик ҳажмли коллекторни ясашни икки хил усули мавжуд: биринчи варианти бу
катта юзага эга бўлган анъанавий ясси коллектор бўлиб, тахминан унинг қалинлиги 1-2-3
см ва унинг юзаси 1-1,5 м
2
ни ташкил этиб, унинг сиғими 20-40 литр сувга эга бўлиб, уни
кичик деб айтиб бўлмайди ва ундай ҳажмдаги сувни қиздириш учун, минимум қуёшнинг
давомийлиги тахминан бир соат бўлишини талаб этади.
Иккинчи варианти – сиғими 2-3 литр, юзаси тахминан0.2 м
2
га тенг бўлган парабола
концентраторли қуёш коллекторини ясаш керак, у ҳолда ундаги сув 5-8 минутда қизийди,
агар қуёшнинг давомийлиги 30 минутни ташкил этадиган бўлса биз тахминан 10-12 литр
қайноқ сувга эга бўламиз. Концентрацияловчи коллектор сочилган қуёш нурларини ҳам
тўплаб бериш имкониятини яратади.
Энди мазкур қурилманинг конструкциясига тўхталамиз. Аксарият тадқиқотчилар
парабола концентраторларни
конструкциясини мураккаб, ясашни қийин деб
ҳисоблайдилар, лекин улар унчалик мураккаб иш эмас.
Парабола қуёш қиздиргич коллектори – оддий ясси металл профил ёки қувур бўлиб,
унинг икки ён томонлари ёпилади ва ундан битта кириш ва битта чиқиш тешиги (иссиқлик
ташувчини кириши ва чиқиши учун) очилади.
Параболик ойна эса, оддий фанер юзасига фальга клейлаб ёпиштирилади. Фальгани
инфрақизил нурларни қайтариш коэффициенти 90-95% ни ташкил этади.
Параболани ҳисоблаш: параболани қуришнинг содда усули мавжуд, бунинг учун
фанер устига тўғри бурчак чизиб, бир томонига бир-бирликка тенг белгини қўйиб ўлчаймиз
(бу тахминан 100 мм га тенг) чизмада бу ҳарфлар билан белгиланган. Иккинчи томонда эса
икки бирликка тенг (яъни 200 мм тенг) белги қўямиз, чизмада бу сонлар билан белгиланган.
Ундан кейин белгиланган чизиқларни
Do'stlaringiz bilan baham: