Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Матн: “Мулоқот маданиятининг асосий коммуникатив сифатлари.”



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

Матн: “Мулоқот маданиятининг асосий коммуникатив сифатлари.” 
Ўқитувчининг бирламчи ва асосий қуроли нутқ бўлса, ҳар қандай 
таълимнинг асосий ва етакчи шакли дарсдир. Дарснинг мукаммаллиги ва 
натижага эришишини таъминлашда ўқитувчининг педагогик маҳорати ва 
шахсий фазилатининг кўзгуси – сўздир. Ўқитувчининг маҳорати фақат 
ўқитишнинг хилма-хил методларини ўринли ва тўғри қўллай олишдангина 
иборат эмас, балки талаба билан мулоқотда тилдан усталик билан фойдалана 
олиши билан белгиланади. 
Тил маданияти тилнинг маданийлашганлик, адабийлашганлик, 
меъёрлашганлик 
даражасини, 
луғат 
таркиби, 
потенциал 
ифода 
имкониятларининг кўламдорлигини ифода этади (Э.Бегматов). Нутқ 
маданияти эса тилдан бемалол, мақсадга ўта мувофиқ ва таъсирчан бир 
тарзда фойдалана олишни таъминлайдиган кўникма, малака ва билимларнинг 
жами демакдир (Н.Маҳмудов). Бошқача айтганда, нутқ маданияти тилда 
мавжуд бўлган хилма-хил ифода шаклларидан фикр учун энг уйғунларини 
танлай билиш ва шу асосда расо нутқ туза олиш маҳоратидир. Нутқнинг 
таъсирчанлигини ташкил этувчи тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, 
ифодалилиги, бойлиги, софлиги, жўялилиги маданий нутқ, шу ўринда 
мулоқотчанликнинг асосий коммуникатив сифатлари сирасига киради. 
Педагогик мулоқот – бу ўқитувчининг талабалар билан дарсда ва 
дарсдан ташқари фаолиятда энг қулай психологик муҳитни вужудга 
келтириб, ижобий руҳий иқлимни яратиши учун имконият берувчи касбий 
муносабатидир.
Ўқитувчининг талабалар билан ўзаро яқин мулоқотидан асосий мақсад:
• салбий ҳолатларни вужудга келтирувчи барча жараёнларга барҳам 
бериш; 
• талабаларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилиш; 
• талабаларни фаолликка, эркин фикрлашга, ўз фикр-мулоҳазаларини 
чўчимасдан баён қилиб унга таянишга ўргатиш;
• талабаларнинг яширин қобилиятларини уйғотиш. 
Тавсия этилаётган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга 
имкон беради: 
1)муомала маданиятининг асосий коммуникатив сифатлари ҳақида 
маълумотга эга бўлиш; 
2) кийиниш маданияти ҳақидаги билимларини таҳлил қилиш; 
3) ташқи кўриниш, хусусан, кийиниш маданияти ва муомала 
маданиятининг уйғунлиги ҳақида фикр юритиш: 


159 
4) юксак дид, мулоқот компетенциясини шакллантириш бўйича 
тавсияномалар ишлаб чиқиш. 
Кейсда ҳозирги ёшларнинг кийиниш маданиятидаги номақбуллик, 
қулайлик, саломатликка фойдали ва зарарли жиҳатлари ҳақида, шунингдек, 
мулоқотчанликнинг асосий коммуникатив сифатлари, педагогик мулоқот 
ҳақида сўз юритилган. Бу маълумот ёзма нутқнинг илмий ва публицистик 
услубларида баён этилган. 
Кейсдаги асосий муаммо: Ўқитувчи имиджининг бир қисми бўлган
кийиниш маданиятида дидсизлик масалаларига барҳам беришда
коммуникатив компетентликнинг ўрни. 
Кейсни мустақил ечиш учун кўрсатмалар 
Баҳолаш мезонлари 
Ишни ташкил қилиш 
босқичлари 
Тавсиялар 
Баҳолаш 
мезонлари 
(максимал) 
1. Кейс билан танишиш 
Аввалига кейс билан танишиш керак. 
Ўқиб чиқиш пайтида кейсни таҳлил 
қилишга уринманг 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish