Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


тадбир корлик битимини бажарган тараф ҳам ана шундай ҳуқуққа эга



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   407
тадбир корлик битимини бажарган тараф ҳам ана шундай ҳуқуққа эга, 
тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битимлар бундан мустасно.
1. шарҳланаётган модда ёзма шаклдаги битим деганда унинг 
мазмунини акс эттирувчи ягона ҳужжатни тузишни назарда тутади.
Бундай ҳужжат битимни тузувчи ҳар битта шахс ёки битимни 
имзолаш ваколатига эга шахс томонидан имзоланиши лозим. 
Битимни имзолаш ваколати битим иштирокчиси томонидан берилади 
ёки қонун билан белгиланади. Юридик шахсларнинг битимлари 
уларнинг раҳбарлари ёки вакиллари томонидан имзоланиши лозим. 
Пул ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари, молиявий ва кредит битимлари ҳам 
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини амалга 
оширувчи шахс (бош бухгалтер) томонидан имзоланиши лозим, 
акс ҳолда бундай битимлар ҳақиқий эмас деб топилади (ЎзРнинг 
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни 8-моддаси).
2. қонун ҳақиқий саналмаслик таҳдиди асосида алоҳида ҳужжат 
тузиш заруратини махсус шарт қилиб қўядиган битимлар мавжуд 
(кўчмас мол-мулкни сотиш шартномаси – 479-м., корхонани сотиш 
шартномаси – 489-м.).


309
9-боб. Битимлар
Бошқа битимлар учун ёзма шаклда содда вариантлардан 
фойда ланиш – муайян алоқа турлари ёрдамида ҳужжатлар алма-
шишга рухсат этилади (ФК 366-моддаси 4-қисми). Бунда баъзан 
алоқанинг қандай турда бўлиши шарт қилиб қўйилади. масалан, 
олди-сотди шартномалари тўғрисидаги Конвенция ёзма шаклда 
электрон алоқа турларидан фақат «телеграф ва телетай п» бўйича 
хабарларни киритади (1980 йилдаги Вена Конвенцияси 13-моддаси). 
Бундай ҳужжатлар унинг ташаббусчиси бўлган тараф томонидан 
имзоланиши лозим.
Битим тузишнинг ёзма шаклга тенглаштирилган шакллари мав-
жуд. Айрим ҳолларда битим тузиш тўғрисидаги ёзма таклиф «ижро 
учун қабул қилиниши» йўли билан битим тузилган ҳисоб ланади: 
бунда бир тараф ёзма таклиф юборади, иккинчи тараф эса ушбу 
таклифни ФК 370-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган тартибда қабул 
қилади.
Бошқа ҳолларда, агар тарафлардан бири битим тузишни 
тасдиқ ловчи ва унинг шартларини акс эттирувчи (ўз ичига олув-
чи) ҳужжатни берса, битим тузилган ҳисобланади. хусусан, ФК 
917-моддаси 3-қисмига мувофиқ суғурта шартномаси фақат суғур-
таловчи томонидан суғурта қилувчига суғурталовчи имзолаган 
суғурта полиси (гувоҳномаси, сертификати) тақдим қилиниши 
йўли билан тузилиши мумкин. Бундай ҳужжатларга полисдан 
ташқари, ишончнома, вексел, жамғарма дафтарчаси, ак ция, гаров 
ҳужжати, омборхона гувоҳномаси, банк (жамғарма) сертификати, 
коносамент, транспорт юк хати ва бошқалар киради. қонун бундай 
ҳужжатларнинг реквизитлари, айрим ҳолларда улар тузилиши лозим 
бўлган бланкаларга ҳам жиддий талабларни қўяди. Ушбу талабларга 
риоя этилмаслиги, агар меъёрий ҳужжатлар ёки шартномада 
бошқа оқибатлар кўрсатилмаган бўлса, одатда битимнинг ҳақиқий 
саналмаслигига олиб келади.
3. Битимнинг ёзма шаклига нисбатан қўшимча талаблар (стан-
дарт бланка, муҳр босилиши ва б.) иш муомаласи одатлари ёки 
тарафларнинг келишуви билан белгиланиши мумкин. Одатда, 
бундай талаблар тарафларни контрагентни танлашдаги эҳтимолий 
хатоларнинг олдини олади, битим тузувчи шахснинг тараф ўз 
контрагенти сифатида танлаган шахс билан айнанлигини тасдиқ ловчи 
қўшимча далиллар тақдим этишдан озод қилади, шунингдек, битим 
тузувчи шахснинг ваколатларини тасдиқлаш воситаси ҳисобланади.


310
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Битим тузувчи шахснинг шахсий имзоси аналогларидан фойдала-
нишга, бу қонун, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёки тарафларнинг 
битимлари билан бевосита кўзда тутилган ҳолларда, рухсат 
этилади. Бундай аналоглар механик ёки бошқа нусха олиш воси-
талари ёрдамида имзони факсимил тиклаш, электрон-рақамли 
имзо ҳисобланади. Кейинги усул компьютер тармоғи мижозлари 
ўртасида ахборот алмашишнинг махсус ишлаб чиқилган кодлар, 
калитлардан фойдаланишни кўзда тутувчи, бошқа шахсларнинг 
рухсатсиз киришига йўл қўймайдиган алоҳида тартиби ёрдамида 
битим тузувчи шахсни муаллифлаштиришнинг мураккаб техник 
тартибини ифодалайди. «Бундай имзо билан тасдиқланган битим 
иштирокчилари ўртасидаги келишмовчиликлар фақат электрон имзо 
тизимидан фойдаланиш иштирокчилари томонидан келишилган 
қоидалар ёки қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари асосида 
тартибга солиниши мумкин».
Фуқаро ҳар доим ҳам ҳужжатга имзо чекиш имкониятига эга 
бўлмайди. қонунда мазкур ҳолат инобатга олинган ҳолда, битимни 
уни тузувчи шахс эмас, балки унинг илтимосига кўра бошқа шахс 
имзолаши имкониятини кўзда тутади. Агар фуқаро жисмоний 
камчилиги, касаллик ёки саводсизлиги сабабли ўз қўли билан имзо 
чекиш имкониятига эга бўлмаса, битимни унинг илтимосига кўра 
бошқа шахс фуқаро имзолаши мумкин. Имзоловчи кишининг имзоси 
нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига 
эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан, битим тузувчи 
уни шахсан имзолай олмаслиги сабаблари кўрсатилган ҳолда 
тасдиқланиши лозим.
ФК 137-моддасида кўрсатилган битимларни тузиш ва уларни 
амалга ошириш учун ишончномаларни тузишда фуқаронинг имзоси 
шахсан имзо чека олмайдиган фуқаро ишлайдиган ташкилот, ёхуд 
фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти 
томонидан тасдиқланиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish