Топшириқ
Вариантлар:
1.
Кетма-кет қидирув усулидан фойдаланиб, А массив энг кичик элементини топинг.
2.
А массивда 30 дан катта элементларни топинг.
3.
Кетма-кет қидирув усулидан фойдаланиб, А массив элементлари орасидан 3 (3,6,9, ...) га
карралиларини экранга чиқаринг.
4.
Кетма-кет қидирув усулидан фойдаланиб модули 20 дан катта ва 50 дан кичик элементларни топинг.
5.
Кетма-кет қидирув усулидан фойдаланиб, А массив элементлари орасидан 4 (4,8,...) га карралиларини
экранга чиқаринг.
6.
Кетма-кет қидирув усулидан фойдаланиб 50 дан катта сонларни экранга чиқаринг.
7.
Кетма-кет қидирув усулидан фойдаланиб, А массивда элементни ва таққослашлар сонини топинг.
8.
Бинар қидирувдан фойдаланиб элементларни тасодифий равишда топинг.
9.
Машина рақамлари рўйхати берилган: 345, 368, 876, 945, 564, 387, 230. Бинар қидирувдан фойдаланиб
берилган рақамли машина қайси жойда турганини топинг.
10.
Рўйхатда ҳар иккинчи элементни қидиринг ва таққослашалр сонини аниқланг.
11.
Бинар қидирувдан фойдаланиб берилган калитли элементни топинг.
Бутун сонлар массиви берилган. Бошига қўйиш ва транспозиция усулига процедура тузилсин. Берилган
масалани ечинг ва масалада ҳар иккала усулда топилган элементни рўйхат бошига жойлаштиринг.
12.
Массив энг катта элементи топилсин.
13.
Массив энг кичик элементи топилсин.
14.
11 га бутун бўлинувчи энг катта сонни топинг (агар бундай сонлар кўп бўлса, у ҳолда уларнинг энг
каттасини топинг; агар бундай сон мавжуд бўлмаса – шунга мос маълумот чиқаринг).
15.
11 га бутун бўлинувчи энг катта сонни топинг (агар бундай сонлар кўп бўлса, у ҳолда уларнинг энг
кичигини топинг; агар бундай сон мавжуд бўлмаса – шунга мос маълумот чиқаринг).
16.
Қўшни элементлари айримаси 72 дан кичик бўлган элементни топинг. Агар бундай элементлар кўп
бўлса, у ҳолда уларнинг энг каттасини топинг; агар бундай элемент мавжуд бўлмаса – шунга мос
маълумот чиқаринг.
17.
Қўшни элементлари бўлинмаси жуфт сон бўлган элементни топинг. Агар бундай элементлар кўп бўлса,
у ҳолда уларнинг энг каттаси ёки энг кичигини топинг; агар бундай элемент мавжуд бўлмаса – шунга мос
маълумот чиқаринг.
18.
Қўшни элементлар айримаси жуфт бўлган элементни топинг. Агар бундай элементлар кўп бўлса, у
ҳолда уларнинг энг каттаси ёки энг кичигини топинг; агар бундай элемент мавжуд бўлмаса – шунга мос
маълумот чиқаринг.
19.
Керакли элементгача бўлган элементларнинг ўрта арифметиги 12 га тенг бўлган элемент топилсин.
Агар бундай элемент мавжуд бўлмаса – шунга мос маълумот чиқаринг.
20.
10 бўлинувчи максимал элементни топинг. Агар бундай элемент мавжуд бўлмаса – шунга мос
маълумот чиқаринг.
21.
Қўшни элементлари айримаси жуфт ва 3 га бўлинадиган элементни топинг. Агар бундай элемент
мавжуд бўлмаса – шунга мос маълумот чиқаринг.
22.
Керакли элементдан кейинги элементларнинг ўртача квадратик қиймати 10 дан кичик бўлган
элементни топинг. Агар бундай элементлар кўп бўлса, у ҳолда уларнинг энг каттасини топинг; агар
бундай элемент мавжуд бўлмаса – шунга мос маълумот чиқаринг.
23.
Ҳар бир х элемент учун tg(x) қийматини аниқланг ва энг катта қийматга эга бўлган элементни 1-чи
ўринга қўйинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |